Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи антенналар


-расм. Кўп элементли директорли антенна


Download 0.82 Mb.
bet3/6
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1242406
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи

-расм. Кўп элементли директорли антенна

Директорли антенналардаги рефлектор узунлиги (0.5....0.53)λ, рефлектор ва директор орасидаги масофа (0.15...0.25)λ оралиғида танланади. Директорлар узунлиги (0.4...0.45)λ , тебраткичлар ва уларга яқин жойлашган директорлар орасидаги масофа (0.1...0.34)λ га тенг қилиб танланади.


Директорли антенна ўзида югурма тўлқин антенналари принципи бўйича қўзғалувчи чизиқли тебраткичларни мужассамлаштиради. Одатда фақат битта рефлектордан фойданилади, чунки уларнинг сони антеннанинг нурлатишига деярли таъсир кўрсатмайди.
Актив ва пассив тебраткичлардан ташкил топган антеннанинг ЙД пассив тебраткичдаги ток фазаси силжиш бурчагининг актив тебраткичдаги ток нисбатига боғлиқ: γ=γ12 . Бунда, γ1 – пассив тебраткичда ҳосил қилинган кучланиш фазасининг силжиш бурчагини актив тебраткичдаги токка нисбати; γ2 – пассив тебраткичдаги ток фазасининг силжишини шу тебраткичда ҳосил қилинган кучланишга нисбати.
Бурчак γ1 тебраткичлар орасидаги масофа d га боғлиқ, бурчак γ2 пассив тебраткичнинг узунлигига боғлиқ.
Хулоса:

  1. Рефлектордаги ток актив тебраткичдаги токка нисбатан фаза

бўйича илгарилаб кетади, директордаги ток эса фаза бўйича ортда қолади.

  1. γ1, γ2 ва γ бурчаклар учун шундай қийматлар борки, унда пассив тебраткичлар эффектив тарзда худди рефлектор ёки директор сифатида ишлайди. Масалан, рефлектор эффектини ҳосил қилиш учун:

а) d= 0.15λ(γ1= -1800); γ2=-400;
б) d= 0.2λ(γ1= -1950); γ2=-400.
ва директор эффектини ҳосил қилиш учун:
в) d= 0.1λ(γ1= -1650); γ2=200;
г) d= 0/15λ(γ1= -1800); γ2=400.
шартлар бажарилиши керак.
3. Реклектор учун бурчак γ2 нинг манфий қийматлари ва директор учун мусбат қийматлари шундан дарак берадики, рефлектордаги ток унда ҳосил бўлган кучланиш туфайли фаза бўйича ортда қолади, директордаги ток эса ундан фаза бўйича илгарилаб кетади. Шу сабабли, рефлектор – индуктив, директор – сиғим қаршилик характерига эга бўлиши керак. Бунинг учун эса резонансга созланган ярим тўлқинли актив тебраткичдаги рефлектор ярим тўлқин узунлигидан бир қанча узунроқ, директор эса кичикроқ бўлиши керак.
4. Одатда, актив тебраткичнинг кириш қаршилиги пассив тебраткич таъсирида якка яримтўлқинли тебраткичнинг нурлатиш қаршилигидан кичик бўлади . Бу ўз навбатида антеннани фидер билан мослаштиришда қийинчилик туғдиради. Чунки директорли антенналарда актив тебраткич сифатида катта га эга бўлган илмоқли тебраткичлардан фойдаланилади. Директорли антенна тўлқин қаршилиги 75 Oм бўлган озиқлантирувчи фидер билан мослаштириш учун «U-тирсак» турига оид бўлган симметрияловчи қурилмадан фойданилади.
Директорли антеннанинг ЙД шакли антеннадаги тебраткичлар сонига боғлиқ. Директорлар сонининг ортиши ЙД торайишига олиб келади:
(1)
бунда, lA – антеннанинг умумий узунлиги (рефлектордан то чекка директоргача); k1 = 5....10 - директорлар сонига боғлиқ бўлган коэффициент.
Директорли антенналарнинг афзалликлари уларни таъминлаш схемаларини ва конструкцияларини қуришдаги оддийлик, ўлчамларини кичиклиги билан боғлиқ. Камчилиги эса, тебраткичларни ва улар орасидаги масофани танлашдаги қийинчиликдан иборат.
Директорли антенналарнинг тор полосали бўлишига сабаб, бу каби антенналарнинг йўналганлиги кўп ҳолатларда частотага боғлиқ бўлган фаза муносабатлари билан ифодаланади.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling