Давлат ташқи иқтисодий фаолият субъекти сифатида


Айрим узоқ хорижий мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаси таркиби


Download 161 Kb.
bet3/5
Sana21.04.2023
Hajmi161 Kb.
#1368818
1   2   3   4   5
Bog'liq
1406002399 57294

Айрим узоқ хорижий мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаси таркиби (фоиз ҳисобида)






Экспорт

Импорт

2000 й.

2001 й.

2000 й.

2001 й.

Узоқ хорижий мамлакатлар

100

100

100

100

Шу жумладан:













Австрия

1,1

1,0

2,2

1,4

Афғонистон

0,5

0,5

0,0

0,0

Бельгия

1,8

2,2

2,2

1,6

Болгария

0,3

0,2

0,2

0,2

Венгрия

0,0

0,0

0,6

0,5

Буюк Британия

11,3

9,6

3,2

4,1

Германия

1,7

1,8

14,0

12,4

Дания

0,0

0,0

0,4

0,6

Ҳиндистон

0,5

0,8

0,8

0,8

Исроил

0,3

0,4

1,1

1,4

Эрон

3,4

3,8

2,5

2,4

Ирландия

0,5

0,0

0,2

0,1

Италия

3,4

2,3

2,3

2,0

Хитой

1,1

0,7

4,0

4,7

Корея

5,1

6,4

15,8

17,7

Латвия

3,1

3,1

1,6

1,9

Литва

0,3

0,1

2,1

1,4

Лихтенштейн

0,1

0,5

0,0

0,0

Нидерландия

4,0

3,5

1,4

1,8

БАА

0,7

1,2

1,4

1,2

Покистон

0,2

0,1

0,3

0,1

Польша

0,4

0,2

2,6

1,4

Руминия

0,0

0,2

0,1

0,2

Сингапур

1,0

0,9

0,4

0,2

Сурия

0,0

0,1

0,1

0,0

АқШ

2,4

4,2

14,1

10,3

Туркия

4,7

3,8

5,3

5,4

Франция

2,0

1,8

4,6

6,4

Чех Республикаси

0,1

0,1

1,2

1,3

Швейцария

13,0

9,3

1,4

1,9

Эстония

0,3

0,3

0,4

0,4

Япония

0,7

0,6

3,0

6,7

Ўзбекистон республикасининг экспорт-импорт тузилиши шуни кўрсатдики, 1998 йилги якуний натижаларга кўра, ташқи савдо обороти 6 млрд. АқШ долларини ташкил этди. Ташқи савдода 216 млн. АқШ доллари миқдорида қўшимча сальдо таъминланди. МДҲ давлатларининг товар обороти 24%га тушиб кетдики, бу ҳол параллел равишда эркин конвертация қилинадиган валюта воситасидаги савдо ҳажмининг ортишига олиб келди.


1998 йил якунларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг асосий ҳамкори Швецария бўлди. Шунингдек, ташқи савдо олиб борилган биринчи беш мамлакат қаторида Жанубий Корея, Германия, Буюк Британия, Туркия бўлдики, бу борада анча салоҳиятга эришилди.
Ўзбекистон асосий товар обороти Европа иқтисодий Ҳамжамиятининг саноати ривожланган мамлакатларига 30,6, Жанубий Кореяга 16,2%, Туркияга 6,2, Бирлашган Араб Амирликларига 2,2, Хитойга 1,8, АқШга 1,2, МДҲ мамлакатлари билан товар оборотида Россияга 49,1, қозоғистонга 18, Тожикистонга 8,9, Украинага 4,0, қирғизистонга 3,9 фоизи тўғри келди.
1998 йилда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар хажми 3,1 млрд. АқШ долларликни ташкил этди. Шу билан бирга, яқин хорижий мамлакатларга экспорт камайди. Узоқ хорижий мамлакатларга етказиб берадиган маҳсулотлар хажмининг кўпайишига экспорт товарлари сотиш бозорининг географик кенгайиши ҳамда табиий кўламнинг ўсиши, шунингдек,хомашё маҳсулотларига , биринчи навбатда, пахта толаси ва мисга жаҳон коньюнктура баҳоларининг яхшиланиши сабаб бўлди.
Эркин конвертацияланадиган валютанинг экспорт ҳажми яқин хорижий мамлакатлар билан 27,2 марта, дунёдаги бошқа мамлакатлар билан эса 2 баравар ўсди. 1998 йилда экспорт таркибида баҳоланган нархга кўра, хомашё товарлари, аввало пахта толаси қисман даражада салмоқли ўрин тутади- 57,8% бўлди. Бунда энергеоетказкичлар улушига 14%, қора ва рангли металлар ҳиссасига 5,4% тўғри келади. 1998 йилда умумий импорт ҳажми 2,9 млрд. АқШ долларини ташкил этди. МДҲ ва Болтиқ буйи мамлакатларидан келтириладиган импорт товарлари оқими 8,8%га қисқарди ва 1,3 млрд. АқШ долларини ташкил этди. Натижада мазкур мамлакатларнинг умумий импортдаги улуши камайиб, 44,7%дан иборат бўлди. Яқин хорижий мамлакатлардан келтириладиган импорт эса 1994 йилдагига нисбатан 2,1 марта ўсди.
Узоқ хорижий мамлакатлардан 1,6 млрд. АқШ долларига тенг импорт товарлари келтирилди. Натижада узоқ хорижий мамлакатларнинг салмоғи баҳоланган нархга кўра, импорт ҳажмининг 1996 йилдаги 45,7%дан 55,3%га кўпайди. Ўзбекистон учун импортдаги салмоқли ўринни Жанубий Корея- (27%), Германия – (22,9%), Венгрия – (9,2%), Швецария- (7,5%), Туркия – (5,7%), Япония – (4,4%) эгаллади. Бу мамлакатларнинг импортдаги улуши 80%га тўғри келади.
Яқин ва узоқ хориж мамлакатларидан импорт қилинадиган товарлар ичида машиналар ва асбоб-ускуналар салмоғи ортиб бормоқда. Улар ялпи импорт товарларининг 37,5% ини ташкил этади.
Ватанимизда ёқилғи-энергетика комлекси жадал суръатлар билан ривожланганлиги туфайли чет мамлакатлардан келтириладиган нефть ва нефть маҳсулотлари республиканинг умумий импорт салмоғидан анча қисқарди.
Импорт таркибининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонга бозорда тезда сотилиб кетадиган истеъмол товарларини кўплаб келтириш давом этмоқда. Ташқи Иқтисодий Муносабатлар Вазирлигининг экспертлари турли даражадаги импорт товарлари ва улардан самарали фойдаланишни таҳлил қиладилар. Импорт божхона солиқларининг дифференциал ставкасини жорий этиш мўлжалланмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолиятда транспорт алоқалари муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг йирик халқаро темир йўл, денгиз ва автомобиль портларидан йироқ жойлашганлиги импорт ва экспорт товарларини етказишда транспорт хизмати баҳосига жиддий таъсирини ўтказмоқда.
Юкларнинг 90% темир йўл транспорти орқали ташилмоқда. Ўзбекистон ичкарисида темир йўл алоқалари тизими етарли даражада ривожланмаган ва зич жойлашган (50 км дан 100 кв. км гача) ҳамда қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва қирғизистонга чиқиш мумкин. 180 та станциядан 11 таси йирик габаритли контейнерларни қайта ишлаш учун зарурий воситалар билан жиҳозланган. Ҳар куни Ўзбекистонда 8000 вагон қайта ишланади.
Товарларнинг анчагина қисми автомобиль транспорти орқали ташиларди. Тезкор йўллар масофаси 42 минг км ни, маҳаллий йўллар масофаси 90 минг км. ни ташкил этади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳамда ёнма-ён бўлган халқаро авиация компанияси хизматидаги транзитмагистрали ғоятда катта аҳамиятга эга. МДҲ мамлакатларига ва узоқ хориж юртларидан 15 таси самолётлар тўғридан-тўғри парвоз қилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Термиз ва Фарғона шаҳарлари аэпортлари халқаро аэропортлар статусига эга.



Download 161 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling