Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш
IX боб. Лойиҳага илова қилинадиган ахборот ва таҳлилий материалларга қўйиладиган асосий талаблар
Download 175.5 Kb.
|
IX боб. Лойиҳага илова қилинадиган ахборот ва таҳлилий материалларга қўйиладиган асосий талаблар
103. Ишлаб чиқилган лойиҳага қуйидаги материаллар илова қилинади: қонуннинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати; агар лойиҳа билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган бўлса, қиёсий жадвал; халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвал; агар лойиҳа манфаатдор органлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билан келишилган (имзоланган) бўлса, келишмовчиликлар жадвали; маълумотномалар, жадваллар, диаграммалар ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар кўринишида зарур ҳисоб-китоблар ва кўриб чиқиш материаллари, тақдим этилаётган лойиҳаларни амалга ошириш оқибатлари баҳоси; Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама иштирокчилари таклифларини (изоҳлари) қўриб чиқиш якуни бўйича жадвал (бундан кейин таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвал деб юритилади). Лойиҳага, лойиҳада келтирилган нормалар билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар ҳам илова қилиниши мумкин. 104. Тушунтириш хати барча лойиҳалар бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланади ва ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади. 105. Лойиҳанинг тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак: лойиҳани тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан лойиҳа тайёрлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар; лойиҳани ишлаб чиқувчининг тўлиқ номи; мақсадлар ва вазифалар, шунингдек лойиҳа билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш. Бунда лойиҳанинг эришишга йўналтирилган асосий мақсадлари белгиланади, уларнинг воситасида аниқ мақсадларга эришиш мумкин бўлган лойиҳанинг алоҳида қоидалари қисқача кўрсатилади; лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин; лойиҳа предметига тегишли бўлган халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг принциплари, қоидалари ва жумлалари тўғрисидаги маълумотлар (қонун ости ҳужжатлари лойиҳалари учун — зарур бўлган ҳолларда). Тегишли соҳада ижобий хорижий тажриба мавжуд бўлган тақдирда тушунтириш хатида давлат, лойиҳани тайёрлашда ҳисобга олинган норма назарда тутилган ҳужжатнинг тури, номи ва қисқача мазмуни кўрсатилиши мумкин; лойиҳа мазмунининг тавсифи, унда лойиҳанинг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари билан биргаликда унинг тузилиши қисқача баён қилинади (қонуности ҳужжатларига зарурат бўлганда). Зарурият бўлганда лойиҳанинг энг муҳим қисмини ташкил этувчи қоидаларнинг асосий моҳияти очиб берилади; лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар; лойиҳада фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади; агар лойиҳанинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса — қисқача молиявий-иқтисодий асослаш. Агар лойиҳанинг қоидаларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган харажатларни талаб этмаса ёки йўқотишларга олиб келмаса, у ҳолда бу ҳақда тушунтириш хатида тегишли маълумот келтирилади; лойиҳа мутахассислар муҳокамасининг ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот; лойиҳани манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш тўғрисидаги маълумотлар. Бунда лойиҳа келишилган (виза қўйилган) манфаатдор вазирликлар ва идоралар санаб ўтилади; лойиҳа бўйича келишмовчиликлар мазмунининг қисқача баёни ва улар тўғрисидаги асослантирилган фикр (келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда); лойиҳани асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар. 106. Агар ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилаётган бўлса, ишлаб чиқувчи томонидан унинг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) имзолайдиган таққослаш жадвали тайёрланади. 107. Таққослаш жадвали қуйидаги учта графадан иборат (мазкур Услубий кўрсатманинг 2-иловаси): ўзгартириш ёки қўшимча киритиш таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири; лойиҳада таклиф этилаётган таҳрир; киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш. Таққослаш жадвалида тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрири графалари қуйидаги кўринишда баён этилади: амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрир графаларида ўзгартирилаётган сўзлар (рақамлар) «ярим қора» шрифт билан ажратиб кўрсатилади; таклиф этилаётган таҳрир графасида қўшилаётган сўзлар (рақамлар) «ярим қора» шрифт билан ажратиб кўрсатилади; амалдаги таҳрир графасида чиқариб ташланаётган сўзлар (рақамлар) ва хатбошилар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилаётган бошқа тузилмавий бирликлар «ярим қора курсив» шрифт билан ажратиб кўрсатилади. Агар лойиҳада тегишли тузилмавий бирликнинг янги таҳрири баён этилса, унда фақатгина ўзгартирилаётган, қўшилаётган, чиқариб ташланаётган сўзлар (рақамлар) ажратилади. Ўзгартириш киритилаётган ва киритилаётган тузатишларнинг кўринарли бўлишини таъминловчи тузилмавий бирлик билан боғлиқ амалдаги ва таклиф этилаётган тузилмавий бирликларнинг тегишли қисмлари оддий шрифтда келтирилади. 1071. Ишлаб чиқувчи қонун лойиҳасини киритаётганда халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган таҳлилий қиёсий жадвалларни тайёрлаши шарт (мазкур Услубий кўрсатмаларга 3 ва 4-иловалар). Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг принциплари, қоидалари ҳамда таърифларининг тайёрланган батафсил таҳлилини ўз ичига олган қиёсий жадвалсиз киритилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилмайди. 108. Келишмовчиликлар жадвали (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган лойиҳа бўйича тайёрланган келишмовчиликлар жадвалидан ташқари) қуйидаги учта графалардан иборат (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 5-иловаси): лойиҳа тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири; манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари; кўриб чиқиш натижалари. Келишмовчиликлар жадвалининг «Таклиф этилаётган таҳрир» графасида таклиф ва мулоҳазалар тақдим этилган лойиҳанинг тегишли тузилмавий бирлиги акс эттирилади. Келишмовчиликлар жадвалининг «Манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари» графасида лойиҳа бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини тақдим этган орган ва ташкилотнинг таклиф ва мулоҳазалари ёки улар асосида лойиҳанинг баён этилган таҳрири келтирилади. Келишмовчиликлар жадвалининг «Кўриб чиқиш натижалари» графасида ишлаб чиқувчи томонидан тақдим этилган таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилади. Агар таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинса, тегишли таклиф ва мулоҳазалар берилган тузилмавий бирликнинг янги таҳрири келтирилади. Агар таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинмаса, ушбу таклиф ва мулоҳазаларнинг ҳисобга олинмаганлигини асословчи маълумотлар тегишли тартибда келтирилади. 109. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи лойиҳа бўйича тайёрланаётган келишмовчиликлар жадвали қуйидаги тўрт графадан иборат: ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири; лойиҳада таклиф этилаётган таҳрир; манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари; кўриб чиқиш натижалари. Биринчи иккита графа қиёсий жадвал бўйича баён этилади. Келишмовчиликлар жадвалининг «Манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари» ва «Кўриб чиқиш натижалари» графаларида лойиҳани киритган орган томонидан мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 108-бандининг тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади. 1091. Таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвалда (мазкур Услубий кўрсатмаларга 1а-илова) қуйидагилар акс эттирилиши лозим: лойиҳанинг таркибий тузилмаси; таклиф (изоҳ) муаллифи; таклиф (изоҳ); кўриб чиқиш натижаси. Таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвалдан юқорида лойиҳанинг тури ва номи кўрсатилади. Таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвал ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади. Download 175.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling