Дифференциал диагностик сўровнома
Сўров натижаларини қайта ишлаш
Download 102.65 Kb.
|
1 2
Bog'liqДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИК СЎРОВНОМА (1)
Сўров натижаларини қайта ишлаш
ДДС саволлари шундай тартибда гуруҳланганки, уларга берилган жавоблар фаолиятнинг туфли соҳаларини фарқлаш имконини беради. Бу ўринда касб турлари шартли равишда қуйидагича қисқартириб олинди: 1 устунда — «Одам — табиат» — О — Тт; 2 устунда — «Одам — техника» — О — Та; 3 устунда — «Одам — одам» — О — О; 4 устунда — «Одам — Белгилар тизими» — О — Бт; 5 устунда — «Одам — бадиий образ» — О — Бо. Синалувчиларга юқорида кўрсатилган жавоб варақаси тарқатилиб ва улар кўрсатмада таъкидлаганидек, ўз жавобини тегишли рақам ва ҳарфни доира ичига олиш билан белгилаб бўлишганларидан сўнг, жавоб варақалари йиғиб олиниб, улар тадқиқотчи томонидан қайта ишлаб чиқилиши ҳам мумкин, ёки натижаларни қайта ишлашда синалувчиларнинг ўзларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда уларнинг ўзлари ўз жавоб варақасидаги ҳар бир устун бўйича белгиланган жавоблар миқдорини ҳисоблаб чиқадилар. Қайси устун бўйича белгиланган жавоблар сонининг кўп бўлиши синалувчининг шу тоифа касбларга мойиллигини билдиради. Агар ҳамма устунлар бўйича жавоблар миқдори бир хил бўлиб чиқса, бу қизиқишлар ёйилиб кетганлигини, у ёки бу касбга нисбатан қизиқишнинг шаклланмаганлигини ёки ёрқин ифодаланган устунликнинг йўқлигини билдиради. Бундай ҳолларда тадқиқотдан сўнг синалувчи билан бафуржа суҳбатлашиш, унга қизиқишларини аниқлаб олишга ёрдам бериш лозим. Агар синалувчида у ёки бу касбга мойиллик ёрқин ифодаланган бўлса ва у конкрет бир касбни танлаган бўлса, унда айнан шу касбни танлаш мотиви қандай эканлигини билиш зарурати ҳам юзага келиб қолиши мумкин. Бу ўринда психолог юқори «Касб танлаш мотивациясини аниқлаш» - деб номланган методикадан фойдаланиши мумкин. Download 102.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling