66. Давлатнинг бошқа давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик функцияси функцияси бу....?
А) давлатнинг (жамиятнинг) сиёсий ҳаётини бошқариш, давлат органларини шакллантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
B) жамият талаб ва эҳтиёжларини янада тўлиқроқ таъминлаш ва жамият аъзоларининг яшаш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш ва кўпайтириш борасидаги фаолият;
С) давлатнинг манфаатларини барча давлатларнинг алоҳида ва умумий манфаатлари билан уйғунлаштирадиган тенг ҳуқуқли иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқа муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган давлатнинг хилма-хил фаолияти;
D) давлатнинг жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кабиларга қаратилган.
67. Давлатларнинг сиёсий соҳадаги ҳамкорлиги давлат ҳокимиятининг қайси поғоналарида?
А) парламентлараро, ҳукуматлараро миқёсда ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари миқёсида;
B) ҳукуматлараро миқёсда ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари миқёсида;
С) маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари миқёсида;
D) тўғри жавоб мавжуд эмас.
68. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар берилган қаторни топинг.
А) ҳар ким ҳарбий ва муқобил хизматни ўташга мажбур
B) Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.
С) Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.
D) Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас;
69. Сиёсий ҳуқуқлар берилган қаторни топинг.
А) Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.
B) Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
С) Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.
D) тўғри жавоб мавжуд эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |