Диплом бўйича мутахассислиги


Download 144.94 Kb.
bet4/15
Sana28.12.2022
Hajmi144.94 Kb.
#1011487
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
BMI inventarizassiay jarayonini tashkil etish U.Saidov

1. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (кейинги ўринларда — стандарт) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Мазкур стандарт асосий фаолияти бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотларни қўшган ҳолда хўжалик юритувчи субектларда активлар ва мажбуриятлар инвентаризатсияси ҳамда унинг натижаларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
1.3. Инвентаризатсиянинг асосий мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш;
ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш;
мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш.
1.4. Хўжалик юритувчи субектнинг жойлашган жойидан қатъи назар, барча активлари ва мажбуриятлари инвентаризатсия қилинади.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш захиралари ва хўжалик юритувчи субектга қарашли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъул сақлашда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бошқа турдаги мол-мулклар, шунингдек, бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентаризатсия қилиниши керак.
Мол-мулкни инвентаризатсияси унинг жойлашган жойи ва моддий жавобгар шахс бўйича ўтказилади.
1.5. Қуйидаги ҳолларда инвентаризатсия ўтказилиши мажбурий:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат корхонасини ўзгартириш (давлат тасарруфидан чиқарилган) да;
(1.5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021-йил 30-ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021-й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021-й., 10/21/3338/1117-сон)
йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, бундан инвентаризатсияси ҳисобот йилининг 1-октябридан кейин ўтказилган мол-мулк мустасно. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) “Товар-моддий захиралар” (рўйхат рақами 1595, 2006-йил 17-июл)га мувофиқ товар-моддий захиралар инвентаризатсияси бир йилда камида бир марта амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) “Асосий воситалар” (рўйхат рақами 1299, 2004-йил 20-январ)га мувофиқ асосий воситалар инвентаризатсияси икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта амалга оширилади.
Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, қийматликлари ва қатъий ҳисобдаги бланклар инвентаризатсияси ойда бир марта, ёнилғи-мойлаш материаллар, озиқ-овқат маҳсулотлар — ҳар чоракда, қимматбаҳо металлар — тармоқ йўриқномаларига мувофиқ ўтказилади.
Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда ишлаб чиқариш захиралар инвентаризатсияси улар энг кам миқдорда қолган даврда ўтказилади:
асосий воситалар ва товар-моддий қийматликлар қайта баҳоланганда;
моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш — топшириш кунида);
ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, қийматликларни бузилиши фактлари аниқланганда;
табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчилик ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(1.5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021-йил 30-ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021-й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021-й., 10/21/3338/1117-сон)
1.6. Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик шароитида инвентаризатсия жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг эллик фоиздан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзолари талаби билан ўтказилади.


Download 144.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling