Девори ғиштли биноларни барпо этиш режа


 Ғиштли деворларни барпо этишни ташкил этиш


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana14.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1001346
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-ma`ruza. Devori g\'ishtli binolarni barpo etish

 
2. Ғиштли деворларни барпо этишни ташкил этиш. 
Кўп қаватли каркасли биноларда ғишт теришнинг асосий усули – оқим 
усулидир, уни асосига қуйидаги принциплар қўйилади:
• ҳамма ишлар мажмуасини қамров-ярус системаси бўйича бажариш; 
• ғишт теришдаги мажмуали жараённи ўзининг ихтисослашган 
звеноларига эга ташкил этувчи жараёнларга бўлиш; 
• доимий таркибли ихтисослашган звеноларнинг жараёнларни қамров 
ва ярус бўйича кетма-кет бажариши ;
• звеноларни қамровдан қамровга оқим қадами деб аталмиш бир хил 
оралиқдаги вақтда ўтишлари; 
• қамровдаги монтаж ва ғишт ишларни давомийлигини мажбурий 
боғлаш.
Кўп қаватли биноларни барпо этиш жараёнини одатда мажмуали 
(комплекс) бригада амалга оширади. Бригададаги ишчилар сони ва 
малакавий таркиби− иш фронти, қурилиш муддати, қабул қилинган ишларни 
бажариш усулига, ишчи ва машиналарни мехнат унумдорлигига қараб 
аниқланади.
Мажмуали бригада монтажчилар, ғишт терувчилар, дурадгорлар, 
такелажчилар, транспорт ишчиларидан ташкил топади. Монтажчи ёки ғишт 
терувчи звенолар бригадада етакчи бўлиб, бошқа ихтисослик звенолари 
таркиби етакчи звенони нормаль ишини таъминлаш нуқтаи назаридан 
комплектлаштирилади. Мажмуали бригада сони бинонинг конструктив 
хусусияти ва айниқса теримга қараб 20 дан 40 одам гача ўзгаради. 


Ғишт теришни оқим усулида бажарганда ишлар технологиясининг 
асосий тушунчалари ўзига хос таърифларга эга. 
Қамров – намунавий, бинонинг режада (планда) такрорланувчи бир 
қисми бўлиб, мазкур ёки кейинги участкаларда (ярим секция, секция, икки 
секция) ғишт терувчилар бригадаси ишни оқим усулида ва бутун сменаларда
бажаради ва ғишт терими ҳажми тахминан тенг бўлади. 
Бўлинма - қамровни каррали қисми, ғишт терувчи звенога бир неча 
смена давомида иш жойини ўзгартирмасдан ишлаши учун ажратилган иш 
жойи.
Ярус – бинони баландлиги бўйича шартли чегараланган бир қисми 
бўлиб, у ерда бир смена давомида ораёпмага нисбатан ўзгармас баландликда 
ишчилар ғишт териш жараёнини бажарадилар. Бўлинма қават баландлигига 
ва девор қалинлигига қараб, баландлиги бўйича 2…3 ярусга бўлинади. 
Бўлинмалар сони ва уларнинг ўлчамлари звеноларнинг мехнат 
унумдорлиги ва ғишт теришдаги мехнат сарфига қараб белгиланади. 
Қалинлиги икки ғиштли оддий девор теришда “иккилик” звено билан 
бўлинма узунлиги 12-17 м, “учлик” звено учун 19-25 м ва “бешлик” звено 
учун – 24-40 мни ташкил этади.


Ғишт теришда энг юқори мехнат унумдорлиги 60-80 см баландликда 
ғишт терилганда бўлади, нол сатҳида ёки баландлик 1.1...1.2 м бўлганда 
меҳнат унумдорлиги 50% ларгача тушади, шунинг учун шу чегараларда ярус 
баландлиги белгиланади. Қават баландлиги 2,8 м девор қалинлиги 2 ғишт 
бўлса, ярус баландлиги 1,5 м деб қабул қилинади, яъни қаватда 2 та ярус 
қабул қилинади. Агарда девор қалинлиги 2 ғиштдан кўп бўлса ва қават 
баландлиги 3 м ортиқ бўлса қават уч ярусга бўлинади. Ғишт териш бир 
қаторли ёки кўп қаторли боғланиш билан терилади, оралиқ деворлар ва 
устунлар тўрт қаторли боғланиш билан терилади. Биринчи ярусни ғишт 
терувчилар ердан ёки қаватлар ора ёпмасида туриб терадилар, иккинчи ва 
учинчи ярусларни очиладиган ёки икки ярусга ўрнатиладиган сўрилардан 
туриб терадилар.4 м ва ундан баланд деворларни ғишт терувчилар 
қувурсимон хавозалардан туриб терадилар.
Ғишт терувчи звеноларни (комплектлаш) жамлаш теримнинг 
конструкцияси, қалинлиги ва мураккаблигига, ишларнинг умумий ҳажми ва 
мехнат сарфига, ишлатилаётган монтаж механизмларини сонига боғлиқдир. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling