Деталлар ва уларнинг вазифаси


Расм. Сумка дастакларини 4.12.Расм. Сумка декоратив


Download 1.76 Mb.
bet4/5
Sana07.02.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1172414
1   2   3   4   5
Bog'liq
Деталлар ва уларнинг вазифаси

4.11.Расм. Сумка дастакларини 4.12.Расм. Сумка декоратив
бириктириш учун дастак ушлагич деталлари
Астралик маҳсулотнинг ўлчамига, материалига ва деталларнинг ташки рангига мос келиши керак.
Қўшимча деталлар ҳам (клапан, цупфер ва х.к) астраликлари бўлиши мумкин. Бу ҳолатда клапан астари ёки цупфер астари деб юритилади. Астарнинг борлиги маҳсулотнинг мақсади ва асосий деталларни тайёрлашда қўлланиладиган материал турига боғлиқ.
Ички чўнтаклар (4.13-расм) предметларни солиш ва сақлаш учун хизмат қилади. Чўнтаклар ёпиштирма, ўйма, клапанли, резинали, молнияли, очиқ ва х.к бўлиши мумкин. Ўрталар, тўсиқлар ва тўсиқғчўнтаклар сумканинг ички қисмини бўлимларга бўлади. Тўсиқ чўнтаклар очиқ ёки клапанга, молнияга, цупферга, кнопкага ёпилган бўлади.
Ўрта рамали қулфга ёпиладиган тўсиқ чўнтак.


4.13.Расм. Сумкалар ички чўнтаклари

Оралиқ деталлар ташқи ва ички деталлар орасида жойлашиб, улар конструкцияни мустаҳкамлаш ва баркарор шакл бериш учун хизмат қилади.


Юмшоқ ва қаттиқ оралиқ деталлар мавжуд. Қаттиқ оралиқ деталлар конструкцияни мустаҳкамлаш ва қаттиқлик бағишлаш учун қўлланилади. Бу деталлар картондан, қаттиқ қоғоздан, винипластдан ва бошқа турдаги пластмассалар бўлиши мумкин.
Конструкциянинг мустаҳкамлигига қараб маҳсулотлар юмшоқ, қаттиқроқ ва қаттиқ бўлади.
Юмшоқ сумкалар конструкциясида қаттиқ оралиқ деталлар қўлланилмайди.
Қаттиқроқ конструкцияли сумкаларда оралиқ деталлар сумка туби, деворлари ва клинчикларини мустаҳкамлаш учун ишлатилади. Қаттиқ конструкцияли сумкаларда ҳамма асосий деталлар оралиқ қаттиқ деталлар билан мустаҳкамланади. Қаттиқ деталлар қўшимча деталлар учун ҳам қўлланилади.
Юмшоқ оралиқ деталлар конструкцияни мустаҳкамлашда ва маҳсулотни қавариқ деталини ясашда ёки алоҳида асосий ва қўшимча деталлар учун ишлатилади. Деталлар кўпик полиуретан, синтефон, пахта, ватин, тўқилмаган материаллар, пахмоқ мато, фланелдан тайёрланади. Уларни қаттиқ оралиқ деталлар билан бирга ёки уларсиз қўлланилиши мумкин.
Тасма, мато, картон, қоғоз ва боғичлар, тўқимачилик ленталар оралиқ деталлари асосий деталларни картонга тортиш, молнияни тикиш, рамали қулфларни бириктириш ва бошқа технологик мақсадлар учун ишлатилади.
Ташқи, ички ва оралиқ деталларни уларга мувофиқ келадиган материаллардан устки, астарлик ва оралиқ маҳсулотлари бичилади. Устки қисм материалларидан нафақат ташқи қисм деталлари балки безаш учун ички қисм деталлари ҳам тайёрланади.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling