Декларациялар мулоқоти
Download 14.32 Kb.
|
Форум 2 материал
Тошкент халқаро форуми ҳақида хорижий экспертлар фикр билдирмоқда Пойтахтимизда бошланган “Декларациялар мулоқоти” форумининг очилиш маросимида мамлакатимиз ва хорижий давлатлардан мутахассислар мазкур анжуманнинг долзарблиги хусусида ўз фикрларини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев бугунги кунда халқаро миқёсда турли хавф-хатар, таҳдидлар авж олган даврда мазкур форум ўта муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. АҚШ Глобал жалб қилиш институти вице-президенти Жеймс Чен тадбир иштирокчиларини қутларкан, ўз навбатида жаҳон ҳамжамиятининг дин, эътиқод йўналишида фаолият олиб бораётган илғор фикрли экспертларининг Тошкентда тўпланиши, юзага чиқаётган муаммоларни бартараф этишда мавжуд куч, имкониятларни бирлаштиришга хизмат қилишини қайд этди. Шу билан бирга кейинги йилларда Ўзбекистоннинг айни йўналишда олиб бораётган амалий саъй-ҳаракатлари дунё миқёсида эътироф этилаётганини ҳам қўшимча қилди. Анжуман давом этмоқда. Ғайрат ХОННАЗАРОВ, ЎзА Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Дэниел Розенблюм Менинг 3 йилдан буён бу ерда фаолият юритмоқдаман. Бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚш ўртасидаги алоқалар ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Ўзбекистон йилдан-йилга эркинлик индексида ўз кўрсаткичини юқорилаб бормоқда. 2018 йил ва 2022 йилни солиштирадиган бўлсак, сиз жуда катта тафовутни кўришингиз мумкин. Download 14.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling