Дин маданият феномени (диннинг моҳияти)


Download 108 Kb.
bet5/9
Sana23.04.2023
Hajmi108 Kb.
#1391107
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дин маданият феномени (диннинг моҳияти)

Диний онг шакллари
арихий тараққиёт, ижтимоий табақалашув ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви жараёнида мифологик шакллар воқеликни тушунтиришнинг универсал ва ягона воситаси бўлишдан тўхтайди. Гарчи мифлар ўзидан ўзи йўқ бўлиб кетмаса-да, дин, фалсафа, санъат, ахлоқ, сиёсат, ҳуқуқ, илмий фанлар пайдо бўлади.
Тугаб бораётган уруғчилик тузуми шароитида полидемонизм (икки юнонча сўздан келиб чиққан – кўп ва худолилик) юзага келади, яъни қабила худоси сифатларига эга бўлган устувор руҳ ажратиб олинади. Қабила худоларининг таъсир доираси чегараланган бўлади ва бир-бирини чеклайди.
Нисбатан кучлироқ худо теварагида қабилалар иттифоқининг вужудга келиши мазкур қабила худосининг олдинги ўринга ўтишига шароит яратиб берди. У қабилалараро худога айланиб, бошқа қабилаларнинг худолари тобелик ҳуқуқи остида кирадиган пантеон (худолар силсиласи) бошлиғи бўлиб қолади. Политеизм ( юнонча – кўп, худо; сўзма-сўз – кўпхудолик) вужудга келади. Политеизм бир нечта ёки кўплаб худолар мавжудлиги тўғрисидаги диний тасаввурдир. Табиат ва жамиятнинг қатор соҳаларида амал қилувчи худолар тимсоллари юзага келади. Фаолият майдони бир қанча соҳаларни қамраб олган Худо тимсоли бошқа худолар ҳам мавжудлигини эътироф этиш билан уйғунлашиб, воқеликнинг бошқа соҳалари ана шу худолар ёрдамида тушунтирилган. Бугунги кунда буддизм, ҳиндуизм, синтоизм ва конфуцийлик политеистик динлар ҳисобланади.
Меҳнат тақсимоти, жамиятнинг табақалашуви, халқларнинг, монархия тузумидаги давлатлар шаклланишининг янада чуқурлашуви натижасида политеистик тизимлар ҳам янада ривожланади. Сўнгра битта худо бошчилигидаги кўплаб худолар мавжудлиги эътироф этилишини англатувчи супромотеизм (лотинча supro – устун, устида, + юнонча – худо), шунингдек кўплаб худоларнинг мавжудлигини эътироф этса-да, бироқ биттасини қадрловчи генотеизм пайдо бўлади.
Диний эътиқодларнинг узоқ давом этган тадрижи натижасида монотеизм (юнонча якка, ягона худо, сўзма-сўз – яккахудолик) вужудга келади. Барча ранг баранг табиий ва ижтимоий ҳодисаларни назорат қилувчи Худо тимсоли юзага келди. Кўпроқ ёки камроқ даражада чекланган ва бир-бирини чеклайдиган кўплаб худоларнинг ривожланиши жараёнида умумий ва ягона Худо тўғрисидаги тасаввур пайдо бўлади. Иудаизм, насронийлик ва ислом монотеистик динлар ҳисобланади.


Download 108 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling