Деҳқонобод туман ҳалқ таълими бўлимига қарашли 81- умумий ўрта таълим мактаби директорининг буйруғи


Download 78.54 Kb.
Sana27.12.2022
Hajmi78.54 Kb.
#1068314


Деҳқонобод туман ҳалқ таълими бўлимига қарашли 81- умумий ўрта таълим мактаби директорининг
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини мактабда муносиб кутиб олиш ҳамда уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, ёшларда миллий армиямиз билан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш мақсадида,
буюраман;

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрь кунидаги Ф-92-сонли фармойишида белгилаб қўйилган ўқувчи-ёшларга оид вазифалари ижро учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2022 йил 15 декабрдан 2023 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Дастурда кўрсатилган барча оммавий тадбирлар Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастуридаги тавсияларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилсин.
4.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича мактаб ташкилий қўмитаси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси»да кўрсатиб ўтилган ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгида Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини кўтаринки руҳда нишонлаш ва ўтказиш мақсадида ўқувчи ёшлар учун экскурсия ташрифлари оталиққа олган ҳарбий қисм билан келишилган ҳолда ташкиллаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш мактаб МИБДЎ М.Ҳотамов, ВРЁТБДЎ-ЧҚБТ фани раҳбари Ў.Сафедовлар зиммасига юклатилсин.
7.Мактабда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрам тадбирларига тайёргарлик ишларининг бориши ва уларнинг ўтказилиши бўйича Деҳқонобод туман халқ таълими бўлимига ахборот бериб бориш вазифаси мактаб МИБДЎ М.Ҳотамов зиммасига юклатилсин.
Буйруқ талаблари мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчиларига етказилсин.
Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб директори: Ш.Қоржовов

Деҳқонобод


туман
2022 йил “14” декабрь
___ -сонли


Мактаб директорининг

2022йил 14декабрдаги

______ -сонли буйруғига 2-илова


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича мактаб ишчи гуруҳ таркиби

Раис – мактаб директори Ш.Қоржовов
Раис ўринбосари – ММИБДЎ М.Ҳотамов
Аъзолари: ВРЁТБДЎ-ЧҚБТ раҳбари Ў.Сафедов
Жисмоний тарбия ўқитувчиси Ш.Бойназаров
Касаба уюшмаси раиси Ж.Примов
Тарих фани ўқитувчиси М.Дӯсонов ва
барча синф раҳбарлари

Мактаб директори: Ш.Қоржовов
Download 78.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling