Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси
Download 74,13 Kb.
|
ЎРҚ-682 20.04.2021
24-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси
Ишлаб чиқувчи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (бундан буён матнда портал деб юритилади) жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси. Ишлаб чиқувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини порталга уни норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилувчи органга киритишдан олдин жойлаштиради. Ишлаб чиқувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг порталдаги жамоатчилик муҳокамаси муддатини тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди ҳамда бу муддат порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилган кундан эътиборан ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларидан тушган фикр-мулоҳазаларни ва (ёки) таклифларни ҳисобга олишни ишлаб чиқувчи қабул қилинган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларга мувофиқ лойиҳани маромига етказиш йўли билан амалга оширади. Келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар рад этилган тақдирда, ишлаб чиқувчи уларни рад этиш сабабини асослаши шарт. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари, қоида тариқасида, келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга (кўриб чиқиш учун) киритилади. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4473-сон қарори 1-банди. Download 74,13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling