Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни
Download 104 Kb.
|
4 бокиманда Низоми якуний ўзгаргани 18092017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бош бошқармаси тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар
- II. Бош бошқарманинг асосий вазифалари
Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бош бошқармаси тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар 1. Ушбу низом Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда бош бошқарма деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди. 2. Бош бошқарма Давлат солиқ қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. 3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат солиқ қўмитасининг идоравий ва ички идоравий ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади. 4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Давлат солиқ қўмитасининг раисига ва раиснинг биринчи ўринбосарига ҳисобот беради. 5. Бош бошқарма ўз фаолиятини Давлат солиқ қўмитасининг бош бошқармалари, бошқармалари, мустақил бўлимлари, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек тегишли идора ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда юритади. II. Бош бошқарманинг асосий вазифалари 6. Қуйидагилар бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзини ундиришни белгилайдиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ташкиллаштирилишини ва қўлланишини назорат қилади; солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сир тутилишига риоя этиш ишларини ташкил қилади; солиққа оид ҳуқуқбузарликлар натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради; Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ, бош бошқарма ваколатидаги масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатларини белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиш ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига таклифлар киритиш; Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш. Download 104 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling