Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини режалаштириш, ташаббус қилиш ва тайёрлаш


Download 74.13 Kb.
bet7/37
Sana25.02.2023
Hajmi74.13 Kb.
#1230575
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
ЎРҚ-682 20.04.2021

3-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини режалаштириш, ташаббус қилиш ва тайёрлаш
19-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш, қоида тариқасида, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш талаб қилинадиган муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш якунлари бўйича тайёрланадиган норма ижодкорлиги ишининг режалари (дастурлари) доирасида амалга оширилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ёки қонунчилик нормаларини такомиллаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашнинг жорий (ярим йиллик ва йиллик) ҳамда истиқболга (бир йилдан ортиқ муддатга) мўлжалланган режаларини (дастурларини) ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режаларида (дастурларида) қуйидагилар кўрсатилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг номи;
ижтимоий муносабатларнинг у ёки бу соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳолатининг тавсифи;
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни талаб қиладиган муаммоларнинг тавсифи, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларининг таҳлили;
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни талаб қиладиган муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини бартараф этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қабул қилиш зарурлигининг асоси;
молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар — моддий харажатлар талаб қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари учун;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш муддатлари;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлар;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган тақдирда, кутилаётган натижалар, шу жумладан тартибга солиш таъсирини баҳолаш ўтказилган ҳолларда унинг натижалари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашни режалаштириш тартиби норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган «Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти»нинг 2-боби («Органларнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини режалаштириш»).
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режалари (дастурлари) мажбурий тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли органларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Download 74.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling