Диплом олди амалиётини ўтказиш тўғрисида шартнома №
Download 37.84 Kb.
|
щартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўстонлиқ тумани Товоксой кўп тармоқли техникуми
- Техникум қуйидаги шартларни ўз зиммасига олади
- Корхона қуйидаги шартларни ўз зиммасига олади
- Ўқувчи қуйидаги шартларни ўз зиммасига олади
- Ушбу шартнома икки нусхада тузилди ва бир хил юридик кучга эга.
- ОКОНХ: 92120 ИНН
- КОРХОНА _________________________________________ (Тўлиқ номланиши) Юридик манзили: ________________________
- Директор ____________ ____________________
Бўстонлиқ тумани Товоксой кўп тармоқли техникуми ўқувчиларининг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётини ўтказиш тўғрисида ШАРТНОМА №________ “_____”________________2023йил Бўстонлиқ тумани Товоксой кўп тармоқли техникуми директори М.К.Курганова бир томондан ва ____________________________________________________ раҳбари _______________________ иккинчи томондан (корхона, ташкилот, муассаса номи) (Раҳбар Ф.И.Ш) амалдаги Низомга мувофиқ диплом олди амалиётини ўташ тўғрисидаги Ушбу шартнома тузилди:
Техникум қуйидаги шартларни ўз зиммасига олади: Ўқув режа ва дастур асосида малака талабномаси даражасида назарий билимга эга ўқувчиларни амалиётга юбориш; Ўқувчилар томонидан техника хавфсизлиги, меҳнатни мухофоза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини пухта ўргатиш; Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига, жихозларга, мосламаларга ва бошқа меҳнат анжомларига эхтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини; Хом ашё, материаллар ва электр энергиясини тежамли сарфланишини; Тажрибали педагоглардан амалиётчи ўқувчиларга рахбар тайинлаш ва ўқувчилар томонидан корхона ички тартиб қоидаларига амал қилишни таъминлаш; Ўқувчиларнинг иш фаолияти ва давоматини назорат қилиш. Корхона қуйидаги шартларни ўз зиммасига олади: Ўқувчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва улардан олинадиган мутахассислик билан боғлиқ бўлмаган, шунингдек зарарли меҳнат шароитларида фойдаланишга йўл қўймаслик; Ўқувчиларга йўл-йўриқ беришни ва ишлаб чиқариш амалиётига техник рахбарликни ташкил этиш, касб-ҳунар коллежининг педагог ходимларига ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишда ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш; Ўқувчиларни амалий билимларни аниқлаш ва ошириш мақсадида уларни малакали ишчи ходимларга бириктириш; Иш жойида бекор туриб қолишга йўл қўймаслик; Ишлаб чиқариш ва диплом олди топшириқлари билан таъминлаб туриш; Санитария – гигиена ва техника хавфсизлиги қоидалари асосида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш; Ўқувчилар диплом олди амалиётини тўла ўтгандан сўнг бажарган ишларини миқдори ва холатини кўрсатувчи маълумотномани бериш; Амалиёт якунига кўра ҳар бир ўқувчига тавсифнома бериш ва амалиёт бўйича ўқувчилар томонидан тузилган хисоботларнинг сифатини назорат қилиш. Ўқувчи қуйидаги шартларни ўз зиммасига олади: Корхона меҳнат интизомига риоя қилиш, амалиётини сифатли ўтказиш, билим, кўникма ва малакани пухта эгаллаш; Амалиётни бошлашдан аввал меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномани олиш, амалиёт рахбаридан амалиёт кундалигини олиш ва тўлдириб бериш; Корхона мулкини асраб-авайлаш; Амалиёт якуни бўйича корхонадан тавсифнома олиш ва амалиёт хисоботини Техникумга топшириш. Ушбу шартнома икки нусхада тузилди ва бир хил юридик кучга эга.
Download 37.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling