«digital technologies in modern education: current trends and development factors in philology and pedagogy»
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
34-23-PB
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-9-қисм «ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: ФИЛОЛОГИЯ ВА ПЕДАГОГИКА СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ» Сентябрь-Октябрь 2021
- ҚИШЛОҚДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ З.К.Рахимов
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. https://data.worldbank.org/indicator/NV.SRV.TOTL.ZS?end=2020&most_recent_year_ desc=false&start=2011 2. https://stat.uz. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 3. https://stat.uz/uz/?preview=1&option=com_dropfiles&format=&task=frontfile.download& catid=319&id=1400&Itemid=1000000000000 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ахборотномаси. 28.08.2021. 11 8-9-қисм «ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: ФИЛОЛОГИЯ ВА ПЕДАГОГИКА СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ» Сентябрь-Октябрь 2021 ҚИШЛОҚДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ З.К.Рахимов Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Аннотация: Мақолада қишлоқда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланиш босқичлари ҳақида назарий жиҳатдан ёритилган. Маълумотлар муаллифнинг кузатишлари ҳамда чет эл адабиётларини таҳлил этиш асосида тузилди. Калит сўзлар: Сервис, хизмат, инфратузилма, қишлоқ, қишлоқ хўжалиги, аҳоли, банд- лик, модернизация, технология, рақамли технологиялар. Аннотация: В статье дается теоретический обзор этапов развития сферы услуг в сель- ской местности. Данные основаны на авторских наблюдениях и анализе зарубежной лите- ратуры. Ключевые слова: Сервис, сервис, инфраструктура, сельское хозяйство, сельское хозяй- ство, население, занятость, модернизация, технологии, цифровые технологии. Annotation: The article provides a theoretical overview of the stages of development of the service sector in rural areas. The data are based on the author’s observations and analysis of foreign literature. Key words: Service, service, infrastructure, agriculture, agriculture, population, employment, modernization, technology, digital technologies. Маълумки, ишлаб чиқаришга инфратузилма объектларининг ҳолати муҳим ўринни эгал- лайди. Инфратузилма объектларининг модернизацияланиши ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиб, замонавий технологиялар орқали ресурслар тежамкорлигини таъминлаб, ха- ражатларни камайтиришга ва маҳсулот нархини пасайтириш имконларини яратади. Республикамиз мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўзига хос тараққиёт йўлини назарий ва амалий жиҳатдан белгилаб олди. Ҳозирга келиб ривожланган давлатлар- да мавжуд бўлган соҳаларнинг мамлакатимиз аҳолисининг ҳаётига кириб келгани ва унинг ривожланаётганлигини кўришимиз мумкин. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Прези- денти Ш.Мирзиёев “Тараққиётнинг “Ўзбек модели”ни амалга ошириш ва замонавий дав- лат барпо этиш борасидаги стратегик тамойилларга биз ўз ишимизда доимо суянамиз. Бу тамойиллар Ўзбекистонда бундан буён ҳам сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади” деб таъкидладилар. [1] Республикамиз ривожланишининг илк даврларига назар ташлайдиган бўлсак, бундан ол- дин яратилган “Рейгономика” АҚШ, “Тетчеризм” Англия, «Маршал» режаси, “Турк йўли“, “Япон мўжизаси”, “Эрхард ислоҳоти” Россияда «500 кунлик» каби давлат дастурларидан фарқли равишда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан 1993 йилда нашр этилган «Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» асарида янги жамият қуришнинг беш тамойили асослаб берилди [2] ва давлат дастури си- фатида қабул қилинди: 1. иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги, ўзига хос ички қонунларига мувофиқ ривожланиши; 2. давлат бош ислоҳотчи, иқтисодий ўзгартиришларнинг ташаббускори; 3. қонун устуворлиги, қонун олдида ҳамманинг баробарлиги ва ҳамманинг қонунга бўйсуниши; 4. бозор иқтисодиётига ўтишнинг барча босқичларида кучли ижтимоий сиёсат юри- тиш, аҳолининг муҳтож табақаларини ижтимоий ҳимоялашнинг устуворлиги; 5. бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма – босқич ва изчил равишда ўтиш, ислоҳотларни инқилобий сакрашларсиз амалга ошириш. Мамлакатимизни собиқ иттифоқ мафкурасидан ҳоли этилганлиги, иқтисодиётни сиёсат- дан устун қўйилганлиги, ўзига хос ички қонунларга мувофиқ ривожланишга йўл олинган- лиги сабабли ривожланган давлатларда аллақачонлардан бери ўз ўрнини муваффақиятли топган хизмат кўрсатиш ва сервис бизнинг иқтисодиётимизга ҳам кириб келмоқда. Собиқ иттифоқ мафкурасига кўра хизмат кўрсатиш фақатгина ижтимоий соҳаларда мав- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling