ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ
1.ҲУҚУҚИЙ ОНГ: ТУШУНЧАСИ, ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
ҲУҚУҚИЙ ОНГ
- бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда ҳуқуққа, қонунчиликка, ҳуқуқ-тартиботга ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан бўлган ғоялар, ҳис туйғулар, тасаввурлар йиғиндисидир.
ҲУҚУҚИЙ ОНГНИНГ ТАРКИБИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Хукукий руҳият (психология)
Хукукий мафкура (идеологифя)
2.ҲУҚУҚИЙ ПСИХОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚИЙ МАФКУРА
ХУКУКИЙ РУҲИЯТ -алоҳида ижтимоий гуруҳ, шахс ёки бутун жамиятда стихияли равишда вужудга келадиган ҳуқуқий туйғулар, ҳиссиётлар, кайфиятлар, фикрлар йиғиндисидан иборат.
ХУКУКИЙ МАФКУРА - бу синфнинг, жамиятнинг ҳуқуқий қарашлари, ғоялари, тасаввурлари ва талабларининг илмий тизимлаштирилган ифодасидир.
ИНДИВИДУАЛ ҲУҚУҚИЙ ОНГ – бу ҳар бир шахс, алоҳида инсонга хос ҳуқуқий билимлар, баҳолар, ҳиссиётлар ва туйғулар мажмуи ҳисобланади.
ИЖТИМОИЙ ҲУҚУҚИЙ ОНГ – бу жамият ёки унинг алоҳида ижтимоий табақалари, синфлари томонидан илгари суриладиган ҳуқуқий тасаввурлар, тамойиллар, тушунчалар, назариялар, ҳиссиётлар йиғиндисидир.
Алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий- онги кўп жиҳатдан моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқишда иштирок этишига, ушбу неъматларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш усулларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади
3.ҲУҚУҚИЙ ОНГНИ СУБЪЕКТЛАРИГА КЎРА ТУРЛАРИ:
Ҳуқуқий онгни савиясига, яъни даражасига кўра турлари:
Одатий ҳуқуқий онг бевосита кишиларнинг ҳаётий шарт-шароитлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари асосида шаклланади. Унда руҳий элементлар, яъни ҳиссиётлар, эҳтирослар муҳим рол ўйнайди.
Профессионал (касбий) ҳуқуқий онг – ҳуқуқшунослар, яъни махсус юридик маълумот ва тайёргарликнинг амалий тажрибаси талаб қилинадиган касб эгалари ҳуқуқий онгидир.
Илмий ҳуқуқий онг – ҳуқуқни тизимга солиб, назарий ўзлаштиришда ифодаланувчи ғоялар, концепциялар, қарашлардан иборат
Ҳуқуқий онгнинг функциялари деганда, шахсни ҳуқуқий доирада ижтимоий фаол юриш туришига таъсир этувчи асосий йўналишлар тушунилади. Ҳуқуқий онг функциялари тушунчасини унинг субъекти фаолияти натижасида юзага келадиган тизимлашган ғоялар сифатида таьрифлаш мумкин.
4.Ҳуқуқий онгнинг функциялари
5.ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ: ТУШУНЧАСИ, ТУЗИЛИШИ
ХУКУКИЙ МАДАНИЯТ
- бу кишиларнинг ҳуқуқий билим даражаси, ҳуқуққа нисбатан онгли муносабати, ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва унга риоя қилишидир.
Одатдаги даража ҳуқуқий маданият кишиларнинг кундалик ҳаёти доираси билан чегараланади.
Касбий даражадаги ҳуқуқий маданият юридик фаолият билан ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида доимий шуғулланувчи шахсларга хосдир.
Назарий даража – бу нафақат ҳуқуқни билиш, балки унинг теран хоссалари ва қадриятлари, амал қилиш механизми, ҳуқуқнинг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни тушунишнинг юксак даражасидир.
Хуқуқий маданияти савиясига (даражасига) турлари
6.ХУҚУҚИЙ ТАРБИЯ
– бу жамият аъзоларининг юриш-туриш маданиятига ва онгига ҳуқуқ ҳақидаги билимларни доимий равишда мақсадга мувофиқ таъсир этиш орқали сингдириб бориш жараёнидир.
Bugunga yetadi E`tiboringiz Uchun Raxmat sog` bo’lasiz
Do'stlaringiz bilan baham: |