Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши


Download 119.5 Kb.
bet1/7
Sana29.03.2023
Hajmi119.5 Kb.
#1305524
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
283 25.07.2000



[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.04 Ҳужжатларнинг мажбурий нусхаси]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
3.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш учун буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш тартибини такомиллаштириш ҳамда бундай ҳужжатларни ғайриқонуний тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни сақлаш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ҳамда топшириш ваколатига эга бўлган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар бир ой муддатда тегишли ҳужжатларини мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси расмий давлат ҳужжатларини буюртмалар асосида муҳофазаланган махсус қоғозларда тайёрлаб берсин.
4. Барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар ўз ходимларининг расмий ҳужжатлари қонунийлиги устидан назоратни кучайтирсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар расмий ҳужжатларни ғайриқонуний тарзда тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, қонунбузарларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган чораларни кўрсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.

Download 119.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling