Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш


VII боб. Ишлаб чиқувчининг юридик хизмати томонидан лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш


Download 175.5 Kb.
bet7/11
Sana21.04.2023
Hajmi175.5 Kb.
#1370179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
VII боб. Ишлаб чиқувчининг юридик хизмати томонидан лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
82. Лойиҳа ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари томонидан имзоланишидан олдин унинг юридик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳаволаки нормаларни қўллашнинг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги бўйича ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Юридик хизмат лойиҳаларнинг ҳуқуқий экспертизаси давомида мазкур лойиҳаларнинг уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳам таҳлилини амалга оширади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тегишли лойиҳа унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.
84. Лойиҳа қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳаволаки нормаларнинг қўлланилиши асосланган ва мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда ушбу лойиҳа бўйича юридик хизмат раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда юрисконсульт) томонидан имзоланадиган хулоса тайёрланади.
85. Юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (топшириқ акс этган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, қабул қилинган санаси, рақами, эълон қилинган расмий манбаси, тегишли модда ёки банд (кичик банд, хатбоши), шунингдек юқори турувчи орган топшириқлари ҳақида маълумотлар (орган номи, топшириқнинг рақами ва санаси, зарур бўлганда, топшириқ берган мансабдор шахс) (топшириқ мавжуд бўлган тақдирда);
лойиҳанинг ҳуқуқий табиати тушунтирилган ҳолда унинг асосий қоидаларининг моҳияти ва аҳамиятининг қисқача баёни;
лойиҳанинг қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек лойиҳанинг ҳар бир ҳаволаки нормасини қўллашнинг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса акс эттирилади.
87. Лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадлилигига номувофиқ бўлса, юридик хизмат лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича масъул бўлган ишлаб чиқувчининг таркибий бўлинмасига қайтаради.

Download 175.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling