Дипифр норма


Қуйидаги қўшимча ахборот мавжуд


Download 158.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi158.6 Kb.
#1412712
1   2   3
Bog'liq
Мавзуга оид саволлар

Қуйидаги қўшимча ахборот мавжуд: 
1. Жорий йилда (2018 йил 1 ноябрдан) компания хўжалик усули билан омборхона 
учун бино қурилишини бошлади. Ушбу мақсадлар учун 2018 йил 1 августда 
6%лик қатъий белгиланган ставка билан $100 минг миқдорида мақсадли банк 
кредити жалб этилди. Ушбу кредит бўйича фоизлар жорий йилдаги молиявий 
харажатларга киритилди. 
2. Машина ва асбоб-ускуналар амортизацияси 25%лик ставкада камайиб борувчи 
қолдиқ услуби билан ҳисобланади ва реализация қилинган маҳсулот таннархига 
киритилади.
3. Ер ва бинолар 2016 йил 1 майда $1,510,000 эвазига сотиб олинган, ш.ж. ер – 
$610,000 эвазига. Амортизация тўғри чизиқли услуб билан 50 йил давомида 
ҳисобланади ва бошқарув харажатларига киритилади. 
4. Ҳисобот санасига келиб «Олға» компанияси ер ва биноларни $1,610,000 гача 
қайта баҳолади, ш.ж. $270,000 – ерга нисбатан қайта баҳолаш натижасидир. 
Бунда кўчмас мулкнинг қолдиқ хизмат муддати қайта кўриб чиқилмаган. Қайта 
баҳолаш натижалари ҳисобда акс эттирилмаган.
5. Компания ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳар йили ортиқча амортизация суммасини 
тақсимланмаган фойдага ўтказиш зарур.
6. Давр охирига келиб захиралар таннархи $1,650,000 ни ташкил этади.
7. Жорий фойда солиғи ҳисобварағи бўйича қолдиқ ўтган йил учун қўшимча 
ҳисобланган солиққа тенг. 2019 йил 30 апрелдаги ҳолатга кўра фойда солиғи 
бўйича жорий мажбурият $85,000 деб баҳоланади. Кечиктирилган солиқлар 
ҳисобга олинмайди. 
8. Савдо маркаси ўтган йили $68,000 эвазига сотиб олинган. Савдо маркасидан 
фойдаланиш 
муддатини 
аниқлаб 
бўлмайди. 
«Олға» 
компанияси 
мутахассисларининг фикрига кўра, ундан фойдаланиш қиммати - $60,000. 
9. 2017 йил 1 июлда компания янада самарали ишлаб чиқариш жараёнини ишлаб 
чиқиш бўйича лойиҳани бошлади. $400 минг миқдоридаги лойиҳа бўйича 
харажатлар 2018 йил 30 апрелда тугаган йил учун фойда ва зарарлар 
тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган.
Компания кейинги уч ой давомида 2018 йил 31 июлгача $300 минг миқдорида 
қўшимча харажат қилган. Ушбу санага келиб лойиҳа техник жиҳатдан амалга 
ошириладиган ва тижорат жиҳатидан мақсадга мувофиқ деб топилган.
$350 минг миқдоридаги келгуси харажатлар 2018 йил 31 июлдан 2019 йил 31 январгача 
6 ой давомида сарфланган. 2019 йил 1 февралда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш 
жараёни бўйича харажатларнинг тежами 2019 йил 1 февралдан бошлаб 10 йил 
давомида ҳар йили камида $200,000 ни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Download 158.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling