Деталлар ва уларнинг вазифаси
Деталларни бириктириш усуллари
Download 1.76 Mb.
|
Деталлар ва уларнинг вазифаси
4.3. Деталларни бириктириш усуллари.
Сумканинг асосий ташқи деталларини йиғиш, тайёрлаш усули, бириктириш усули, деталларнинг ташқи деталларнинг четларига ишлов бериш, шов тури, шовга кирувчи қўшимча деталлар билан характерланади. Маҳсулот деталларини йиғишда икки асосий усул ағдариладиган ва ағдарилмайдиган усул қўлланилади. Ағдарма усул, корпуснинг асосий деталлари юза қисми билан жойлаштирилади ва ички томондан тикилади, ва бирлаштирган корпус ағдарилиши билан характерланади (4.14, а,б-расм). Ағдарилмайдиган усули, корпуснинг асосий деталлари астар томони билан жойлаштирилади ва юза қисми билан бириктирилиши билан характерланади (4.14, в-д-расм). Ағдарма усули оддий ва деталларнинг атрофларини қўшимча ишлов беришни талаб қилмаганлиги сабабли унумдорлиги юқори. Корпуснинг бириктирилган деталларининг четлари сумканинг ичида жойлашган ва астарлик билан ёпилган. Астарсиз тикилган маҳсулотнинг чоклари тасма билан тикилади. 4.14.Расм.Ағдарма усул билан (а), адиплаш билан ағдарма усули (б), бир томонлама ташқи ва ички эгиш билан ағдармасиз усули (в,г), икки томонлама эгишли ағдармайдиган усул (д) билан тайёрланган сумканинг узеллари. Ағдарма усулида, маҳсулотни ағдариш вақтида материалда синиқлари ва ўйиқлари қолмайдиган материаллар ишлатилади. Ағдарма усулда қаттиқ материалларни қўллаб бўлмайди, уларни ағдариб бўлмайди. Ағдарилмайдиган усул кўп меҳнатни талаб қилади, зарур бўлганда маҳсулотларнинг четларига ишлов берилади. Бироқ қаттиқ материалдан тайёрланган маҳсулотда, шунингдек деталларнинг конструкцияларини бириктиришда ағдарилмайдиган усул ягона усул бўлиши мумкин. Мисол, кўп қатламли клинчикли сумкани йиғиш учун ағдарилмайдиган усул қулай ҳисобланади, сабаб унинг конструкциясида клинчиклар ва ички тўсиқларнинг борлиги бошқа усулни танлашга йўл қўймайди. Ағдарилмайдиган усулда ташқи деталларнинг четларини ва алоҳида деталларга ишлов беришда икки усул қўлланилади: эгиш ва кейинги пардозлаш билан кесиш. Четларга эгиш билан ишлов беришғ махсулотнинг юқори сифатини таъминлайдиган жуда мураккаб технологик жараён. Бир ва икки томонлама эгиш фарқланади. Бир томонлама эгишда икки бириктириладиган деталлардан фақат биртаси эгиш учун қўшимча жойга эга. Қўшимча жойга эга бўлган детал четлари икки усул билан эгилади: биринчисиғ бир томонлама ташқи эгиш (4.14-расм), бунда қўшимча жойи бор бўлган деталнинг четлари иккинчи деталга эгилади ва тикилади; иккинчи бир томонлама ички эгиш (4.14,г-расм) қўшимча жойи бор бўлган деталларнингчети эгилиб иккичи детал билан бириктирилади. Биринчи усулни корпуснинг асосий деталларини бириктириш учун қўлланилади, иккинчи усул қўшимча деталларни бириктиришда қўлланилади. Икки томонлама эгишда иккала деталларда ҳам қўшича жойлар мавжуд. Бу холда деталларнинг четлари эгилади ва бир бирига бириктирилади (4.14,г-расм). Юқорида кўрсатилган ишлов бериш усуллари маҳсулот четларининг текис чиқиши учун операциянинг юқори даражада аниқ бажарилишини талаб қилади. Қаттиқ конструкцияли маҳсулотларни йиғишда сифатли эгиш ҳосил қилиш мумкин. Деталлар бир неча усуллар билан ҳошияланади: -ҳошияловчи тасма ёки ленталар билан бириктирилган деталларни тикилади (4.17, а-расм); -ҳошияловчи тасманинг чети бириктириладиган деталлар чети билан бирлаштирилади ва у буриб детал четлари атрофига айлантириб икки чок билан тикилади; -ҳошияловчи тасма бир четида букиб, бирлаштирувчи деталлар четларини айлантириб тикилади (4.17,в-расм); -ҳошияловчи лента маҳсулотнинг бириктирилган детал устига қўйилиб икки чок билан тикилади (4.17,г,д-расм). Биринчи учта усул билан корпуснинг асосий деталларни бириктиришда қўлланилади. Уларни, тикув машинасида жойлаштирилган йўналтирувчилар ёрдамида тикиш қулай. Тўртинчи усул билан молния билан бириктирилган айрим деталларга қўшимча пардоз беришда қўлланилади. Бунда ҳошияловчи тасманинг четлари олдиндан букилади (4.17,д-расм); Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling