Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
jek london

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-
тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан 
боғлиқлиги. Диссертация “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб 
адабий анъаналари синтези” (қайд рақами С1538832792) мавзуидаги 
фундаментал тадқиқотлар давлат гранти лойиҳаси доирасида бажарилди. 
Тадқиқотнинг мақсади роман ва ҳикоя каби катта-кичик жанрларда 
бадиий психологизмнинг, психоаналитик ҳодисаларнинг ўзига хос 
ифодаланишини, уларнинг ҳар бир халқ адабиётида ўз ижтимоий ва миллий 
психологияси, ижодкорнинг ижод психологияси ҳамда индивидуал поэтик-
услубий маҳорати негизида берилишини америкалик адиб Жек Лондон ва 
ўзбек ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ижодини қиёсий ўрганиш мисолида 
асослашдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
Жек Лондон асарларининг ўзбек маданиятига кириб келиши билан 
боғлиқ ижтимоий-адабий омилларни аниқлаш; 
ҳикоя ва роман сингари ҳажман фарқ қилувчи жанрларда бадиий 
психологизмларни қўллаш билан боғлиқ композицион ҳамда поэтик 
хусусиятларни Жек Лондон билан Абдулла Қаҳҳор асарлари мисолида очиб 
бериш; 
Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор асарларида ижодкор ҳамда ижод 
психологиясининг намоён бўлишини қиёслаш орқали уларнинг бадиий 
психологизмни акс эттиришдаги услубий маҳоратини далиллаш; 
“Мартин Иден” ва “Сароб” романларида акс этган типологик 
ўхшашликларни, ижтимоий ва миллий психологиянинг бадиий тасвиридаги 
ўзига хосликларни асослаш; 
“Мартин Иден” ва “Сароб” романларида муаллиф психологияси, 
қаҳрамон портрети, ўлим категориясининг берилишини психоаналитик 
жиҳатдан ёритиш; 
адабиётда инсон руҳий оламини бадиий гавдалантиришнинг адабий-
эстетик анъаналар ҳамда индивидуал услуб билан алоқаси, бадиий 



психологизмнинг услубий восита ва шаклларини танлашда ёзувчи 
индивидуаллигини белгилаб кўрсатиш. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling