Denov tuman xalq


Download 79 Kb.
bet1/6
Sana14.03.2023
Hajmi79 Kb.
#1268524
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
61 мактабХукукбузарликларнинг олдини олиш буйича вакил бириктириш







ДЕНОВ ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ
МУДИРИНИНГ БУЙРУҒИ


Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг
2020 йил 11 декабрдаги “Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш тўғрисида”ги 8-Қ-Ф-сонли қўшма фармойишининг
ижроси ҳақида

Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг


2020 йил 11 декабрдаги “Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш тўғрисида”ги 8-Қ-Ф-сонли қўшма фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1.Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг
2020 йил 11 декабрдаги “Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш тўғрисида”ги 8-Қ-Ф-сонли қўшма фармойишираҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Туман халқ таълими бўлимида ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қўйидаги таркибда Ишчи гуруҳи тасдиқлансин:
1. Э.Ахроров - бўлим мудири, ишчи гуруҳи раҳбари
2. Э.Юлдошев - бўлим шуъба раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
3. А.Мусаев - бўлим шуъба мутаҳассиси, ишчи гуруҳ котиби
4. У.Бойсариев - бўлим касбга йўналтириш шуъба раҳбари, аъзо
5. Х.Бозоров - бўлим шуъба раҳбари, аъзо
6. Мактабларга бириктирилган худудий назоратчилар аъзо
3. Бўлим ишчи гуруҳи (Э.Юлдошев)га:
- ички ишлар органлари профилактик ҳисобигаолинган ўқувчиларни мактабда ўқиш ва яшаш шароитини тафтишдан ўтказиш;
- мактаб ММИБДУлари, психологларини ҳар бирига мураббий этиб белгилаш;
- уларнинг дасларга мунтазам иштирокини,тўгаракларга фаол қатнашишини, дарсдан кейинги фаолиятини назоратга олиш;
- мактабларда, маҳаллаларда ўтказиладиган турли танлов ва спорт мусобақаларига иштирок этишини таъминлаб, рағбатлантириб бориш;
- ушбу ўқувчилар билан амалга оширилаётган ишларни кунлик ахбороти ва расмларини туман ИИБ штабига тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.
4. Туман ИИБ профилактик ҳисобига олинган олинган ўқувчиларга мураббийлар бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling