Диетоллгия асослари бўйича ўргатувчи назорат тестлари


Чегараланган овқатланиш назарияси мохияти


Download 0.77 Mb.
bet3/18
Sana17.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1548344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
200 ургатувчи-назорат

27.Чегараланган овқатланиш назарияси мохияти
а). Чегараланган тарафдорларига кўра, меъёрий тана массасига эга катта ёшлилар учун бир суткада 1000 ккал ва 25–30 г га яқин оқсил етарли.
б). Чегараланган овқатланиш қувват сарфи (физиологик меъёрлар билан солиштирганда ўртача 2–3 марта) доимо қатъий чекланганда саломатликни сақлаш учун зарур деб тавсия берилишига асосланади.
в).Саломатликни сақлаш учун кўнгилли равишда тўлиқ очлик тавсия этилади – сув ичиш сақланган ҳолда овқат истеъмоли тўхтатилади.
г).Бундай рационнинг қувват миқдори асосий алмашув даражаси пастлиги кам учрайдиган кўпгина одамларда аниқланганлиги
д).кўрсатилганларнинг барчаси
28.Очлик назарияси.
а).узоқ вақт (2–4 ҳафта) овқат истеъмолидан тийилиш;
б). қисқа вақтли (7–10 кун) очликни даврий такрорлаш; мунтазам равишда сутка давомида овқатни бутунлай рад этиш билан енгил овқатли кунлар.
в).Пархез очлик енгил овқатли-парҳез терапия деган ном олди ва касалхоналарнинг махсус бўлимларида беморни тўла текширувдан ўтказгач, амалга оширилади.
г). Узоқ вақт очликдан сўнг организмда нохуш ўзгаришлар рўй беради: тўқималарда функционал фаол оқсилларнинг парчаланиши ва йўқотилиши, витаминлар, минерал моддаларнинг камайиши, қонда сийдик кислотаси, оқсил ва ёғларнинг нотўлиқ оксидланган маҳсулотлари тўпланиши, организмда кислотали-асосий ҳолатнинг метаболик ацидоз томон силжиши.
д) айтилганларнинг барчаси
29.Алоҳида-алоҳида овқатланиш назарияси.
а). Алоҳида-алоҳида овқатланиш – овқат истеъмол қилиш вақтида кимёвий таркиби бўйича турли маҳсулотларни аралаштирмасдан, алоҳида истеъмол қилиш.
б).Алоҳида-алоҳида овқатланиш бирга қўшиб бўладиган ва қўшиб бўлмайдиган маҳсулотларнинг бирикувига ва турли маҳсулотларни аралаштириш саломатлик учун зарарлилигига оид тасаввурларга асосланади.
в).Алоҳида-алоҳида овқатланиш қуйидаги маҳсулотларнинг бирикувини истисно этади: оқсиллар ва крахмал, оқсиллар ва ёғлар, оқсиллар ва шакар, крахмал ва шакар, нордон ва ширин мевалар, нордон маҳсулотлар оқсиллар билан, нордон маҳсулотлар крахмал билан.
г). Сут, тарвуз ва қовун бошқа овқатлардан алоҳида истеъмол қилинади. Овқат қабул қилиш ўртасида шарбатлар истеъмоли тақиқланади. “Оқсиллар”, “крахмал”, “ёғлар” сўзи остида бу макроэлементларнинг кўрнишига мос маҳсулот-манбалар ётади: оқсиллар учун – гўшт, балиқ, пишлоқ, тухум, ёнғоқлар ва б.; крахмал учун – донлар, дуккаклилар, картошка, қовоқ ва б.; ёғлар учун – ўсимлик ёғи, сало, қаймоқ, ёғли гўшт ва б.
д).айтилганларнинг барчаси

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling