Дин маданият феномени (диннинг моҳияти)


Download 108 Kb.
bet8/9
Sana23.04.2023
Hajmi108 Kb.
#1391107
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дин маданият феномени (диннинг моҳияти)

Диний эътиқод танқиди
алсафа ўзининг бутун тарихи давомида диний эътиқодни, умуман динни танқид қилувчи фан сифатида намоён бўлади. Диний эътиқоднинг танқиди агностицизм, индеферентизм, атеизм ва антитеологик эмпиризм (диний ақидаларни мантиқий позитивизм доирасида мазмунсиз деб эълон қилиш) шаклида юзага чиқади.
Агностицизм диннинг ўзида Худо ҳақидаги ишончли билимларни мужассам этганлиги тўғрисидаги даъвосини шубҳа остига олади ёки диний илм, агар бунда аллақандай воқелик тўғрисидаги билим тушунилгудек бўлса, у илм эмас деб таъкидлайди.
Атеизм (французча atheisme, юнонча «а» инкор этувчи қўшимча, + Худо, сўзма-сўз таржимаси – худосизлик) Худонинг мавжудлиги ва ҳар қандай трансцендент (ғайритабиий) моҳиятлар хусусида у ёки бу турдаги рационал далиллар воситасида баҳслашади. Атеизмнинг қуйидаги турлари мавжуд: назарий атеизм – муайян назария ва дунёқараш позицияси; амалий атеизм – инсоннинг амалий хатти-ҳаракати бўлиб, бу хатти-ҳаракат Худонинг мавжудлиги билан бирор бир боғлиққа эга бўлмаслиги, Худони назарий жиҳатдан инкор этиш билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин; сиёсий атеизм – динни, унинг ақидаларини ва энг аввало черков институтларини танқид қилиш инсонни озод қилишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Назарий атеизмнинг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Антик замонларда ҳукмрон динга нисбатан бошқа қандайдир диннинг фойдасига шубҳа билдирувчилар «атеистлар» деб тушунилган. Илоҳий воқеликни «асил», ҳақиқий тарзда тушуниш учун ҳукмрон динни алмаштиришни талаб этувчи файласуфлар ҳам «атеистлар» қаторига киритилган.
Атеизм буткул худосизлик ва Худонинг мавжудлигини инкор этувчи таълимот сифатида Европада ХУ1-ХУП асрларда пайдо бўлиб, Х1Х асрда Людвиг Фейербах асарларида бир оқим сифатида шаклланди. ХХ асрда ваХХ1 аср бошларида атеизм турли шаклларга киради. Бу энг аввало динни фалсафий-антропологик танқид қилиш шакли бўлиб, у диннинг келиб чиқиши ва яшашини Худо билан эмас, балки инсоннинг ўзи билан боғлайди. Худо ғояси инсонда унинг доимий яратувчилик ва рефлектив фаолиятида ўзига таянч излаши асносида юзага келади. Дин асосан борлиққа нисбатан ожизлик тажрибасидан келиб чиқадиган руҳий ва дунёқарашга оид муаммоларини ҳал этиш воситаси ҳисобланади.
Яна бошқа етарлича кенг тарқалган қарашлардан бири – антитеологик эмпиризм, хусусан мантиқий позитивизмдир. Унга мувофиқ Худо тўғрисидаги, ғайритабиий, хаёлий олам тўғрисидаги фикрлар асосли эмас. Улар аниқлаштирилиши, верификация қилиниши мумкин эмас, чунки эмпирик кузатувлар олиб бориб бўлмайди. Шундан диний эътиқодлардаги ички қарама-қаршилик ҳамда мазмунсизлик муқаррарлиги тўғрисидаги хулоса келиб чиқади. Умуман, эътиқод таркибидаги диний билимга нисбатан фалсафий ёндашувларнинг ҳеч бири бу билимга сўзсиз мақом беришга ва диний билимни ноаниқликдан халос этишга қодир эмас.


ХУЛОСА
Фалсафа - бу ҳам умумназарий дунёқараш, ҳам ижтимоий онг шакли, ҳам умумий (умумийлик тўғрисидаги) фан. У маънавий маданиятнинг квинэссенция (мағзи)дир. Мана шунинг учун ҳам фалсафанинг аҳамияти ва вазифалари шунчалик кўп қирралидир. У идрокий, услубий, қадриятий ҳамда амалий ва башоратий рол ўйнайди.
Албатта, фалсафий билим, ўз табиатига кўра, ўта назарийдир. Аммо бу дегани унинг воқей ҳаётдан, муайян тарихий жараёндан ажралган деган маънони бермайди. Ҳар қандай фалсафий тизим, бир томондан, замонасининг руҳини нишони бўлса, иккинчидан, фалсафа мазкур даврнинг моҳиятини акс эттиради, унинг қонуний белгиларини очиб беради. Фалсафа моҳият жиҳатдан фақат ҳозиргинигина эмас, балки ўтмишни, ва айниқсаа, келажакда бўлиши мумкин бўлган имкониятларни ва уларнинг қандай бўлишлиги билан шуғулланади. У инсоният ҳаётининг истиқболига умид билан қараш ва уни такомиллаштириш йўлларини ва тамойилларини аниқлашга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёти давомида тўпланган тажриба фалсафий талқин ва умумлаштириш учун катта имконият беради. Шундай таҳлил тажрибаси ушбу дарсликнинг тегишли бўлимларида берилган. Келгусида мустақил Ўзбекистон тараққиётининг фалсафий талқини янада актуаллашади. Бир томондан, уни дунё тараққиёти тамоийллари нуқтаи назаридан қараб чиқиш керак бўлади, негаки, бизнинг мамлакатимиз ва унда рўй бераётган жараёнлар – умуман дунё цивилизацияси тараққиётининг бир қисмидир. Иккинчи томондан, мазкур тажрибани уни тўлалигича, барча асосий томонлари бўлган – сиёсий, иқтисодий, маънавий жихатларини биргаликда қараб чиқиб, унинг моҳиятий, қонуний тамоийллари, умумий ва хусусий белгилари нисбатини аниқлаш лозим.

Download 108 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling