Давлат статистикаси тўғрисида


Download 38.1 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi38.1 Kb.
#1023172
Bog'liq
argos test (1)


1.Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни қачон қабул қилинган?
*2002 йил 12 декабрь

2.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қачон ташкил топган?


*2002 йил 24 декабрь

3.Давлат статистикасининг асосий вазифаларидан бирини аниқланг?


*халқаро стандартларга мос келувчи ягона статистика услубиятини таъминлаш

4.Давлат статистикасининг асосий принципларидан нотўғрисини кўрсатинг?


*тақсимлаш, қайта тақсимлаш, назорат ва мақсадлилик

5."Статистика" сўзининг маъноси нима?


*“Статистика” атамаси лотинча “Status” сўзидан олинган бўлиб, ҳодисаларнинг ҳолати, аҳволини билдиради

6.Иқтисодий статистика бу?


*статистика илми ва амалиётининг муҳим бўлими бўлиб, у давлат ҳокимияти органларини, хўжалик субъектларини, фуқаролар ва ташкилотларни ҳамда жамоатчиликни расмий статистик ахборотлар билан таъминлайди

7.Ижтимоий статистика нимани ўрганади?


*аҳолининг турмуш тарзи, даромади, моддий неъмат ва хизматлардан фойдаланиши, меҳнат характери ва ижтимоий шароитлари муаммолари, савдо, маиший, уй-жой-коммунал ҳамда транспорт хизмати, аҳолининг саломатлиги, жисмоний тарбия ва спорт, халқ таълими, маданият ва санъатни ўрганишга асосланади

8.Статистика кенгаши таркиби ким томонидан тасдиқланади?


*Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади
9.Давлат статистика кузатувларини ўтказиш учун юридик ва жисмоний шахслар жалб этилиши мумкинми?
*давлат статистика кузатувларини ўтказиш учун шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиши мумкин

10.Давлат статистикаси органлари статистик ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан қандай чора кўриш ҳуқуқига эга?


*давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ маъмурий жазо чораларини қўллаш

11.Давлат статистика органларининг қандай ходимлари ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузганларга нисбатан маъмурий чора қўллаш ҳуқуқига эга?


*Давлат статистика қўмитаси раиси ва ўринбосарлари, худудий статистика бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари

12.Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик учун қўлланган маъмурий жарима сўммаси қандай тақсимланади?


*жарима сўммасининг 15 фоизи туман (шаҳар) статистика бўлимининг, 15 фоизи худудий статистика бошқармасининг ва қолган қисми Давлат статистика қўмитасининг махсус фондига йўналтирилади

13.Давлат статистика ҳисоботлари шакллари қандай даврийликда ва қайси давлат органи томонидан тасдиқланади?


*ҳар йили Давлат статистика қўмитаси томонидан

14.Идоравий статистика ҳисоботлари шакллари ким томонидан тасдиқланади?


*Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда, тегишли идора томонидан

15.Давлат молияси статистикаси қайси давлат органи томонидан юритилади?


*Молия вазирлиги томонидан

16.Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри қайси давлат органи томонидан юритилади?


*Давлат статистика қўмитаси томонидан

17.Корхонанинг асосий фаолият тури қандай аниқланади?


*корхонада яратилган йиллик қўшимча қийматга энг кўп ҳисса қўшган фаолият тури бўйича
18.Янги таҳрирдаги Солиқ концепцияси қачон қабул қилинди ва қачондан кучга кирди?
*2018 йилда қабул қилиниб, 2019 йилдан кучга кирган

19.Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси бўйича устувор йўналишларидан қайси бир йўналиш нотўғри акс этган?


*инновацион ва инвестицион фаолиятни янада ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари

20.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли қарорида Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг қуйидаги қайси устувор йўналишлар белгиланган?


*ҳамма жавоблар тўғри

21.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли қарорида ўрнатилган янги тартибга асосан Давлат статистика қўмитасининг мустақил фаолият юритиш имкониятлари қуйидаги қайси ишлар доирасида амалга оширилади?


*ҳамма жавоблар тўғри

22.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2019 йилда иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотлардан кутилаётган мақсадларга эришиш учун нечта устувор вазифа белгилаб берилди?


*11 та устувор вазифа

23.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2019 йилда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш бўйича нечта устувор вазифа белгилаб берилди?


*9 та устувор вазифа
24.Мамлакат иқтисодиётини ўрганиш учун статистикада қандай ёндашувлар қўлланилади?
*макроёндашув ва микроёндашув

25.Ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни статистик ўрганиш усуллари неча босқичдан иборат?


*икки босқичдан иборат

26.Номинал ялпи ички маҳсулот деганда нимани тушунасиз?


*жорий бозор нархларида ҳисобланган, пулда ифодаланган товар ва хизматлар қиймати тушунилади

27.Реал ялпи ички маҳсулот деганда нимани тушунасиз?


*бу - нарх ўзгаришини назарда тутиб ҳисобланган товар ва хизматлар ыийматидир

28.Ялпи ички маҳсулот дефлятори – бу?


*барча жавоблар тўғри

29."Яширин иқтисодиёт" – бу?


*барча жавоблар тўғри

30."Истеъмол саватчаси" тушунчасига таъриф беринг?


*"Истеъмол саватчаси" - бу инсон саломатлигини сақлаш ва ҳаётий фаоллигини таъминлаш учун зарур минимал истеъмол маҳсулотлари, яъни, озиқ-овқат, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларнинг пул қийматидаги ифодаси

31.Нархнинг иқтисодий тарифи қандай ифодаланади?


*нарх – бу товарлар қийматининг пулдаги ифодаланишидир

32.2019 йил мамлакатимизда қандай йил деб эълон қилинди?


*“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”

33.2018 йилда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури доирасида қанча маблағ сарфланди ва қанча лойиҳа амалга оширилди?


*давлат дастури доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳа

34.“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 2018 йилда қанча маблағ сарфланди ва 2019 йилда қанча маблағ кўзда тутилмоқда?


*2018 йилда 3 триллион сўм сарфланди, 2019 йилда – 4 триллион сўм
35.Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Халқаро валюта фондининг Миллий ҳисоблар тизимини республикамизда қачондан бошлаб тўлиқ жорий этиш белгиланди?
*2020 йил 1 январдан
36.2019 йил учун Давлат бюджети дефицити қанча ва ЯИМга нисбатан неча фоизда режалаштирилмоқда?
*4,5 триллион сўм атрофида ва 1,1 фоиз бўлиши режалаштирилмоқда
37.Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқиш асосида “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этиш қандай самара беради?
*ЯИМни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради
38.Инфляциянинг қандай турларини биласиз?
*судралувчи инфляция (5-10%); шиддатли инфляция (10-100%); гиперинфляция (200% дан ортиқ)

39.Саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши қандай аниқланади?


*саноат тармоғида яратилган қўшилган қиймат ҳажмини ялпи ички маҳсулот ҳажмига бўлиш орқали аниқланади

40.Статистик кузатиш деб нимага айтилади?


*ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотларни илмий ва режали асосда тўплаш тушунилади

41.Танланма кузатиш деганда нима тушунилади?


*ўрганилшии лозим бўлган тўпламдан зарурий миқдордаги бирликларнинг махсус усуллар билан танлаб олиниши ва уларнинг натижаларини бош тўпламга тарқатилиши тушунилади
42.Фойда деганда нимани тушунасиз?
*Фойда – корхона фаолиятининг якуний молияий натижалари; пул тушуми ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади
43.Фойданинг қандай турларини биласиз?
*маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда; асосий фаолиятдан олинган фойда; умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; солиқ тўлагунгача олинган фойда; соф фойда
44.Аҳоли статистикасининг асосий вазифаларини аниқланг?
*барча жавоблар тўғри

45.Аҳоли турмуш даражаси ______________ тавсифлайди.


*кишиларнинг моддий, маънавий-маърифий эхтиёжларининг қондирилиши ва турмуш шароитининг яхшиланиш даражасини

46.Аҳолининг номинал даромадлари - бу?


*аҳолининг жами даромадлари

47.Аҳолининг соф даромадлари - бу?


*аҳолининг жами даромадидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қоладиган даромади

48.Макроиқтисодий кўрсаткичлар нима?


*республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича, бутун иқтисодиёт ишлашининг якуний натижасини характерловчи кўрсаткичлар
49.Рўйхатдаги ўртача ходимлар сони қандай аниқланади?
*ҳисобланадиган даврнинг (ой, чорак, йил) барча кунларидаги рўйхатдаги ходимлар сонини ушбу даврдаги календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан

50.Ходимларнинг ўртача номинал иш ҳақи қандай аниқланади?


*ҳисобот даврида ҳисобланган иш ҳақи жамғармасини, ўртача иш ҳақини ва бошқа ўртача катталикларни ҳисоблаш учун қабул қилинган, ходимлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади
51.Статистик кузатишда йўл қўйиладиган хатоларни текшириш усулларини аниқланг?
*барча жавоблар тўғри

52.Аҳоли турмуш даражасини ўрганишда қайси танлаб кузатиш усули қўлланилади?


*типик
53.Статистик гуруҳлаш деб ______________ айтилади.
*ҳодисаларни энг муҳим белгилари бўйича гуруҳларга ажратишга
54.Репрезентатив хато қандай кузатишда учрайди?
*танлама кузатишда
55.Статистик кузатишни ўтказишдан аввал нима қилинади?
*кузатиш мақсади ва вазифалари аниқлаб олинади

56.Индекс нима?


*маълум вақт даврида у ёки бошқа ҳодисаларнинг ўзгаришини тавсифловчи нисбий статистик кўрсаткич
57.Давлат статистика кузатуви – бу?
*иқтисодиёт ва жамиятда рўй берадиган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида бирламчи ҳисоб ҳужжатлари асосида, шунингдек, ўтказиладиган бевосита кузатувлар йўли орқали статистик маълумотларни тизимли йиғишдир

58.“Ҳаракатлар стратегиясида” аҳоли реал даромадларини ошириб бориш ҳажми қандай белгилаб берилган?


*бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш
59.Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) деганда нимани тушунасиз?
*иқтисодий назария тамойилларига асосланган, макродаражада ҳисоб ва счетлар юритишнинг қатъий қоидаларига мувофиқ иқтисодий фаолият кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича халқаро даражада келишилган тавсияларнинг стандарт мажмуаси
60.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида белгиланган асосий устувор йўналишлар сонини аниқланг?
*5 та
61.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида асосий устувор йўналишлар номи қайси жавобда тўғри берилганлигини аниқланг.
*Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари; Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари; Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари; Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари; Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар
62.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонидаги Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида асосий бажариладиган вазифаларни аниқланг.
*макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш; Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш; Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш; Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш; Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш
63.Ҳудудий индикаторлар нима?
*ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини комплексли характерлайдиган статистика маълумотлари
64.Статистикадан фойдаланишнинг мақсадларини аниқланг.
*қарорларни қабул қилиш учун, сиёсатни ишлаб чиқиш учун, мониторинг ва натижаларни баҳолаш учун, ёрдамчи ахборот сифатида режалаштириш учун, тадқиқотлар ва таълим учун

65."Ялпи ҳудудий маҳсулот" (ЯҲМ) тушунчасига таъриф беринг?


*ЯҲМ – маълум вақт даврида ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини тақдим этувчи, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришнинг йиғма умумлаштирувчи кўрсаткичидир
66.“Истеъмол нархлари индекси”га таъриф беринг?
*Инфляциянинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб, ўртача истеъмолчи томонидан харид қилинадиган, қайд қилинган товар ва хизматлар тўплами қийматининг умумий ўзгаришини ўлчайди, яъни маълум вақт даврида истеъмол қилинадиган товар ва хизматларнинг ўзгармас миқдорида аҳолининг истеъмол харажатлари йиғиндисининг ўзгаришини ифодалайди
67."Инфляция" деганда нимани тушунасиз?
инфляция товар ва хизматлар баҳосининг ўсишида содир бўлади
*инфляция - бу товар ва хизматларни сотишда улар нархларининг ўсиши билан юзага келадиган пулнинг қадрсизланиш жараёнидир. Инфляция - бу тегишли товар массасини ишлаб чиқариш билан таъминланмаган ортиқча пул миқдоридир
68.Ялпи ички маҳсулот нима?
*макродаражада миллий иқтисодиётнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини характерлайдиган кўрсаткич

69.Ялпи миллий жамғарма қандай аниқланади?


*ялпи ички маҳсулот ҳажмидан якуний истеъмол харажатларини айириш йўли билан
70.Ялпи ички маҳсулот дефлятори нимани ифодалайди?
*Ялпи ички маҳсулот дефлятори мамлакат иқтисодиётида нархнинг ўртача ўзгаришини ифодалайди ва номинал Ялпи ички маҳсулотнинг реал Ялпи ички маҳсулотга нисбатини акс эттиради
71.“Ялпи ишлаб чиқариш” тушунчасига таъриф беринг?
*“Ялпи ишлаб чиқариш” – мамлакат резидентларининг ҳисобот давридаги ишлаб чиқариш фаолияти натижасида жами ишлаб чиқарилган товарлар, ишлар ва кўрсатилган хизматлар умумий қийматини англатади

72.Оралиқ истеъмол нимани англатади?


*маълум давр давомида бошқа товар ва хизматларни ишлаб чиқариш мақсадида истеъмол қилинадиган товарлар ва бозор хизматларининг қийматини ифодалайди
73.“Қўшилган қиймат” қандай аниқланади?
*“қўшилган қиймат” – ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар (ялпи ишлаб чиқариш) қиймати ва ушбу ишлаб чиқариш жараёнида тўлалигича ишлатилган товарлар ва хизматлар (оралиқ истеъмол) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади
74.Ялпи миллий даромаднинг ялпи ички маҳсулотдан фарқи нимада?
*Ялпи миллий даромад ялпи ички маҳсулотдан мамлакат резидентларининг бошқа давлатлардан олинган бирламчи даромадлари ҳажмидан, улар томонидан бошқа давлатларга берилган худди шундай даромадларнинг айирмасига фарқ қилади
75.Товарлар ташқи савдоси статистикаси қандай шакллантирилади?
*товарлар ташқи савдоси статистикаси божхона юк декларацияси асосида Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек, давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган бошқа товарлар бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари асосида шакллантирилади
76.Саноат маҳсулотининг физик ҳажми индекси нимани ифодалайди?
*саноат маҳсулотининг физик ҳажми индекси нисбий кўрсаткич бўлиб, жорий ва ўтган даврларда саноат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган барча турдаги субъектлар (йирик, кичик корхона, микрофирма, якка тадбиркорлар) томонидан барча турдаги ишлаб чиқарилган товар, иш ва хизматлар физик ҳажмининг ўзгаришини характерлайди
77.“Давлат статистика тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик ҳамда статистик маълумотларни бузиб кўрсатганлик ва яширганлик ҳолатларида статистика органларининг жавобгарлиги қандай?
*давлат статистика ҳисоботларини бузиб кўрсатганлик, статистика маълумотларини яширганлик ва давлат статистикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузганликда айбдор шахслар қонунга мувофиқ жиноий, маъмурий ва бошқа йўсинда жавобгар бўладилар
78.Давлат статистика ишлари дастури – бу?
*мамлакатда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисида статистика ахборотини тайёрлаш учун аниқ йўналтирилган топшириқлар қамраб олинган ва ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳужжат
79.Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажми қандай шаклланади?
*саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмига йирик корхоналар, саноат маҳсулоти ишлаб чиқарувчи носаноат корхоналар, кичик корхона ва микрофирмалар (фермер хўжаликлари билан бирга) ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар киради
80.Ҳар ойда саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажми қандай шаклланади?
*ойлик маълумотлар йирик саноат корхоналари ҳисоботлари маълумотлари ва бошқа тоифадаги саноат маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини статистик баҳолаш натижалари асосида шакллантирилади
81.Фермер хўжалиги – бу?
*узоқ муддатли ижарага берилган ер майдонларидан (30-50 йил муддатга) фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, аъзоларининг биргаликдаги
82.Деҳқон хўжалиги – бу?
*оилавий майда товар ишлаб чиқарувчи хўжалик бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер майдонида қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиради ва сотади
83.Марказлашган инвестициялар деганда нима тушунилади?
*марказлашган инвестициялар - ҳукумат кафолати остида жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлар, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириш орқали давлат инвестиция фаолияти доирасида амалга ошириладиган инвестициялардир
84.Меҳнат ресурслари сони қандай аниқланади?
*меҳнат ресурслари иқтисодий фаол аҳоли билан бирга, иқтисодий нофаол аҳоли, жумладан ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ўқувчи ва талабалар, бола парвариши билан банд бўлган ишламаётган аёллар, ихтиёрий равишда маҳнат билан банд бўлмаган шахслардан ташкил топади
85.Аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаларини айтинг?
*аҳолини рўйхатга олиш, демографик жараёнларнинг жорий ҳисоби, махсус танлама кузатув, аҳолининг регистри ва рўйхати
86.Инвестиция фаолиятининг йиллик қиймат кўрсаткичларининг статистик ҳисоби қандай амалга оширилади?
*инвестиция фаолиятининг йиллик қиймат кўрсаткичлари барча хўжалик юритувчи субъектларнинг (шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, нотижорат ташкилотлар ва жисмоний шахсларни қўшган ҳолда) давлат статистика ҳисоботлари ва махсус кузатув маълумотлари асосида шакллантирилади
87.Аҳоли миграцияси – бу?
*аҳолининг маълум бир ҳудуд (мамлакат, вилоят, туман ва б.) чегараси орқали яшаш жойини ўзгартириш мақсадида кўчиб юриши
88.Аҳолининг умумий ўсиши кўрсаткичи қандай ҳисобланади?
*аҳолининг умумий ўсиши – бу аҳолининг табиий ўсиши ва миграцион ўсишининг йиғиндисидир
89.“Уй хўжалиги”га таъриф беринг?
*уй хўжалиги – бир уйда яшовчи, барча даромад ва моддий қийматликларини бирлаштириб, биргаликда маҳсулот ва хизматлар истеъмоли учун харажатларни амалга оширувчи кишилар гуруҳи
90.“Уй хўжалигининг умумий даромади” – бу?
*уй хўжалигининг пул ва натура кўринишида олган жами даромади
уй хўжалигининг ўз шахсий томорқасида етиштирилган маҳсулотни сотишдан олган доромади
91.Инновациялар қандай турларга бўлинади?
*технологик, маркетинг ва ташкилий
92.Корхона ва ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи ваколатли давлат органи қайси?
*Молия вазирлиги
93.Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунга асоан молиявий ҳисоботларнинг тайёрланишини ким таъминлаши лозим?
*Ташкилотнинг биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга раҳбари
94.Ахборот хавфсизлигининг асосий йўналишлари қайсилар?
*барча жавоб тўғри

95.Ахборот хавфсизлигига таҳдидлар деб нимага айтилади?


*барча жавоблар тўғри

96.Ахборот тизимида тасодифий ёки ғаразли равишда ахборот эгасига ёки унинг фойдаланувчисига зарар етказувчи таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати - бу?


*Ахборот хавфсизлиги
97.Давлат сирларини сақлаш борасидаги бурч, уларни ошкор этганлик ёки қонунга хилоф равишда махфийлаштирганлик учун жавобгарлик номли модда қайси ҳужжатда ёритилган?
*Ўзбекистон Республикаси конституциясида
98.Ўзбекистонда зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш, худди шунингдек махсус вирус дастурларни ишлаб чиқиш, улардан қасддан фойдаланиш ёки уларни қасддан тарқатиш ҳолати қайд қилинса қандай жазо чоралари кўрилади?
*Энг кам ойлик иш хақининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян хуқуқдан махрум қилиб, уч ойдан олти ойгача қамоқ билан жазолаш
99.Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги 328-сон қонунига мувофиқ кичик тадбирокрлик субъектлари таркибига кимлар киритилади?
*якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари, микрофирмалар ва кичик корхоналар

100.Кичик тадбиркорлик субъектларида ишловчилар сони чегараси қайси норматив ҳужжатга мувофиқ тартибга солинади?


*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 24 августда қабул қилинган “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 275-сон қарори
101.Кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) статистик ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари қандай?
*ҳар йилда бир маротаба
102.Кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) статистик танланма кузатувларни тақдим этиш муддатлари қандай?
*ҳар чоракда
103.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлда қабул қилинган “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 4232-сон Фармонига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан қанча фоизга оширилган ҳолларда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади ?
*50 %
104.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1112-сон қарорига мувофиқ кичик корхоналар ўз уйларида ишлаётган (касаначилик билан шуғулланаётган) фуқоролар билан, қонун ҳужжатларда белгиланган ходимлар сонининг чекланган нормативдан кўпи билан қанча фоизга ошган миқдорда меҳнат шартномалари тузганда, кичик корхоналар учун назарда тутилган кафолатлар, имтиёзлар, ва преференциялар мазкур корхонада сақланиб қол?
*30 %
105.Маҳсулот(товар,иш ва хизматлар) сотишдан тушган соф тушумдан қайси турдаги солиқлар чегириб ташланади?
*қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ
106.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 24 августда қабул қилинган “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 275-сон қарорига мувофиқ тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати йўналишида фаолият юритадаиган кичик тадбиркорлик субъектларининг йиллик ўртача сони чегараси қанчагача қилиб белгиланган?
*200 тагача
107.Корхона ва ташкилотларнинг молиявий натижаси деганда нима тушинилади?
*Фойда солиғини тўлагунга қадар фойдаси (зарари)
108.Молиявий ҳисоботлар деганда қайси турдаги ҳисоботлар тушинилади?
*Корхона ва ташкилотларнинг баланси (шакл-1) ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (шакл-2)

109.Ишга қабул қилишда қандай ходимларга нисбатан дастлабки синов муддати белгиланмайди?


*барча жавоблар тўғри
110.Қандай ҳолатларда иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?
*барча жавоблар тўғри

111.Белгиланган вақтдан кўп, дам олиш ва байрам кунларидаги иш куни учун қанча ҳақ тўланади?


*иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда (бир дам олиш куни берилган ҳолатда)
112.Агар меҳнат шартномасида муддати белгиланмаган бўлса, у қанча муддатга амал қилади?
*номуайян муддатга
113.Меҳнат интизоми бузилганда иш берувчи томонидан ходимга нисбатан қандай интизомий чора қўлланади?
*жарима, хайфсан
114.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қачон ташкил топган?
*2002 йил 24 декабрь
115.Нарх атамасининг таърифини кўрсатинг?
*товар бирлиги миқдори учун миллий ёки халқаро пул бирликларида ифодаланган товар қийматининг ифодаси
116.Ўртача нарх нима?
*маълум вақт ёки макондаги бир турга мансуб товарлар гуруҳидаги нархларнинг ўзгаришини умумлаштириш характеридаги нарх
117.Нархлар индекси нима?
*вақт ўтиши билан нархларнинг ўзгаришини тавсифловчи нисбатлар ёки фоизларда ифодаланган нисбий кўрсаткич
118.Нархлар статистикаси кўрсаткичлари тизими тўғри кўрсатилган жавобни кўрсатинг.
*нархлар статистикаси кўрсаткичлари тизими иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги нарх жараёнларини ўрганиш, иқтисодий кўрсаткичларнинг кўп қисмини макроиқтисодий даражада ҳисоблашда ҳам қўлланилади
119.Инфляциянинг таърифи тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг.
*валютанинг қадрсизланиши, нархларнинг нотекис ўсиши билан намоён бўлади
120.Асосий халқаро валюталари қийматига нисбатан миллий валютанинг қадрсизланиши - ушбу таъриф қайси иқтисодий атамага тегишли?
*девальвация
121.Ишлаб чиқарувчи нарх нима?
*ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчидан харидорга ўтиши билан боғлиқ бўлган ҚҚС, акциз солиғи, бошқа билвосита солиқлар, савдо, сотиш маржалари, транспорт ва бошқа харажатлар бундан мустасно, корхона "дарвозаси"дан чиқиш вақтида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари маълум бирлигининг нархи
122.Тўлиқ бажарилган ишлаб чиқариш жараёни билан иқтисодий фаолият натижаси - ушбу таъриф қайси иқтисодий атамага тааллуқли?
*тайёр маҳсулот
123.Нархлар статистикаси нимани ўрганади?
корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмларини ўрганади
*иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги субъектларнинг нарх хатти-ҳаракатларини ўрганади
124.Товарларнинг улгуржи сотиш нархи - бу?
*товарни кейинчалик уни қайта сотиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида сотувчи томонидан чакана савдо объектлари (улгуржи омборлар ва базалар, улгуржи савдо марказлари ва бошқалар) орқали харидорга сотадиган нарх
125.Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталининг веб-саҳифасини кўрсатинг?
*data.gov.uz
126.Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг веб-саҳифаси манзилини кўрсатинг.
*stat.uz
127.«Электрон ҳукумат» нима?
*Давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими
128.Давлат органининг расмий сайти қайси домен зонасида жойлаштирилиши керак?
*uz
129.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сонли Қарори қачон қабул қилинган?
*09.04.2019 й
130.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-808-сонли Қарори қачон қабул қилинган?
*23.12.2020 й
131.Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат органини топинг.
*Давлат статистика қўмитаси
132.Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталини вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича масъул давлат органини топинг.
*Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги
133.“Очиқ маълумот” тушунчасига берилган таърифни кўрсатинг.
*Кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет тармоғида жойлаштирилган давлат органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот
134.Машинада ўқиладиган формат бу?
*Маълумотларни дастурий қайта ишланишини таъминловчи, ушбу маълумотларни тақдим этишнинг электрон формати
135.Транспорт статистикаси бу нима?
*Транспорт фаолиятини ўрганадиган статистика соҳаси: бунда темир йўл, автомобиль, шаҳар электр, қувур, ҳаво йўл ва йўл хўжалиги; асосий кўрсаткичлари бўйича - юк ва йўловчиларни ташиш, транспорт воситаларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш, қатнов йўллари ўрганадиган статистика тармоғи
136.Алоқа статистикаси бу нима?
*Алоқа статистикаси – алоқа корхоналари фаолиятини, алоқа воситалари ва тармоқлар ҳолатини ўрганадиган статистика тармоғи
137.Интернет тармоғи хизматидан фойдаланувчи ким?
*Интернет хизматидан фойдаланувчи – Интернет тармоғига кириш хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс
138.Хизматлар деганда нимани тушунасиз?
*Хизматлар - бу истеъмолчилар (юридик ва жисмоний шахслар) ҳолатини ўзгартирувчи ёки товарлар, хизматлар ёки молиявий активлар билан айирбошлашига кўмаклашадиган ишлаб чиқариш фаолиятининг натижаси ҳисобланади
139.Хизматларнинг ўзига хос хусусиятлари қандай?
*Хизматнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, хизматни бажариш ва уни истеъмол қилиш даврининг бир хил вақтга тўғри келиши ҳисобланади
140.Турар-жой нима?
*Фуқароларнинг доимий яшашлари учун мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек, белгиланган тартибда махсус уйлар сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар ҳисобланади
141.Инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд бу?
*Уй-жой фонди
142.Умумий мухандислик тизимлари ва квартиралардан ташқари жойлари мавжуд бўлган икки ва ундан ортиқ квартирали уй бу?
*Кўп квартирали уй
143.Махсус уйларга мисол келтиринг ?
*Барчаси
144.Қайси кўрсаткичлар уй-жой фондини ободонлаштиришнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади?
*Уй-жой фондини майдони, квартира (уй)лар сони, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, квартира (уй)ларнинг ичимлик суви, канализация, иссиқлик, иссиқ сув ва табиий газ билан таъминланиш даражалари
145.Аҳоли даромадлари нима?
*Доимий ёки такрорланувчи хусусиятга эга бўлган, йиллик ёки ундан кам вақт оралиғидаги даврда, уй хўжалиги ёки унинг алоҳида аъзоларига тушадиган пул ва натура шаклидаги даромадлар
146.Аҳолининг умумий даромадлари таркибига нималар киради?
*Ёлланиб ишловчиларнинг меҳнат фаолиятидан олган даромадлари, мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар, шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадлар, мол-мулкдан олинган даромадлар, трансфертлардан олинган даромадлар (пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва бошқа жорий трансфертлар)дан иборат
147.Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари таркибига нималар киради?
*Уй хўжаликларининг озиқ-овқат маҳсулотларига, уйдан ташқарида овқатланиш, алкоголь ичимликларига харажатлар, ноозиқ-овқат, тамаки маҳсулотларига, хизматларга қилинган харажатлари
148.Аҳолининг реал даромадлари нима?
*Аҳолининг номинал умумий даромадларини тегишли давр учун истеъмол нархлари индексига бўлиш йўли билан ҳисобланадиган нисбий кўрсаткич
149.Уй хўжалигининг асосий белгилари қандай аниқланади?
*Маълум бир турар-жой манзилида бирга яшовчи, даромадларини тўлиқ ёки қисман бирлаштирган ҳолда умумий рўзғор юритувчи кишилар гуруҳи
150.Уй хўжаликларида ўтказилган танлама кузатув натижалари асосида, қандай маълумотлар шаклланади?
*Уй хўжалиги даромадлари, харажатлари, истеъмоли ва уй-жой, узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланганлиги,
151.Оила коэффициенти (уй хўжалигининг ўлчами) қандай ҳисобланади?
*Уй хўжалиги кузатувида ўрганилган уй хўжаликларидаги аҳоли сони уй хўжаликлари сонига бўлинади
152.Уй хўжалигининг банд (ишловчи) аъзоларига кимлар киради?
*Бир ҳафтага тенг маълум бир қисқа вақт давомида, ёлланма (ҳақ тўланадиган) ходим сифатида ёки мустақил равишда банд бўлган, уй хўжалигининг 16 ёш ва ундан катта аъзолари
153.Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро стандартларга асосланган уй хўжаликлари танланма кузатуви ўтказиш қачондан бошланган?
*2000 йил Жаҳон банкининг тавсиялари ҳамда техник кўмаги асосида
154.Аҳоли истеъмол харажатлари нима?
*Аҳолининг истеъмол товарлар ва хизматларни сотиб олишга йўналтирилган пул харажатлари
155.Аҳолининг табиий ҳаракати нима?
*Аҳоли сонининг табиий ўзгаришини ифодаловчи туғилиш ва ўлим ҳолатларининг мажмуи бўлиб, унга никоҳлар ва никоҳдан ажралиш ҳолатлари ҳам киритилади
156.Меҳнатга лаёқатли ёш неча ёш этиб белгиланган?
*16 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар
157.Аҳоли миграцияси нима?
*Аҳолининг (мигрантларнин- маълум ҳудуд (мамлакат, вилоят, туман шаҳар, шаҳарча ва аҳолипункти) чегараси орқали яшаш манзилини ўзгартириш мақсадида кўчиб юриши
158.Никоҳ ёши неча ёш?
*Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексига мувофиқ 18 ёш этиб белгиланган
159.Аҳолининг абсолют ўсиши (камайиши) нима?
*Маълум даврда аҳоли сонининг миқдорий ўсишини (ёки камайишини) ифодалаб, кўриб чиқилаётган давр бошига ва охирига аҳоли сонининг айирмаси орқали ҳисобланади
160.Меҳнат ресурслари нима?
*Меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги меҳнат билан банд бўлган шахслар
161.Иқтисодий фаол аҳолига кимлар киради?
*Меҳнат билан банд бўлган фуқаролар ва ишсизлар
162.Иқтисодий фаол бўлмаган аҳолига кимлар киради?
*Барча жавоблар тўғри
163.Номинал ҳисобланган иш ҳақи деганда нимани тушунасиз?
*Маълум бир давр (соат, ой, йил) мобайнида ходим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) эвазига иш берувчилар томонидан, амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олувчи ёлланма ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзида жисмоний шахсга пул шаклида ҳисобланган даромадлардан иборат
164.Реал иш ҳақи деганда нимани тушунасиз ва у қандай ҳисобланади?
*Жорий даврдаги номинал иш ҳақи суммасига базис давр нархларидан келиб чиққан ҳолда сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдорини ифодалайди. Реал иш ҳақи – номинал иш ҳақини худди шу даврдаги истеъмол нархларининг индексига бўлиш орқали ҳисобланади

165.Электрон ҳужжат деб?


*Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборотга
166.alisherdir.655@stat.uz электрон почта манзилини аниқланг.
*абонент номи – “alisherdir.655” ташкилот номи-“stat” географик домен жойлашуви –“.uz”
167.Электрон почта тармоқ протоколлари бериладиган қаторни аниқланг.
*SMTP, POP3, IMAP

168.Электрон рақамли имзо деб ______?


*ёпиқ калитини қўллаган ҳолда ахборотнинг криптографик ўзгариши натижасида олинган ва имзонинг шаклланиш вақтидан бошлаб электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқловчи ҳамда имзо калити сертификатини имзо эгасига тааллуқлигини текширувчи электрон ҳужжатнинг реквизити ҳисобланади
169.Электрон рақамли имзо калит сертификатини давлат хизматлари маркази томонидан қандай кўринишда тақдим этади?
*USB флеш хотирага юклаб олинади
170.Ягона портали бизга ____________?
*Ўзбекистон Республикаси давлат органларига мурожаатларни электрон шаклда юбориш имкониятини тақдим этади
171.Электрон рақамли имзо қайси ташкилот томонидан тақдим этилади?
*ЭРИ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан
172.Электрон имзо Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан нечи йилга берилади?
*2 йил
173.STIR бу?
*бу солиқ тўловчининг идентификацион рақами
174.Мурожаатларнинг турлари.
*Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин
172.Хавфсизлик сиёсати деб _________?
*хавфсизлик объектлари ва субъектларининг берилган кўплигининг хавфсизлигини таъминлаш процедуралари ва механизмларини белгиловчи қоидалар тўплами
173.Aхборот хавфсизлигига бўладиган таҳдидларнинг қайси бири тасодифий таҳдидлар деб ҳисобланади?
*Техник воситаларнинг бузилиши ва ишламаслиги
175.Aхборот хавфсизлигини бузувчиларни қандай категорияларга ажратиш мумкин?
*1-саргузашт қидирувчилар, 2- ғоявий хакерлар, 3- хакерлар-профессионаллар, 4-ишончсиз ходимлар
176.Aхборотни дешифрлаш деганда қандай жараён тушунилади?
*Ёпиқ ахборотни калит ёрдамида очиқ ахборотга ўзгартириш
177.Aхборотни шифрлаш деганда қандай жараён тушунилади?
*Очиқ ахборотни калит ёрдамида ёпиқ ахборотга ўзгартириш

178.Aхборотни VPN туннели бўйича узатилиши жараёнидаги ҳимоялашни вазифаларини аниқланг?


*Ўзаро алоқадаги тарафларни аутентификациялаш, узатилувчи маьлумотларни криптографик ҳимоялаш
179.Электрон рақамли имзо қайси алгоритмлар асосида ишлаб чиқилади?
*El-Gamal, RSA
180.Фойдаланувчини аутентификациялашда қандай маълумотдан фойдаланилади?
*Парол
181.Инсондан ажралмас характеристикалар асосидаги аутентификациялаш-бу?
*Биометрик аутентификация
182.ОСИ модели канал сатҳининг тунеллаш протоколларини кўрсатинг?
*PPTP, L2F вa L2TP
183.Тармоқлараро экраннинг вазифаси-бу.
*Ишончли ва ишончсиз тармоқлар орасида маьлумотларга киришни бошқаради
184.Aутентификация бу?
*Фойдаланувчи жараёни, қурилмаси ёки бошқа компанентларни идентификациялашнинг ҳақиқийлигини аниқлаш
185.Aхборот хавфсизлигининг асосий характеристирфлари нималар?
*Конфиденциаллик, бутунлик, фойдалана олишлик
186.Фойдаланувчининг тармоқдаги ҳаракатларини ва ресурслардан фойдаланишга уринишини қайд етиш-бу?
*Маьмурлаш
187.Инвестициялар бу?
*Иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳудудлардир
188.Асосий капиталга инвестициялар бу?
*Янги асосий фондларни сотиб олиш ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилган харажатлар мажмуи
189.Қурилиш ишлари деганда нима тушунилади?
*Бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек бошқа пудрат ишлари давомида бажарилган ишлар мажмуи сифатида қурилиш ишлаб чиқаришнинг натижаси
190.Хом ашёга харажатлар инвестиция ҳисобланадими?
*Йук
191.Импорт товарлар инвестиция ҳисобланадими?
*Фақат асосий воситалар сифатида корхона балансига олинган қисми
192.Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар бу?
*Ҳукумат аралашувисиз киритилган инвестициялар
193.2020 йилда қурилиш тармоғининг ЯИМдаги улуши?
*7,0%
193.2 қурилиш (йиллик) статистик ҳисоботида ўз кучи билан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажмига ҚҚС киритиладими?
*НДС киритилмайди
194.Қуйида келтирилган молиялаштириш манбаларидан қайси бири марказлашган молиялаштириш манбалари шаклига кирмайди?
*Тижорат банклари кредитлари
195.Бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат бу?
*Шикоят
196.Ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат бу?
*Ариза
197.Давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат бу?
*Таклиф
198.Мурожаат шакллари тўғри ёзилган жавобни белгиланг?
*Оғзаки, ёзма ва электрон шаклда
199.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини неча кунда кўриб чиқилади?
*15
200.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни неча моддадан иборат?
*31 модда
201.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунига биноан аҳолини рўйхатга олиш қандай даврийликда ўтказилади?
*ҳар 10 йилда бир марта
202.Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари нечта шаклдан иборат?
*5
203.Қуйидагилардан қайси бири аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади?
*Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
204.Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири нечта ҳудудда амалга оширилади?
*4
204.“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кимлар аҳолини рўйхатга олиш вақтида респондент сифатида рўйхатга олинади?
*Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
205.Аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдиришда респондентлардан қандай ҳужжатлар талаб этилади?
*ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди
206.Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири қайси ҳудудларда ўтказилади?
*Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида
207.Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири қачон ўтказилади?
*ноябрь ойида
208.Аҳолини рўйхатга олиш санаси нимани англатади?
*аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ҳисобга олиш амалга ошириладиган аниқ пайт
209.Мамлакатнинг иқтисодий ҳудудида резидент-бирликлар томонидан амалга оширилган ишлаб чиқариш фаолиятининг
*Ялпи ички маҳсулот
210.Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашнинг қандай усуллари мавжуд?
*Барча жавоблар тўғри
211.Ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қиймати ва ишлаб чиқариш жараёнида тўлалигича истеъмол қилинган товарлар ва хизматлар қиймати ўртасидаги фарқ орқали аниқланадиган кўрсаткич қандай номланади?
*Ялпи қўшилган қиймат
212.Ҳисобот даврида резидент-бирликларнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаси бўлган ҳамда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг умумий қийматини ўзида акс эттирадиган кўрсаткич нима?
*Ишлаб чиқариш
213.Мамлакатдаги иқтисодий фаолият натижаларини ифодаловчи ҳисоблар ва жадвалларнинг муайян тўплами шаклида тузилган, ўзаро боғлиқ статистик кўрсаткичлар тизимини ўзида акс эттирадиган халқаро стандарт қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
*Миллий ҳисоблар тизими
214.Ишлаб чиқариш жараёнида харажатлар сифатида истеъмол қилинган товарлар ва хизматлар қийматини ўзида акс эттирадиган кўрсаткични аниқланг.
*Оралиқ истеъмол
215.Қайси кўрсаткич одамларнинг якка тартибдаги ва жамоавий эҳтиёжларини қондиришда бевосита фойдаланиладиган товарлар ва хизматлар қийматини ўзида акс эттиради?
*Якуний истеъмол
216.Мамлакат иқтисодий ҳудудида узоқ муддат (шартли равишда бир йилдан кўпроқ) фаолият юритаётган ҳамда унда иқтисодий манфаатларга эга юридик ва жисмоний шахслар қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
*Резидентлар
217.Фойдаланилган меҳнат ресурслари бирлиги учун тўғри келадиган ишлаб чиқариш ёки ялпи қўшилган қийматни тавсифлайдиган ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичи қандай аталади?
*Меҳнат унумдорлиги
218.Қуйидагиларнинг қайси бири “Кузатилмайдиган иқтисодиёт”нинг таркибига кирмайди?
*Рақамли иқтисодиёт
219.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қайсилари?
*Маҳалла(овул) фуқаролар йиғини
220.Ишга қабул қилиш учун буйруқ чиқариш учун нима асос бўлади?
*Меҳнат шартномаси
221.Аҳолини турмуш даражасини белгиловчи даромад?
*Реал даромад
222.Қайси ваколатли орган солиқ турларини жорий этиш ҳқуқига эга?
*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
223.Бозор иқтисодиётининг асосий вазифасини кўрсатинг.
*Товарлар, хизматлар ва иқтисодий ресурслар айирбошланишини таъминлаш
224.Ўзбекистон давлатининг тузилиш шакли?
*Унитар
225.Давлат бюджетининг тақчиллиги нима?
*харажатларнинг даромалга нисбатан кўплиги
226.Ўзбекистон Республикаси Миллий мустақиллигини биринчи бўлиб қайси давлат тан олган?
*Туркия
227.Ўзбекистон Республикасида қандай жамият қурилмоқда?
*Демократик
228.Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қачон қабул қилинган?
*18-ноябр 1991-йил
229.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қуйи палатаси қандай номланади?
*Қонунчилик палатаси
230.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатаси қандай номланади?
*Сенат
231.Ўзбекистон Республикаси парламенти қандай номланади?
*Олий Мажлис
232.Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4796 сонли Қарори қачон тасдиқланган?
*3-август 2020-йил
233.Саноат ишлаб чиқариши нима?
*бу машина, асбоб ускуналар ва ишчи кучидан фойдаланган ҳолда хом ашёни қайта ишлаш йўли билан маҳсулот ишлаб чиқаришдир
234.Истеъмол товарлари нима?
*биринчи навбатда, шахсий истеъмол учун ёки фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда ишлатиладиган саноат маҳсулотлари
235.Истеъмол товарларининг турлари?
*озиқ-овқат товарлари, ноозиқ-овқат товарлари, вино-ароқ маҳсулотлари ва пиво
236.Дефляторлаш бу?
*амалдаги нархларда ҳисобланган иқтисодий кўрсаткичларни таққослама доимий нархларга ўтказиш усули
237.Даврий қаторлар бу?
*маълум вақт мобайнида ўзгарувчанликни кузатишлар мажмуи; мунтазам оралиқда ўлчанади, масалан ойлик ёки ҳар чоракда
238.Тайёр маҳсулот бу?
*сотиш учун мўлжалланган ва шартномада ёки бошқа ҳужжатларнинг талабларида кўзда тутилган техник ҳамда сифат тавсифларига мувофиқ келадиган, ташкилотнинг ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси бўлган товар (хизмат)
239.Бирламчи энергия бу?
*бу табиий манбалардан ажратиб ёки тўғридан-тўғри олинадиган маҳсулотлардир (хом нефт, тошкўмир, табиий газ)
240.Ишлаб чиқарилиши узоқ даврни талаб этадиган маҳсулот бу?
*буюртмачи билан бажариладиган ҳисоб-китоблар алоҳида тўлов асосида амалга ошириладиган, ишлаб чиқариш даври ҳисобот давридан узоқ бўлган маҳсулот
241.Буюртмачи томонидан берилган хом–ашё бу?
*тузилган шартномалар асосида қайта ишлаб, ундан маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқарувчиларга берилган буюртмачининг хом-ашёси
242.Уй хўжалиги секторнинг саноат ишлаб чиқариш ҳажми бу?
*жисмоний шахслар томонидан сотиш ёки ўз истеъмоли учун амалга оширилган ишлаб чиқариш фаолияти натижаларидан ҳосил қилинади
243.Какие показатели относятся к показателям растениеводства?
*показатели посевных площадей сельскохозяйственных культур и их структуры, показатели валового сбора сельскохозяйственных культур, показатели урожайности сельскохозяйственных культур
244.Какие показатели относятся к показателям животноводства?
*численность поголовья сельскохозяйственных животных и птиц по их видам, пчелосемьей, показатели производства мяса, молока, яиц, шерсть, каракульские шкурки, меда, коконов и прочих видов продукции животноводства.
245.Определите основные отрасли сельского хозяйства?
пчеловодство и коневодство
*растениеводство и животноводство
246.В чем заключается роль сельского хозяйства в экономике страны?
*обеспечение населения продовольствием и отрасль промышленности сырьем
247.Урожайность сельскохозяйственных культур – это?
*средний урожай, полученный с площади посева сельскохозяйственных культур. Урожайность обычно рассчитывается в среднем на один гектар в центнерах убранной площади
248.Что представляет собой животноводство?
*совокупность отраслей, занимающихся разведением сельскохозяйственных животных и птицы с целью производства продуктов питания (мясо, молоко, яйца, мед и другие) и сырья для перерабатывающей промышленности (шерсть, каракуль, коконов, шкуры, кожа, мех, пух и другие)
249.Статистика природных ресурсов и окружающей среды – это?
*отрасль статистики, изучающая запасы природных ресурсов, их состав и качество, уровень (степень) рациональности использования и защиты, в первую очередь в части загрязнения вредными веществами
250.Какой из нижеперчисленных процессов отражает загрязнение атмосферного воздуха?
*поступление в атмосферный воздух загрязняющих веществ, оказывающих неблагоприятное воздействие на здоровье населения и окружающую природную среду от стационарных и передвижных источников выбросов
251.Отходы – это ....
*остатки сырья, материалов, полуфабрикатов, иных изделий или продуктов, которые образовались в процессе производства или потребления, также товары (продукция), утратившие свои потребительские свойства
252.Что является охраняемыми природными территориями?
*участки земли или водного пространства, имеющие приоритетное экологическое, научное, культурное, эстетическое, рекреационное и санитарно - оздоровительное значение, полностью или частично, постоянно или временно изъятые из хозяйственной эксплуатации
253.Что включает в себя общий лесокультурный фонд?
*все площади, пригодные для лесоразведения и лесовосстановления
Download 38.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling