Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАВРАНОВ Қ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК БИОТЕХНОЛОГИЯСИ Тошкент– 2009
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ДАВРАНОВ Қ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК БИОТЕХНОЛОГИЯСИ Тошкент– 2009 2 Давранов Қ. - Қишлоқ хўжалик биотехнологияси. Тошкент 2009 й Ушбу ўқув қўлланмада замонавий қишлоқ хўжалик биотехнологияси фанининг илмий, амалий ва услубий асосларини ёритишга ҳаракат қилинган, хусусан, алоҳида ажратиб олинган ҳужайра ва тўқималарни ўстириш технологияси, ўстириш шароитлари ва озуқа муҳити, ўсимликларни клонал микрокўпайтириш, тупроқ биотехнологияси, бактериал ўғитлар, энтомопатоген препаратлар тайёрлар, чорвачиликда биотехнология жараёнлардан фойдаланиш усуллари ва ветеринария препаратларини тайёрлаш технологиялари ёритилган. Ўқув қўлланма қишлоқ хўжалик биотехнологияси соҳасида таълим олаётган бакалавр, магистр, аспирант ва илмий тадқиқотчилар учун мўлжалланган. Маъсул муҳаррир: проф. Рахимов М.М. Тақризчилар: проф.Ваҳобов А.Ҳ., проф. Бўриев Ҳ.Ч. Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Миллий университети Илмий Кенгашининг 2008 йил 28 январ №5 сонли мажлис қарори билан нашрга тавсия этилган. 3 СЎЗ БОШИ Замонавий биотехнология кўп тармоқли илмий-амалий йўналиш бўлиб, у биология (микробиология, генетика, молекуляр биология, биокимё ва ҳ.к.) ва муҳандислик афнлари ютуқлари асосида пайдо бўлган. Биотехнологиянинг ривожланиши, ўз навбатида унга тегишли бўлган бир неча фанлар бўйича оли бориладиган илмий-амалий изланишларни жадалланишига олиб келди. Айниқса микроорганизмлар асосида хилма-хил физиологик фаол моддаларни синтез қилиш, бунинг учун керакли ва иқтисодий самара берадиган, рақобатбардош микроб продуцентларни яратиш, улардан керакли маҳсулотни ажратиб олишни йўлга қўйиш, шу мақсадда ўсимлик ва ҳайвон ҳужайра ва тўқималаридан фойдаланиш масалалари бўйича эришилган ютуқлар юқоридаги фикрларни тасдиқлайди. Биотехнология кўп тармоқли бўлганлиги учун ҳам, уни барча йўналишларини бир китобда тўплаш анча муаммоли вазифа. Шундай бўлишига қарамасдан, ушбу ўқув қўлланмада қишлоқ хўжалик биотехнологияси фанининг тарихи, кечаги, бугунги ҳолати ва эртаси ҳақида фикрлар берилган. Мазкур ўқув қўлланмани замонавий қишлоқ хўжалик биотехнологияси фанининг илмий, амалий ва услубий асосларини ёритишга ҳаракат қилинган, хусусан, алоҳида ажратиб олинган ҳужайра ва тўқималарни ўстириш технологияси, ўстириш шароитлари ва озуқа муҳити, ўсимликларни клонал микрокўпайтириш, тупроқ биотехнологияси, бактериал ўғитлар, энтомопатоген препаратлар тайёрлар, чорвачиликда биотехнология жараёнлардан фойдаланиш усуллари ва ветеринария препаратларини тайёрлаш технологиялари ёритилган. Материалларни жойлашда намунавий дастурда кўрсатилган кетма- кетликка амал қилинди ҳамда сўнгги вақтларда чоп этилган материаллар, интернет маълумотларидан фойдаланилди. Баъзи материаллар эса намунавий дастурда кўрсатилмагани учун мазкур қўлланмага киритилмади ва улар мустақил тайёрланиш учун қолдирилди. Мазкур ўқув қўлланмани ёзишдан кўзда тутилган асосий мақсадлардан яна бири университетларни талабалари учун давлат тилида қишлоқ хўжалик биотехнологияси фанидан замонавий дастурда белгиланган талабларга жавоб беришга ҳаракат қилинди. Муаллиф матнда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақидаги таклиф ва мулоҳазалар билдирган ўқувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиради. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling