Дедажанов Бахтиёр Набижанович Чакана савдони ривожланишида бошқарув стратегиясидан фойдаланиш


Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/21
Sana21.06.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1639400
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
chakana savdoni rivozhlanishida boshqaruv strategiyasidan fojdalanish (1)

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан 
боғлиқлиги. Диссертация иши Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти 
илмий-тадқиқотлар режаси доирасида бажарилган. 
Тадқиқот мақсади: чакана савдони ривожланишида бошқарув 
стратегиясидан 
фойдаланишнинг 
ташкилий–иқтисодий 
механизмини 
такомиллаштириш бўйича илмий–услубий ва амалий тавсияларни ишлаб 
чиқишдан иборат. 
Тадқиқот вазифалари. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги 
вазифалар белгиланди: 
- турли мулкчилик шакллари шароитида менежментнинг назарий ва 
амалий жиҳатларини ўрганиш; 
- чакана савдо соҳасининг ижтимоий–иқтисодий моҳиятини очиб беpиш
унинг мамлакат иқтисодиётидаги ўpни ва ўзига хос хусусиятлаpини аниқлаш; 
- чакана савдо соҳасида менежмент тизимининг мазмуни, унинг 
тавсифлари ва хусусиятлари ҳамда ундан фойдаланиш жараёнларини кўрсатиш; 
- харидорнинг талаб-эҳтиёжини қондиpишда чакана савдони бошқарув 
стратегиясини шакллантириш ва қўллаш механизмларини кўрсатиш; 
- чакана савдо бошқарувида талаб ва таклифнинг намоён бўлиши ҳамда 
улардаги ўзгаришларни таҳлил қилиш; 
- чакана савдони ривожланишида товарлар таъминоти манбаларини ва 
сотиш муаммоларини ўрганиш; 
- жаҳондаги ривожланган мамлакатларда чакана савдони бошқариш 
тажрибасини ўрганиш; 
- чакана савдода хизмат кўрсатишни ташкил қилишни такомиллаштиpиш 
йўлларини асослаш; 
- чакана 
савдо соҳасида бошқарув стратегиясининг истиқболли 
йўналишларини аниқлаб бериш ҳисобланади. 
Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объекти бўлиб, Наманган 
вилоятида фаолият юритаётган чакана савдо корхоналари ва фирмалари 
ҳисобланади. Тадқиқот предмети бўлиб, чакана савдо корхоналарининг 
фаолияти ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган бошқарув, 
ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling