Дисциплина охтп лекция 1


Download 1.01 Mb.
bet1/5
Sana11.01.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1087902
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4- Taqdimot. Сополимерланиш маъруза

Сополимерланиш реакцияси

  • Радикал полимерланиш жараёнига ва ҳосил бўлаётган полимерларнинг хоссаларига ҳар хил омилларнинг таъсири
  •  
  • Мавзу:

Радикал полимерланиш жараёнига ва ҳосил бўлаётган полимерларнинг хоссаларига ҳар хил омилларнинг таъсири

  • Юқорида радикал полимерланиш жараёнини элементар системалар асосида ўрганиб чиқдик. Бироқ занжирли полимерланиш жараёнининг кўпчилик реакцияларининг механизми жуда мураккаб ва хилма-хилдир.
  • Жараённинг умумий қонуниятларини ўрганиб олиш орқали занжирли радикал полимерланиш реакцияларига таъсир қилувчи асосий омилларни тушуниб етиш осон бўлади. Шундай таъсир этувчи факторлардан бири, полимерланиш жараёнига иссиқликнинг таъсиридир. Маълумки, ҳарорат кўтарилиши билан кимёвий реакцияларнинг тезлиги ортиб боради

Вант-Гофф қонунига биноан реакция ҳарорати ҳар 10°С ошганида полимерланиш тезлиги 3-4 баравар ортиши мумкин. Масалан, стиролнинг 20°С ҳароратда бензоил пероксид иштирокида полимерланиши деярли бир йил давом этади. Ҳосил бўлган полистиролнинг ўртача нисбий молекуляр массаси эса 550000 атрофида бўлади. Агар бу реакцияни 120°С да олиб борилса, полимерланиш жараёни 24 соатда тугайди. Бироқ полимернинг ўртача нисбий молекуляр массаси 167000 дан ошмайди

  • Вант-Гофф қонунига биноан реакция ҳарорати ҳар 10°С ошганида полимерланиш тезлиги 3-4 баравар ортиши мумкин. Масалан, стиролнинг 20°С ҳароратда бензоил пероксид иштирокида полимерланиши деярли бир йил давом этади. Ҳосил бўлган полистиролнинг ўртача нисбий молекуляр массаси эса 550000 атрофида бўлади. Агар бу реакцияни 120°С да олиб борилса, полимерланиш жараёни 24 соатда тугайди. Бироқ полимернинг ўртача нисбий молекуляр массаси 167000 дан ошмайди
  • Полимерланиш жараёнининг иссиқлик таъсирида тезлашиши билан бир қаторда, системада кузатиладиган элементар реакцияларнинг тезликлари ҳам ортиб боради. Актив марказларнинг ҳосил бўлиш тезлиги билан занжириинг ўсиш тезлигини ортиб бориши, полимерланиш жараёнининг умумий тезлигини орттиради. Ҳарорат кўтарилиши билан занжирнинг узилиш реакцияси ҳам тезлашади, натижада полимерланиш тезлиги сусайиб, ҳосил бўлаётган поли-мернинг ўртача молекуляр массаси камаяди. Бундан ташқари системада қуйи молекуляр бирикмалар фракциялари миқдори ҳам ортади.
  • Полимерланиш жараёни юқори ҳароратда олиб борилганида системада бир қатор конкурент реакцияларни тезлашувига сабаб бўлади. Натижада ҳосил бўлаётган полимерлар физикавий, механикавий ва бошқа хоссалари ёмонлашиб, унинг молекуляр массаси камаяди.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling