Дилшод: Ассалому алайкум, куннинг муҳим воқеа ҳодисалари тафсилоти билан эфирда “Ҳудуд” информацион дастури. Дилшод


Download 32.06 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi32.06 Kb.
#1501030
Bog'liq
Дилшод ака



ДИЛШОД: Ассалому алайкум, куннинг муҳим воқеа ҳодисалари тафсилоти билан эфирда “Ҳудуд” информацион дастури.

ДИЛШОД: Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш мақсадида 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Сафар дастуридаги биринчи манзил, Пахтакор туманидаги «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалиги бўлди.

ДИЛШОД: Таъкидлаш ўринли, охирги йилларда айни саноат зонанинг фаолияти такомиллаштирилиб, бизнес учун қулайликлар яратилган. Давлатимиз раҳбари ушбу саноат зонасида жойлашган корхоналарнинг иш жараёни билан танишди. (УМИДА)

ДИЛШОД: Жиззах вилоятида янги саноат корхоналарини барпо этиш учун сўнгги олти йилда қарийб 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган. Бунинг натижасида 2 мингга яқин янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 бараварга ошди.

ДИЛШОД: Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-февраль куни Туркиянинг бир нечта вилоятларида кучли зилзилалар рўй берганди. Оқибатда жуда кўплаб бинолар жиддий талофат кўрди. Шунингдек шу кунга қадар 20 мингдан ортиқ инсон вафот этди. 90 мингга яқин одам жароҳатлангани маълум қилинди. Хозирги пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

ДИЛШОД: Мухбиримиз Севара Ахмадқулова момо истиқомат қилаётган хонадонга ташриф буюриб улар билан сухбатда бўлди. (СЕВАРА)
SIRDARYOLIK 99 YOSHLI ONAXON PENSIYASINI TURKIYADAGI ZILZILADAN JABRLANGANLARGA YUBORDI

ДИЛШОД: БМТ Бош ассамблеясининг 2015-йил 22-декабр санасидаги Резолюциясига мувофиқ, ҳар йили 11-февраль “Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни" сифатида нишонланади. Ушбу сана жамият бекаларининг илм-фанга тўлиқ ва тенг кириши ҳамда иштирокини рағбатлантириш учун яна бир имкониятдир.


ДИЛШОД: “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан айнан шундай йўловчилар учун қулайлик жорий қилинди. Навбатдаги лавхада ушуб янгилик хақида сўз боради. (БОЖХОНА)
KO‘ZI OJIZ INSONLAR UCHUN QULAYLIK YARATILDI

ДИЛШОД: Хабарингиз бор ўтган йиллар мобайнида тиббиёт соҳасида аҳоли учун кўплаб қулайликлар яратиляпти. Шифо масканлари реконструкция қилинди, замонавий тиббий анжомлар олиб келинди. Тошкент вилоятининг Агнрен шаҳрида жойлашган болалар тиш касалликларини даволашга йўналтирилган поликлиника ҳам бунинг яққол мисолдир.

ДИЛШОД: Жамоат хавфсизлиги университетида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Навбатдаги лавҳамиз шу ҳақда (ГВАРДИЯ)

ДИЛШОД: Энди эса юртимиз ҳаётига оид айрим хабарларнинг қисқа шархи билан танишинг (ИИБ - ўғирлик, Панжиева, Мамадиёр)

ДИЛШОД: Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамияти огҳлантиради. Фуқаролар йўловчи поездлар ҳакатланаётганда хафсизликка амал қилиши керак. Йўл кесишмалари ва белгиланмаган ҳудуддан ўтаётганда, поезд яъни локомотив ёки дрезина йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт. Ҳозирги лавҳада шу хусусда сўз боради. (РЕНЕСАНС)

ДИЛШОД: Сурхонхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги бозорларнинг бирида юзага келган ёнғинда ҳайриятки қурбонлар бўлмади. Ҳолат ҳақида батафсил мухбиримиз Муқаддас Панжиева хабар қилади. (ПАНЖИЕВА)
SHEROBOD TUMANIDAGI BOZORDA YONG‘IN SODIR BO‘LDI

ДИЛШОД: Сизга етказмоқчи бўлган хабар ва янгиликларимиз шулардан иборат эди. Бизни кузатишда давом этинг.
Download 32.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling