Динларнинг пайдо бўлиши ҳАҚидаги тасаввурлар
ФЕТИШИЗМ Фетишизм
Download 73 Kb.
|
DINLAR TASNIFI DIN E\'TIQOD SIFATIDA
ФЕТИШИЗМ
Фетишизм – энг қадимий диний тасаввурлардан бири бўлиб, “фетиш” (португалча – сеҳрланган буюм, нарса, тумор) терминини илк бор Голланд сайёҳи В.Боцман қўллаган бўлса ҳам, француз олими Шарль де Броснинг 1760 йилда ёзилган “Фетишизм ҳақида” асаридан сўнг оммалашиб кетди. Унинг фикрига кўра, ибтидоий одам учун унинг атрофини ўраб турган нарсалар фетиш бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик “фетиш”ларга хос бўлган илоҳий образлар – санам, бут, ҳайкалчалар яратилган. Бут ва туморлар ғайритабиий дунёдан келадиган илоҳий қудрат тимсоли сифатида тасаввур қилинган. Шомонлар афсунгарлик йўли билан буюмларга “жон ато этиб”, улардан ёнғинларни тўхтатиш, ёмғир ёғдириш, фол очиш учун фойдаланганлар. Ибтидоий одамлар ҳайвон тишлари, суяклари, тошлар, ўсимлик уруғларидан тумор сифатида фойдаланганлар, қулоқларига майда тошлардан сирға тақиб, уларнинг турли офат ва дардлардан халос этишига, овлари бароридан келишига, ерлари унумдор, ҳосиллари мўл бўлишига ишонганлар. Марказий Осиё халқлари ҳаётида “фетиш” ўзига хос тарзда намоён бўлган. Аждодларимиз тош қуроллар, таёқ, тўқмоқ, ёғоч найзалар билан олишувлар, урушлар ва овда ғолиб чиқишиб, уларнинг илоҳийлигига ишонишган. Шу боис қуролларни эҳтиёт қилишган, қадрлашган, доимо ўзлари билан олиб юришган. Қадимги “фетиш” одатларидан бири исириқ тутатиш бўлиб, ундан ёвуз руҳларни ҳайдаш, инсон руҳиятига ижобий таъсир этиш, кўз тегишидан сақлаш мақсадида қўлланилган. Кўзмунчоқ, тумор ҳам “фетиш” сифатида тақиб юрилган. Ибтидоий одамларнинг илк диний эътиқодлари шаклланиши жараёнида фетишизм якунловчи босқич бўлди. Фетишизм унсурлари ҳозирги даврда ҳам турли халқлар урф-одат ва эътиқодлари (ҳайкал, сурат, тумор, кўзмунчоқ ва ҳар хил рамзлар)да сақланиб қолган. Шунингдек, муқаддас жойларга сиғиниш, дарахтларга латта боғлаш, ис чиқариш, қабрларни илоҳийлаштириш, уларнинг мўъжизавий кучига ишониш фетишизмнинг ўзига хос кўринишидир.
Download 73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling