Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни
IV. Бош бошқарманинг ваколатлари
Download 104 Kb.
|
4 бокиманда Низоми якуний ўзгаргани 18092017
IV. Бош бошқарманинг ваколатлари
8. Бош бошқарма ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларидан бош бошқармага юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда олиш; Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг рухсати билан марказий аппарат таркибий тузилмалари ва қуйи давлат солиқ хизмати органлари ходимларини бош бошқарма фаолиятига тааллуқли масалалар ва тадбирларга жалб қилиш; давлат солиқ хизмати органларининг фаолиятини ва ҳисоботларини такомиллаштириш бўйича таклифларни қўмита раҳбариятига киритиш; Давлат солиқ қўмитасининг Ҳайъати ва хизмат йиғилишларида, шунингдек бош бошқарма фаолиятига оид масалалар муҳокама қилинадиган бошқа йиғилишлар ва тадбирларда иштирок этиш; ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бошқарув иш услуби ва усулларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш; Давлат органлари ва ташкилотларидан бош бошқарма ваколатидаги масалалар юзасидан маълумотларни сўраб олиш; бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни Давлат солиқ қўмитаси раиси ва Ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритиш; Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига бош бошқарманинг ташкилий тузилиши юзасидан таклифлар киритиш; фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек ходимларга махсус унвонлар бериш тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига таклиф киритиш; функционал вазифаларини лозим даражада бажармаган, ички тартиб ва меҳнат интизомига риоя этмаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига таклиф киритиш; давлат солиқ хизмати органлари тизими юритувидаги ҳужжатлардан ваколати доирасида ва белгиланган тартибда фойдаланиш; давлат солиқ хизмати органларининг телекоммуникация воситалари ва компьютер технологияларидан белгиланган тартибда фойдаланиш. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида”ги Низомда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади. Download 104 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling