Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши


Download 348.5 Kb.
bet30/31
Sana20.01.2023
Hajmi348.5 Kb.
#1104473
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
ЎРҚ odob axloq

31-модда. Ахборот олиш
Ҳар ким давлат органларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши тўғрисида, шу шахснинг ўзига ёки шахслар гуруҳига тааллуқли бўлган ҳужжатларнинг қабул қилиниш жараёнлари ҳақида ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар коррупция билан боғлиқ бўлган, жамият учун аҳамиятга молик воқеалар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги хабарларни қонунчиликда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим этади.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ чекланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.01.00 Умумий масалалар]
32-модда. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари чет давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юбориш ва уларнинг сўровларига жавоб бериш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида олинган мол-мулкни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ қайтариш чораларини кўради.
(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 348.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling