Дисциплина охтп лекция 1


Сополимерланиш реакцияси қандай мақсадда амалга оширилади?


Download 1.01 Mb.
bet4/5
Sana11.01.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1087902
1   2   3   4   5
Bog'liq
4- Taqdimot. Сополимерланиш маъруза

Сополимерланиш реакцияси қандай мақсадда амалга оширилади?

  • Сополимерланиш реакцияси қандай мақсадда амалга оширилади?
  • Назарий мақсадда – полимерланиш жараёнидаги мономер ва радикалларнинг реакцион қобилияти ҳақидаги маълумотларнинг асосий қисми сополимерланиш реакцияларини ўрганиш натижалари асосида олинган.
  • 2. Технологик нуқтаи назаридан – сополимерланиш муҳим даражада махсус хоссаларга эга бўлган полимер маҳсулотлар олиш имкониятини беради.
  • Масалан, бутадиен каучуги автомобил саноати талабларига жавоб бермайди. Шу сабабли саноатда бутадиеннинг акрилонитрил ёки стирол билан сополимерлари олинади ва асосан, резина ишлаб чиқариш саноатида ишлатилади. Бутадиен-нитрил каучуги (СКН) мойловчи моддалар ва бензинга бардошлилиги билан ажралиб туради.

Стиролни акрилнитрил билан сополимерлаш натижасида зарбга бардошли сополимер олинади.

  • Стиролни акрилнитрил билан сополимерлаш натижасида зарбга бардошли сополимер олинади.
  • Нитрон толаси (полиакрилнитрил) баъзи хоссалари билан жунга яқин, аммо у жуда ёмон бўялади. Шунинг учун акрилнитрилни аминлар, масалан винилпиридин билан сополимерлаб бўёқларга мойиллиги юқори бўлган сополимерлар олинади.

Сополимер таркиби

  • Изобутиленни оз миқдордаги изопрен билан сополимерлаб юқори даражали газ ўтказмайдиган бутилкаучуги олинади:
  • Сополимерларнинг макромолекулалари дастлабки реакцион мономерлар аралашмасидаги барча мономер қолдиқларидан иборат бўлади.
  • Кўп ҳолларда сополимер таркиби шу сополимер учун олинган дастлабки мономерлар аралашмаси таркибидан фарқ қилади. Бу мономерларнинг сополимерланишда турли реакцион қобилият намоён қилиши билан боғлиқ, чунки мономерларнинг сополимерланишга нисбий мойиллиги уларнинг гомополимерланиш тезликлари нисбатига мос келмайди. Баъзи мономерлар сополимерланишда уларнинг гомополимерланиш тезлигига қараганда юқори реакцион фаолликка эга бўлади; бошқа мономерлар, аксинча, паст фаолликни намоён қиладилар.

Амалда маълум таркибли сополимер олиш учун турли хил усуллардан фойдаланилади. Масалан, реакцион аралашманинг таркибини ўзгартирмай сақлаш мақсадида сополимерланишни реакцион қобилияти юқори бўлган мономерни (тез сарфланадиган компонент) реакция тезлиги бўйича ҳисобланган миқдорда вақти-вақти билан қўшиб олиб борилади. Баъзи ҳолларда сополимерланишни реакцион қобилияти юқори мономер қисман эрийдиган ва реакцион қобилияти паст бўлган мономер яхши эрийдиган эритувчида амалга оширилади. Бунда реакцион қобилияти юқори мономер сарфланиши ҳисобига эритмага ўтаверади ва шу тариқа реакцион аралашмадаги мономерлар нисбати ўзгармасдан қолади.

  • Амалда маълум таркибли сополимер олиш учун турли хил усуллардан фойдаланилади. Масалан, реакцион аралашманинг таркибини ўзгартирмай сақлаш мақсадида сополимерланишни реакцион қобилияти юқори бўлган мономерни (тез сарфланадиган компонент) реакция тезлиги бўйича ҳисобланган миқдорда вақти-вақти билан қўшиб олиб борилади. Баъзи ҳолларда сополимерланишни реакцион қобилияти юқори мономер қисман эрийдиган ва реакцион қобилияти паст бўлган мономер яхши эрийдиган эритувчида амалга оширилади. Бунда реакцион қобилияти юқори мономер сарфланиши ҳисобига эритмага ўтаверади ва шу тариқа реакцион аралашмадаги мономерлар нисбати ўзгармасдан қолади.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling