Давлатимиз раҳбари томонидан 019 йилнинг октябрида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди


Download 20.09 Kb.
bet1/6
Sana08.08.2023
Hajmi20.09 Kb.
#1665752
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кридит модул


Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг 8 октябрида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Ушбу ҳужжатда “республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш ва олий таълим ­муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш” белгилаб берилди.
2020/2021 ўқув йилининг ўзида 35 та олий таълим даргоҳи ва уларнинг филиаллари кредит-модуль тизимига ўтказиш бўйича ишлар қизғин олиб борилмоқда.
Кредит-модулни ўзи қандоқ тушунмоқ керак? Бундан кўзланган мақсад нима? Ушбу механизм қай даражада фойда келтиради?
Кредит-модуль тизими ҳозирча биз учун ўзига хос янгилик. Оддийроқ қилиб айтганда уни қандай тасаввур этиш мумкин?
– Кредит-модуль тизими таълимни янги усулда ташкил этиш жараёни бўлиб, ўқитишнинг модуль технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида баҳолаш модели ҳисобланади. Ҳозирда мамлакатимиз ОТМларининг кредит-модуль тизимига ўтишда ECTS (European Credit Transfer System) асос қилиб олинган. Бу тизим шу кунга келиб Европанинг 48 давлатида амал қилмоқда.
Ушбу тизимни республикада жорий этишдан мақсад нима?
Бу саволингизга қисқа қилиб қуйидагича жавоб бериш мумкин:
- ривожланган давлатлар олий таълим муассасаларининг илғор тажрибалари асосида халқаро таълим стандартларини республикада жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш;
- хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда дипломларни ўзаро тан олишга босқичма-босқич ўтиш;
- замонавий таълим технологиялари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш орқали олий таълим тизимида рақобат муҳитини шакллантириш;
- талабага таълим дастурини мустақил шакллантиришда мустақиллигини ошириш ва улар билимларини баҳолашнинг шаффоф тизимини яратишдан иборат.

Download 20.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling