- пул мажбурияти — қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти;
- ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳам қўшиб ҳисобланганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ёки ходимларининг сони камида уч минг нафар кишини ташкил этадиган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминлайдиган, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки табиий монополиялар субъекти бўлган
Тўловга қобилиятсизлик аломатлари ( 5 -модда) - вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
Тўловга қобилиятсизлик аломатлари - доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
- Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш - Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади.
- Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш Т.Қ. тўғ-даги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилади.
- Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, Т.Қ. тўғ-даги Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |