Даъвогар: Шамуратов Хайрулло Шавкатовичдан манзил: Найман офй телефон: 907062001, даъво ариза


Download 17.23 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi17.23 Kb.
#1405388
Bog'liq
79-jt-natizasida-mol-mulkka-etkazilgan-zararni-undiris-tugrisida[1]


Жиноят ишлари бўйича Нукус туманлараро судига


Даъвогар: Шамуратов Хайрулло Шавкатовичдан
манзил: Найман ОФЙ
телефон: 907062001,


ДАЪВО АРИЗА
(Жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида)

Мен 2021 ЙИЛ 16 ноябрь куни соат 08:18 да «А.ДУСТНАЗАРОВ R6(ТУРКИСТОН ЧОРРАХАСИ)» кўчалари (чорраҳаси)да, ўзимга тегишли бўлган Cобалт русумли 95З144ЖА давлат рақамли транспорт воситасида светафорнинг «яшил» чироғида, « тўхташ » чизиғини босиб ўтаётган эдим. Аммо, «тўхташ» чизиғини босиб ўтганимдан сўнг, олдимдаги Спарк русумли автомашина эгаси, пиёдаларга йўл бериш мақсадида ўз ҳаракатини тўхтатди. Пиёдалар кўплиги боис , буерда кўп туриб қолдик. Аммо, йўл ҳаракати қоидаларга мувофиқ , биз ўз қайрилмамизни тугаллашимиз лозим эди ва шундай қилдик ҳам. Икки кундан кейин , менга шундай хабар келди, «CОБАЛТ русумли, 95З144ЖА давлат рақам белгили транспорт воситаси мулкдори ШАМУРАТОВ ХОЙРУЛЛА ШАВКАТ ЎҒЛИ (11.04.2001)га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ҚИЗИЛ ЧИРОҚДА БЎЙСУНМАСДАН ЎТИШ моддаси 2-ҚИСМИГА асосан 540,000.00 (беш юз қирқ минг сўм 00 тийин) миқдорида жарима белгилансин.» Аслида эса мен «яшил» чироқда ўтганлигим ва ҳеч қандай қоида бузмаганлигимни маълум қилиб , эртасигаёқ, Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди ўз иш фаолиятида эмаслиги сабабли, Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судига мурожаат қилдим . Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суд қарори эса 26 кун ўтиб яъни икки кун олдин қўлимга келиб тушди. Қарорда Жиноят ишлари бўйича Нукус туманлараро судига мурожаат қилишим лозимлиги айтиб ўтилган.


Шу асос орқали




СЎРАЙМАН:
Техник хатолик сабабли мени қизилда "тўхташʼ чизиғида йўлдан ўтганлигимни ёзган камера ёзувини тўлиқ кўришингизни ва менинг яшил чироқда ўтганлигимни исботловчи камера орқали РА21525948701 - рақамли қарорни бутунлай бекор қилишингизни ва бир ойлик сарсон-саргардон қилгани учун маънавий зарар ундириб беришингизни сўрайман. Мен бу жаримани тулай олмайман сабаби, дадам вафот етган, узим эса талабаман.


Илова:
1.Даъво ариза нусхаси,
2. Паспорт нусхаси,
3. Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди қарори ,
4. РА21525948701 - рақамли қарор
5. Талабалик гувохномаси.


"16"-декабр 2021-йил.


Даъвогар (вакили):


Шамуратов Хайрулло Шавкатович
Download 17.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling