Диалектика ва синергетика: Ўзаро алоқадорлиги ва фарқИ


Download 54.92 Kb.
bet2/8
Sana15.03.2023
Hajmi54.92 Kb.
#1269451
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Диаектика ва синтетика

Синергетика — оламнинг ўз-ўзини ташкил этиши, макон ва замонда нарса ва воқеаларнинг азалий кетма-кетлиги, ўзаро алоқадорлиги, уларнинг муайян тизимлардан иборат сабабий боғланишлар асосида мавжудлигини эътироф этишга асосланган илмий қарашлар мажмуидир. У асосан, ХХ асрнинг иккинчи ярмида шаклланган таълимот бўлиб, асосчиси Нобель мукофоти совриндори Н. Пригожиндир. Бу таълимотни диалектика асосида шаклланган ва уни тўлдирадиган илмий қарашлар мажмуаси дейдиганлар ҳам бор. Уларга қарши ўлароқ, диалектика энди керак эмас, уни синергетика билан алмаштириш лозим деб ҳисобловчилар ҳам йўқ эмас.
Бизнингча, синергетиканинг ХХ асрдаги шахдам одимлари ўрта асрларда Европада аниқ фанлар соҳасида индукция ва дедукция усулларининг мувафаққиятли қўллангани, катта мавқега эга бўлгани ва пировард натижада, фалсафий методга айланганини эслатади. Синергетикани ХХ аср табиий фанларининг фалсафа соҳасига киритаётган энг катта ютуқларидан бири сифатида баҳолаш мумкин. Аммо, бу унинг диалектикани фалсафадан бутунлай суриб чиқаради дегани эмас. Зеро, фалсафада ҳар бир таълимот, услуб ва методнинг ўз ўрни ва фаолият доираси бор. Диалектиканинг фалсафадаги аҳамиятига келганда эса, унинг ижтимоий билимлар соҳасидаги ўрни, қадр-қиммати ниҳоятда катта ва у фалсафанинг асосий қисмларидан бири бўлиб қолаверади.
Ана шундай турли-туман қарашларга асос бўлган масалалар ҳанузгача озми-кўпми ҳар бир файласуф ва фалсафий оқим ёки таълимотларда ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда. Биз уларга кейинги бўлимларда кенгроқ тўхталишга ҳаракат қиламиз.
Фалсафанинг умумбашарий фан экани, унинг баҳс мавзулари ва асосий муаммоларини белгилаб беради. Шу маънода одам ва олам, уларнинг ибтидоси ва интиҳоси, ҳаёти ва ўзаро муносабатлари, инсон тафаккури, табиат ва жамият тараққиётининг умумий қонуниятлари фалсафа учун азалий муаммолардир. Шу билан бирга, муайян даврда туғиладиган ва ҳал этиладиган ўткинчи муаммолар ҳам бўлади. Улар абадий муаммолар даражасига кўтарилмаса-да, ўз даврининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққани учун, муҳим аҳамият касб этади.
Фалсафа янги ғояларнинг туғилишига имкон беради. Ҳаёт, ижтимоий тажриба билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. У тарихий давр билан мустаҳкам алоқадорликда тараққий этади. Ҳар бир тарихий давр, унинг олдига янги масала ва муаммоларни қўяди. Фалсафий муаммолар бевосита ҳаёт заруратидан туғилади. Айнан улар орқали фалсафада даврнинг тараққиёт тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари акс этади. Масалан, ҳозирги даврда истиқлол мафкураси фалсафий асосларини изоҳлаш зарурати шу билан белгиланади.
Фалсафий таълимотларда жамият ҳаётининг барча соҳалари тарихий жараёнга хос тамойиллар, ижтимоий гуруҳларнинг манфаат ва кайфиятлари, тафаккур усуллари ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам муайян ижтимоий куч, синф, гуруҳ, партия ва оқимлар ўз мақсад-муддаолари ва ғояларини илмий асослашда фалсафадан фойдаланади. Фалсафадаги устувор қараш ва қоидалар давр маҳсули бўлгани учун, замоннинг тараққиёт тамойиллари ва муаммолари унда ўз ифодасини топади.


Download 54.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling