Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet45/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

Мавзу ўқув мақсади: Конфессия, секта тушунчаларининг мазмун-моҳияти, бугунги кунда дунёнинг конфессионал харитасида бўлаётган ўзгаришлар, динларнинг географиясидаги янги тенденциялар ва уларни келтириб чиқараётган омиллар ҳақида талабаларда кенг тасаввур ҳосил қилиш.
XIX-XX асрларда йирик динлар доирасида юзага келган диний ташкилотлар, уларнинг эътиқоди ва фаолияти, жамиятга таъсири ҳақида талабаларда кенг тасаввур ҳосил қилиш.

1. Дунёнинг конфессионал манзараси. "Конфессия" сўзи (лотинча – "confеssio") ўзбек тилига айнан таржима қилинганда “эътиқод қилиш”, деган маънони англатади. Умуман олганда, диний конфессия деганда муайян диний таълимот доирасида шаклланган ва ўзига хос хусусиятларга эга эътиқод ва ушбу эътиқодга эргашувчилар жамоаси тушунилади. Бир дин доирасида юзага келган бўлса-да, ақидалар борасида фарқланадиган жамоалар ҳам диний конфессиялар жумласига киради.


Шуни инобатга олган ҳолда, мутахассислар ҳозирги кунда дунёда тахминан 1000 дан ортиқ диний конфессиялар мавжуд, деб ҳисоблайдилар. Ислом динида бундай ҳолат кузатилмайди. Ҳеч қайси мамлакатда ҳанафий мазҳаби алоҳида, бошқа мазҳаблар алоҳида конфессия сифатида рўйхатдан ўтмайди. Масалан, Ўзбекистонда ҳам бир неча шиа жамоалари бўлишига қарамай, улар ўзларини алоҳида диний конфессия ҳисобламайдилар.
Дин жамият ҳаётининг таркибий қисми сифатида кишиларнинг ижтимоийлашувига, уларнинг турмуш тарзини ташкил этиш ва тартибга солишга хизмат қилувчи меъёрий омиллардан бири бўлиб келган. Диннинг бундай роли унинг тарихан шаклланган ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Чунки, дин, биринчидан, умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантирган; иккинчидан, одамларнинг баҳамжиҳат яшашига кўмаклашган; учинчидан, одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган ҳамда ҳаёт синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган; тўртинчидан, умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан-авлодга етказишга ёрдам берган ва шу йўл билан маданият ривожига катта таъсир кўрсатган.
Бугунги кунда динга бўлган қизиқишнинг кучайиб бориши глобаллашув жараёнларининг ўзига хос инъикоси дейиш мумкин. Зеро, глобаллашув дунёни бир бутун ва яхлит қила бориши билан бир қаторда, унинг ҳосиласи сифатида алоҳида олинган миллат ва жамиятлар даражасида ўз-ўзини англашга бўлган интилишнинг чуқурлашувига ҳам замин яратмоқда. Бу жараёнлар ўз навбатида инсон маънавиятининг узвий қисми бўлган диннинг моҳиятини тушуниш, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини англашга бўлган эътиборнинг кучайишини келтириб чиқармоқда. Шу билан бирга, динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топишга интилиши билан боғлиқ эканини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.
Мутахассислар маълумотларига кўра, ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу шундай жараёнлар келажакда давом этиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради.
Янги диний ҳаракатлар (ЯДҲ) деганда одатда ХХ асрнинг 70-йилларида Европа ва АҚШда тарқалган ноанъанавий диний гуруҳлар ва оқимлар назарда тутилади. Тадқиқотчилар бунга анъанавий динлардаги инқироз даври сабаб бўлганлигини таъкидлайдилар. ЯДҲ лидерлари жамият кайфиятидаги ўзгаришларни, бу “ўткинчи дунё”нинг нуқсонларини фош қилиб, ўзларини “халоскор”, юксак ахлоқли “ҳақиқатгўй” сифатида кўрсатдилар. ЯДҲ тўрига кўпроқ ёшлар илинадилар.
Одатда ЯДҲ қатъий таълимотга эга бўлмаган ташкилот бўлиб, унинг фаолияти лидер роли билан белгиланади. Лидерлар анъанавий диний қадриятларга қарши ташвиқот ишларини олиб борадилар. Диний ҳаёт махсус ишлаб чиқилган тартиб қоида ва низомлар орқали амалга оширилади. ЯДҲнинг баъзилари дунёнинг турли бурчакларида ўз бўлинмаларига эга бўлган, бизнес билан шуғулланувчи йирик халқаро корпорацияларга айланган.
ЯДҲ медитация амалиётини кенг қўллайдилар, ташкилий жиҳатдан пирамида шаклида бошқарилади. Уларнинг аксарияти ноқонуний фаолият юритувчи, криминал ташкилотлардир (Масалан, “Аум Синрикё” (Япония), «Қуёш эҳроми» (Франция ва Канада) ва б.).
Диний таълимотларни бузиб талқин қилувчи ҳаракатларга:

  • протестантларнинг “иккиламчи” бирлашмалари – «Яҳве шоҳидлари» («Свидетели Иегово»), «Охирги кун авлиёлари Исо Масиҳ черкови» (мормонлар), «Масиҳ черкови» (Бостон ҳаракати);

  • сохта христиан ҳаракатлар – «Мун бирлаштириш черкови», «Виссарион охирги Аҳди черкови», «Оқ биродарлар»;

  • сайентологик культлар – «Христиан илми», «Рон Хаббард сайентология маркази», «Клонэйд», «Оқ экологлар» ҳаракати;

  • нео- ва квазиориенталистик мактаблар ва культлар – “Тирик ахлоқ”(Агни йога), «Кришнани англаш жамияти», «Трансценденталь медитация», «Аум-Синрикё», «Сахаджа-йога» ва б.);

  • Янги мажусий ташкилотлар ва культлар – “Рунвира” украин миллий эътиқоди черкови, Россия жарангли кедрлари, Омск “қадимги диний эътиқодига қайтиш культи” ва бошқалар киради.

“Секта”сўзи, энг умумий маънода, муайян диний, сиёсий ёки фалсафий қарашларга эргашувчилар гуруҳини англатади. “Диний секта” деганда маълум бир диндаги расмий ақидаларга зид равишда ажралиб чиққан ёки мавжуд динлар ва конфессияларга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда дин байроғи остида фаолият кўрсатадиган гуруҳлар тушунилади. Бугунги кунда ҳар иккала йўналишга мансуб бўлган кўплаб секталар фаолият кўрсатмоқда. Мутахассислар уларнинг сонини тахминан 5000 атрофида, деб кўрсатадилар.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling