Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Холмуродов Асқар Ғаниевич
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Холмуродов Асқар Ғаниевич (1939-1997) – Қашқадарё вилоятида
туғилган. 1960 йилда Ўрта Осиё Университетини тамомлаган. Сўнгра Украина фанлар академиясига қарашли Биокимё институтида номзодлик (1965) ва докторлик диссертациясини (1976) ҳимоя қилган ва ушбу институтда йигирма йил давомида фаолият олиб борган. 1980 йилдан бошлаб профессор. 1986-1997 йиллар давомида ЎзФА Микробиология институти директори ЎзРФА мухбир аъзоси (1987) ва ҳақиқий академиги (1989) шунингдек, ЎзРФА Президиуми бош илмий котиби (1988) ва вице-президент (1990) лавозимларида фаолият юритган. 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига депутат бўлиб сайланган ва фан, таълим, маъданият ва спорт қўмитасини бошқарган. Биокимё ва биотехнология соҳасида дунё тан олган йирик олим ҳисобланади. Илмий фаолияти давомида 300 дан ортиқ илмий мақолалар ва ихтирольар муаллифи. 40 дан ортиқ фан доктори ва фан номзодларига раҳбарлик қилган. 1979 йилда “Витаминология” ҳамда “Энзимология усуллари” номли иккита китоби чоп этилган. Бундан ташқари “Транспорт жирорастворимых витаминов” (1980) ва «Мембранный транспорт коферментных витаминов и коферментов» (1982) номли монографияларида биринчи маротаба алмашинмайдиган биологик фаол бирикмалар гуруҳининг мембранада ташилиши, рецепцияси ва боғланиш механизмлари ҳақидаги маълумотларни систематикага солганлиги учун дунё бўйича фундаментал аҳамиятга эга бўлган қўлланма ҳисобланади ва шу сабабли бир қанча давлатларда хорижий тилларга таржима қилинган. Бундан ташқари “Тиаминфосфатлар” бўйича тайёрлаган услубий қўлланмаси ҳам дунё миқёсида аҳамиятга эга бўлган капитал ишланма ҳисобланади, бу қўлланма АҚШ да чоп этилган. Биринчи маротоба қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандалар учун никотин кислотаси ўрнини босувчи “Корник” номли озуқа препаратини яратган ва амалиётга жорий этганлиги учун собиқ иттифоқнинг ХХЮК бронза медалига сазовор бўлган. Бундан ташқари ЎзРФА сининг академик А.В.Палладин номидаги мукофотига сазовор бўлган. АҚШ нинг “Кто есть кто в науке и технологиях” номли фахрийлар китобига 1996-1997 йилларда совриндор сифатида номи киритилган ва махсус диплом билан мукофотланган. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling