Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни


III. Бош бошқарманинг функциялари


Download 104 Kb.
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi104 Kb.
#1519264
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 бокиманда Низоми якуний ўзгаргани 18092017

III. Бош бошқарманинг функциялари
7. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
а) солиқ қарзини мажбурий ундиришни ташкил этиш соҳасида:
солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномалар юборилишини таъминлайди;
солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз ундирилишини назорат қилади;
солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларига электрон инкассо топшириқномаларининг ўз вақтида ва тўлиқ қўйилиши устидан назорат олиб боради;
электрон инкассо топшириқномаларининг тижорат банкларига етиб бориши ва бажарилиши устидан тизимли назоратни амалга оширади;
тижорат банклари томонидан ижросиз қайтарилган электрон инкассо топшириқномаларига аниқлик киритилиши ва улар қайта қўйилиши устидан назорат олиб боради;
электрон инкассо топшириқномаларини хатловдан ўтказиш ва статистик ҳисоботларини юритишни ташкиллаштиради;
тижорат банклари томонидан электрон инкассо топшириқномаларини бажаришда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган Йўриқнома талаблари бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар бўйича давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бўлимларига маълумот тақдим этиб борилишини ташкил этади;
солиқ қарзи ундирувини юридик шахсларнинг дебиторларидан ўтказиши лозим бўлган суммаларга қаратилишини назорат қилади ва ташкиллаштиради;
ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратилишини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда юридик шахсларнинг мол-мулки тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, хатловга олинганлиги, мол-мулкини сотишдан тушган пул маблағларининг солиқ қарзи ҳисобига ундириш чоралари кўрилганлигини назоратга олади;
б) умидсиз солиқ қарзини тугатиш борасида:
солиқ қарзини ундириш юзасидан мажбурий ундирувга қаратиш борасида барча чоралар кўрилганидан кейин узилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўловчини банкрот деб топиш тўғрисидаги (даъво) ариза билан судга мурожаат қилинишини назорат қилади;
иқтисодий ночор корхоналарнинг, санациядаги корхоналарнинг, ташқи бошқарувдаги корхоналарнинг, банкрот корхоналарнинг солиқ қарзини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилишини назорат қилади;
тўлов муддати узайтирилган солиқ қарзини белгиланган тартибда ва муддатларда ундириб олинишини таъминлайди;
умидсиз солиқ қарзи ва уни ҳисобдан чиқарилиши ҳисобини юритади;
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари кўрилганлиги ҳисобини юритади ва белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ишларини ташкил этади;
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан хулосаларнинг белгиланган тартибда кредиторлар йиғилиши, иқтисодий суд ва прокуратура органларига юборилиши устидан назорат олиб боради;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ қарзини субсидиар тарзда ундириб олиш чоралар кўрилишини назорат қилади;
умидсиз солиқ қарзларини банкротлик орқали ҳисобдан чиқариш учун
4-тоифали суд бошқарувчилари ўқишини ташкиллаштиради;
в) солиқ қарзи ҳисобини юритиш соҳасида:
солиқ қарзи ва қарздорлар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар бўйича тезкор ҳисобини юритади ва таҳлил қилади;
вазирликлар ва идоралар, ҳудудлар ҳамда солиқ турлари кесимида бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига қарзларнинг ойлик ҳисобини олиб боради;
солиқ қарзининг таркиби, динамикаси, ўсиши ва камайиши суръатларининг ҳисобини юритади ва таҳлил қилади;
тўлов муддати узайтирилган солиқ қарзини корхоналар, ҳудудлар, вазирликлар ва солиқ турлари кесимида, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича ҳисобини юритади;
ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзи ва жарималари (жумладан пеня)нинг ҳисобини юритади;
солиқ қарзининг барча босқичларда мажбурий ундирувга қаратилиши бўйича ҳисоботларни юритади;
юридик шахслар солиқ қарзлари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашиб боради;
вазирликлар ва идоралар, айрим юридик шахсларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарз суммаларининг тўлов муддатларини узайтириш ва бошқа Ҳукумат комиссияси ваколатлари доирасидаги имтиёзлар бериш тўғрисидаги Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган мурожаатларни кўриб чиқади;
г) ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширилишида замонавий ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиш соҳасида:
солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилишида замонавий ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради;
солиқ тўловчилардан Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш тўғрисидаги аризаларни олинишида актив иштирок этади;
солиқ тўловчилар билан электрон маълумот алмашинув жараёнида фойдаланилаётган дастурий маҳсуллар ва автоматлаштирилган ахборот тизимларини бир маромда ишлашини кузатиб боради ва лозим бўлганда тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритади;
хизмат юзасидан фойдаланилаётган ҳужжатларни ва уларнинг жавобларини электрон кўринишга ўтказиш борасида тегишли тадбирларни амалга оширади;
солиқ тўловчиларга шахсий кабинетдан фойдаланиш борасида тушунтиришлар бериб боради, мазкур масалада қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатишда амалий ёрдам беради;
солиқ қарзининг мажбурий ундирувга қаратилиши ва уларнинг солиқ қарзи тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар ва солиқ турлари бўйича Давлат солиқ қўмитасининг Ҳайъатида кўриб чиқиш учун тайёрлайди;
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ қарзини мажбурий ундириш масалалари бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
бош бошқарма ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятини таҳлил қилиб боради ва мувофиқлаштиради.
Бош бошқарма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.


Download 104 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling