Диктор кадрда: Чаман
Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Сўнгги йилларда ижтимоий инфратузилмаларни яхшилаш борасида тизимли олиб борилаётганига қарамай, йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаатларга тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Масалан, Денов туманининг “Сурнайтепа” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари номидан келиб тушган мурожаатга кўра, маҳаллага олиб борувчи асосий кўчалар ва ички йўллар фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган. Мавзуни мухбиримиз Чаман Арамова давом эттиради.
МУХБИР КАДРДА:
МУХБИР К/О: Маҳаллий аҳолининг айтишича, ушбу йўл туманнинг “Сурнайтепа”, “Қоракўз”, “Заҳартепа”, “Янгиариқ”, “Чағаниён” маҳалларига олиб боради. Унинг масофаси қарийб 11 кмни ташкил этар экан. Маҳалладагилар биз ни кўриб, йўллардаги камчиликлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришди.
ИНТЕРВЪЮ:
МУХБИР К/О: Йўналишли такси ҳайдовчиларнинг фикрларига ҳам эътиборингизни қаратмоқчимиз.
ИНТЕРВЪЮ:
МУХБИР К/О: Маҳалладагилар йўлдаги носозликлар билан бирга мана бу кўприк ҳам анчадан буён таъмирланмётганини таъкидлаб ўтишди. Маълумотларга кўра, ушбу кўприк қатновчиларни “Сурнайтепа” маҳалласида яшовчи 280 хонадонга олиб боради.
МУХБИР К/О: Гувоҳи бўлганингиздек, йўллардаги ноқулай ҳолат маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Денов туман ҳокимлиги масъуллари мурожаат юзасидан изоҳ беришди.
ИНТЕРВЪЮ:
МУХБИР КАДРДА: ЧАМАН АРАМОВА
Муаллиф: Ч.Арамова
Тасвирчи: О.Пириев
Do'stlaringiz bilan baham: |