Мавзуни ўзлаштириш учун савол ва топшириқлар:
Калом, ақида, тавҳид илмлари нимани ўрганади?
Мотуридийлик ва ашъарийлик йўналишлари қандай пайдо бўлган?
Имон қандай маънони билдиради?
Ислом таълимотида неча нарсага имон келтириш шарт ҳисобланади?
Мустақил иш топшириқлари
Имом Мотуридий ва унинг қарашлари.
Калом илми адабиёти.
Қуръонда охират ҳақидаги оятлар таҳлили.
Ҳадисларда илм олишга бўлган тарғибот.
Адабиётлар
Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Тўлдирилган нашр. Масъул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур. – Тошкент: Шарқ, 2014. – 536 б.
Оқилов С. Калом илми. – Тошкент: ТИУ нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011. – 160 б.
Муҳаммад Анвар Бадахшоний. Ақидатут-таҳовия шарҳининг талхийси. – Тошкент: 2015. – 448 б.
Очилдиев О., Раҳимжонов Д., Муҳамедов Н. ва бошқ. Диншунослик асослари (ўқув қўлланма). – Тошкент: ТИУ нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2013. – 320 б.
Мўминов А., Йўлдошхўжаев Ҳ., Раҳимжонов Д., ва бошқ. Диншунослик. – Тошкент: Меҳнат, 2004. – 296 б.
5-мавзу. Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар
Мусулмонлар орасидаги ихтилофлар. Суннийлик. Хорижийлик. Шиалик. Мўътазилийлик. Қадария, жабария ва мушаббиҳалар. Исломдаги оқим ва йўналишларнинг ҳозирги кундаги кўринишлари ва уларнинг ислом бирлигига таҳдиди. Мазҳабларнинг пайдо бўлиши: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик. Ҳанафийликдаги бағрикенглик ғоялари. Ижтиҳод, фатво масалалари. Мазҳаблар орасидаги фарқлар. Мазҳабга эргашиш ва мазҳабсизлик.
Мавзуни ўзлаштириш учун савол ва топшириқлар:
Исломда илк бўлиниш қайси йили бўлиб ўтган?
Фиқҳий мазҳабларнинг пайдо бўлишига қандай омиллар бўлди?
Имом Абу Ҳанифа ким ва у қандай мазҳабга асос солди?
Мазҳабсизлик даъво қилаётган бузуқ қарашларнинг қандай салбий оқибатлари бор?
Do'stlaringiz bilan baham: |