Дин маданият феномени (диннинг моҳияти)
Диннинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари
Download 108 Kb.
|
Дин маданият феномени (диннинг моҳияти)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-. Диний онг Диний онгнинг шаклланиши
Диннинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари
амият ва цивилизация тури, минтақа ва мамлакатнинг тарихий тараққиёт босқичи билан боғлиқ ҳолда диний ёндашувлар, уларнинг вазифалари ва таъсир доираси ўзгариб борган. Инсоният тарихининг дастлабки босқичларида диний жамоалар этник жамоаларга мос келиб, диний онг етакчилик қилган. Диний фаолият жамият фаолиятнинг умумий занжирида муқаррар бўғинни ташкил этган, диний муносабатлар жамиятдаги бошқа алоқаларга таъсир кўрсатган, диний институтлар эса (черков) диний ва дунёвий ҳокимиятни ўзида бирлаштирган. Вақти билан диний онг жамиятда етакчилик қилишдан тўхтайди. Шу билан бир қаторда дунёвий онгнинг турли шакллари ривожланади, диний фаолият аста-секин фаолиятнинг умумий занжиридан ажралиб, муайян жой ва вақтга боғланиб қолади. Этник ва диний жамоаларнинг ажралиши жараёни рўй беради. Шу билан бирга кўпинча диний мансублик ва давлатга мансубликнинг бир-бирига ўхшашлиги маълум қилинади. Замонавий жамиятларда (айниқса, Европада) диний онгнинг таъсири камайиб, дунёвий онг устунлик қилмоқда. Диний гуруҳлар этник жамоалардан ажратилган. Диний ва дунёвий ҳокимият турли институтларга тегишли. 4-. Диний онг Диний онгнинг шаклланиши Диний онг ҳар қандай диннинг уйғунлаштирувчи элементи ҳисобланади. У муайян тадрижий жараённи босиб ўтган ва турли шаклларда мавжуд бўлади. Диннинг нисбатан мустақил маънавий соҳа сифатида пайдо бўлишидан илгари мифологик онгнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёни рўй берган. Мифология (юнонча – нутқ, сўз, ҳикоя, тасаввур, нақл, ривоят) афсоналар йиғиндисидан иборат бўлади. Мифология инсон онги ривожланишининг дастлабки босқичларида оламни маънавий жиҳатдан ўзлаштиришнинг ягона воситаси бўлган ва диний билимлар, бадиий образлар, ижтимоий нормалар ва хатти-ҳаракат намуналарини муштарак ҳолда бирлаштирган. М Протодинлар ифология доирасида протодин ва унга хос эътиқод ҳамда маросимлар вужудга келади. Шундай эътиқодларга фетишизм (французча fetiche – санам, ғайритабиий хислатларга эга бўлган тилсим) тааллуқлидир. Фетишизм реал нарсаларда аслида уларга хос бўлмаган сифатларнинг мавжудлигига ишониш ва бу нарсаларни қадрлашдан иборатдир. Турли туман табиий жисмлар – тошлар, дарахт бўлаги, жониворнинг қозиқ тиши ва бошқалар, кейинчалик эса сунъий равишда тайёрланган нарсалар ҳам фетишларга айланган. Фетишлар касалликлардан, кўз тегишидан халос этиш, асраш, овда ёрдам беришга хизмат қилган ва ҳоказо. Тотемизм, магия, анимизм ва бошқа шу каби диний эътиқодлар ҳам мавжуд бўлган. Тотемизм (шимолий америкалик ҳиндулари тилида «о-тотеман» – «унинг қавми» деган маънони англатади) одамлар қавми, қабиласи ўртасидаги ҳамда жониворлар ва ўсимликларнинг айрим турлари ўртасидаги боғлиқликка эътиқод қилиш, мазкур эътиқоддан келиб чиқадиган хатти-ҳаракат ва диний маросимлардир. «Шер қавми», «одам қавми» ва бошқа шу каби этнонимлар тотемизм билан боғлиқдир. Тотемизм шу аснода биринчи марта этник мансублик белгисини яратди. Магия (юнонча – жодугарлик, афсунгарлик ) - одамларнинг воқеликдаги айрим хатти-ҳаракатлари билан айрим воқеалар ўртасида сабабий боғлиқлик мавжудлигига эътиқод қилиш, мазкур эътиқоддан келиб чиқадиган диний маросимлар, расм-русумлар. Анимизм (лотинча anima + tus - жонли) руҳий феноменларнинг – барча моддий нарсаларда жоннинг, руҳларнинг мавжудлигига эътиқод қилишдир. Т Download 108 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling