Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси


Download 82.63 Kb.
bet14/37
Sana13.05.2023
Hajmi82.63 Kb.
#1455547
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
ЎРҚ-682 20.04.2021 норматив хужжатлар қонуни

29-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этиш имкониятини яратувчи коррупцияни келтирувчи омилларни аниқлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси эса улар қабул қилинишининг коррупция ҳолатлари учун имконият яратувчи оқибатларини умумий баҳолаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш жараёнида коррупция хусусиятига эга хавфларнинг юзага келиши эҳтимолини прогноз қилиш мақсадида ўтказилади. Экспертиза натижаларига кўра коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади ва чоралар кўрилади.
Коррупцияга қарши экспертиза:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан — ишлаб чиқувчилар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси якунларига кўра тегишли хулоса тузилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 3287, 24.02.2021й.).
30-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга киритилгунига қадар:
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан;
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан мажбурий тартибда келишилади.
Келишиш учун юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (алоҳида ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан:
қонун ҳужжатлари лойиҳаларига — етти иш куни ичида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларига — уч иш куни ичида;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларига — беш иш куни ичида;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларига — уч иш куни ичида виза қўйилади.
Қонунчиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишишнинг бошқа муддатлари ҳамда муайян давлат органлари ва ташкилотлар билан мажбурий равишда келишишга доир талаблар белгиланиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишишнинг махсус ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти».

Download 82.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling