Дин феномени (диннинг моҳияти)
Диннинг гносеологик асослари
Download 181.4 Kb.
|
1443690449 61394
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-. Дин ижтимоий қуйи тизим сифатида Диннинг тузилиши
Диннинг гносеологик асослари
нсоннинг билиш жараёнида ҳам диний тасаввурлар, тушунчалар ва ғояларни юзага келиши сабаблари мавжуд. Масалан, муайян бир вақтда билиш имкониятининг чекланганлиги, билимларнинг хатолар билан қўшилиб кетиши, ҳиссий ва рационал босқичларнинг бир-биридан ажралиб қолиши, шунингдек уларнинг амалиётдан узилиб қолиш эҳтимоли шулар жумласидандир. Инсоннинг билиши билимсизликдан билиш сари, нисбатан нотўлиқ билимдан тўлиқроқ билим сари, нисбий билимлардан мутлақ (абсолют) билимлар, мутлоқ ҳақиқат сари ҳаракат қилади. Бироқ мазкур босқичларнинг ҳар бирида воқеликнинг англаб етилмаган, ўрганилмаган соҳалари мавжуд ва шу сабабли улар тўғрисидаги илмлар мавжуд эмас, яъни аллақандай сирлилик бор. Тарихан тараққий этиб келаётган билишда ҳақиқий билиш хатоликлар, объектлар хоссаларининг ноўхшаш ифодалари бўлган хомхаёллар (иллюзиялар) билан қўшилиб кетган. Рационал босқичда тафаккур воқеликни ҳиссий босқичга нисбатан, яъни сезиш, идрок этиш, тасаввур этишга нисбатан чуқурроқ англайди. Бироқ бу ерда воқеликдан ажралиб қолиш имконияти кўпроқ пайдо бўлади. Тафаккур воқеликдан «баландга чиқиб кетиши» мумкин. Мавҳум, умумий нарса ягонадан алоҳида тасаввур этиладиган «мавжудотга айлантирилиши» мумкин. Бунда гипостезиялашув ( юнонча – таянч, асос, моҳият) деб аталувчи ҳодиса - муносабатлар томонларининг айрим хоссаларини фикран мустақил моҳиятга айлантириш ҳамда уларга объектив хоссалар бериш жараёни рўй беради. Шу тариқа субъективлик ва объективликни фарқламаслик, образни ва предметни ажратмаслик, фараз қилиш қобилияти, ҳар қандай билимнинг нисбийлиги, билишнинг рационал босқичини ҳиссий босқичдан, моҳиятни ҳодисотдан, умумийни ягонадан ажратиш, тажрибани ҳақиқатнинг мезони сифатида эътироф этмаслик ва бошқа шу кабилар диннинг вужудга келиши ва қайта тикланиши учун гносеологик шарт-шароит бўлиб хизмат қилади. 3-. Дин ижтимоий қуйи тизим сифатида Диннинг тузилиши Дин жамиятга нисбатан муайян қуйи тизимдан иборат бўлиб, жамиятда ўз ўрнига эга ва тегишли вазифаларни бажаради. Илмий адабиётларда диннинг элементлари ва тузилиши ҳақида турли фикр-мулоҳазалар мавжуд. Бунда муаллифлар қуйидагиларни ажратиб кўрсатадилар: 1) диний мафкура, ҳис-туйғулар, ибодат1; 2) диний онг, ибодат, ташкилотлар2; 3) диний онг, муносабатлар, диний ташкилотлар3; 4) таълимот, миф, ахлоқий қадриятлар, ибодат қилиш амалиётининг диний маросимлари ва бошқа шакллари, динни тарқатишнинг турли шакллари4; 5) диний эътиқод (мифлар), диний маросим (ибодат), этнос, дунёқараш, рамзлар тизими5 ва бошқалар. Кўрсатиб ўтилганларни умумлаштирган ҳолда, тараққий этган динларнинг қуйидаги қурилмавий элементларини ажратиб кўрсатиш мумкин: диний онг, фаолият, муносабатлар, институтлар ва ташкилотлар. Бунда диний онг уйғунлаштирувчи таркибий қисм ҳисобланади. Диний онгнинг мазмунига мувофиқ диний фаолият ривожланади, диний муносабатлар юзага келади, диний институтлар ва ташкилотлар шаклланади. Ж Download 181.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling