Денов туман Халқ қабулхонаси мудири Қ. Холмурадовга Дақиқий кўчаси 29-уй 4-хонадонда яшовчи Насриддинова Санамгул Фармановна томонидан


Download 12.87 Kb.
bet1/3
Sana11.03.2023
Hajmi12.87 Kb.
#1259537
  1   2   3
Bog'liq
Денов туман халқ қабулхонаси мудири Қ


Денов туман Халқ қабулхонаси мудири Қ.Холмурадовга Дақиқий кўчаси 29-уй 4-хонадонда яшовчи Насриддинова Санамгул Фармановна томонидан.


АРИЗА
Мен Насриддинова Санамгул турмуш ўртоғим Насриддинов Исмоил Россия Федерациясига ишлаб йиғган пулларимизни ва отам Бозоров Фармонқул ва онам Бозорова Рохила биргаликда пул жамғариб Денов туман Дақиқий кўчаси 29-уй 4-хонадонни сотиб олганмиз отам 90 ёш онам 85 ёш улар қишлоқда газ йўқ, сув йўқ, ток тез-тез ўчади ва тиббиёт бирлашмаси узоқ. Шуларни ўйлаб уларга шу уйни олгандик. Мен болаларим кўплиги ва тез-тез сафарга боришим сабабли ота онамдан хабар олишим узилиб қоларди. Мен уларга қарайдиган намозхон яхши аёл топишликни маслаҳат бергандим. Улар 2015 йили болтаева Эзозахон деган аёлгни топишган бу аёл ўзи отам ва онам уйига бориб яхши қараши ва икки нафар ногирон фарзанди борлигини айтиб йиғлайди. Улар бу аёлга розилик беради. Барча ишлар шундан бошланади. Э.Болтаева қарияларни соддалиги ва ишонувчанлигидан жуда кўп фойдаланади. У шу вақт оралиғида ўғиллари ногиронлиги уй жойи йўқлигини важ қилиб дадамдан пул беришлигини (ёрдам тариқасида) 4 000 000 (тўрт миллион) сўм сўрайди. Дадам 1 бош сигирини сотиб унга баради. Қарасаки ишлар яхши кетяпти кунлардан бир кун онамга расмийлаштирилган кадастир хужжатини ўғирлаб олиб хуфёна отам онамни розилигисиз нотариус Мирзаев билан тил бириктириб. Фирибгарлик йўли билан ўз номига расмийлаштиради. Чол билан кампир бехабар юраверади. Бу етмагандай дадам ва онам ҳаж сафарига йиққан 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм пули ва онамни 3 500 000 (уч миллион беш юз минг) сўмлдик тилло тақинчоқларини ҳам ўғирлаб ота ҳовлисидан 4 хоналик уй қуриб олади. Отам ва онам бу нарсалардан бехабар юраверадилар кунлардан бир кун уйни номига расмийлаштиргани икки қарияларни уйни бўшатишлигини айтиб жанжал кўтаради. Дадам қурон ва бошқа ислом диний маълумотга эга эканини. Битта ўғли ҳам саводлилигини билган Э.Болтаева санларни вахоби деб қаматаман деб пўписа қилади. Бу жанжаллар кўпайиб бораверади ишонувчан ота онам ўғлим ва бизларни қаматади дея қўрқиб биздан бу холатни яширадилар. Охир оқибат кенжа ўғил уйига борадилар. Ўғиллари сўраса яшириб юришдилар нихоят 2015.12.06 санасида отам ва онамдан ўғирлаб олган пуллар ҳисабидан Қизилжар СИУ маҳалласи ота она томорқасидан уй жой қуриб олади шу пулларни ҳисобидан А.Мирзаевга пора сифатида фойдаланиб уйимизни Э.Болтаева расмийлаштириб олади. Отам онамни биз уйига борганимизда Э.Болтаева квартирант қўйиб ундан пул олаётганини аниқлаштирдик. Биз уни фуқорорлик судига бердик ишлар шундан бошланиб то ҳозирга қадар бизни ҳеч ким тингламасдан келаяпти унинг кадастир ва бошқа ҳужжатларда аниқ хатолар ва фрибгарликлар болсада мутассаддилар панжа орасидан қарашмоқда.
Э.Болтаевани ижарачисини чиқариб ўзимни қизим Гавҳархонни қўйдим бу фрибгар Гавҳар қизимизга ҳужжатларни кўрсатиб 70 000 000 (етмиш миллион) сўм берсанглар силарга сотаман деб алдов йўли билан улардан 70 000 000 (етмиш миллион) сўм миқдоридаги пулни олиб ишкал хужжат билан фирибгарлик қилиб юрибди. Бу фирибгар бундан олдин ҳам жуда кўп кишиларни алдаб чув тушуришганлигини фуқоролар менга айтиб бердилар. Илтимос биз ҳалол фуқароларга ҳам сал ёнбосинглар. Наҳотки бир фирибгарни шунча оила, шунча кишиларимиз, фахрийларимиз, оналаримиз хор бўлиб юрса мана шу фрибгарни деб онажоним Бозорова Рахима 2021 йил ноябр ойида оламдан ўтдилар шу ишлар охиратда қолса. Сизлардан ҳам бунақа қонунсиз жамиятдан ҳам биз рози эмасмиз.
Насриддинова Санамгул



Download 12.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling