Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
jek london

Ишнинг апробацияси. Тадқиқот натижалари 12 та, жумладан, 3 та 
хориж ва 9 та республика илмий-амалий конференцияларида маъруза 
кўринишида баён этилган ва апробациядан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича 20 та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий 
аттестация 
комиссиясининг 
PhD 
диссертациялари 
асосий 
илмий 
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та илмий мақола, 
улардан 3 таси хорижий журналларда чоп этилган. 


12 
Тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Умумий ҳажми 142 
бетни ташкил этади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


13 
I Б О Б 
БАДИИЙ ПСИХОЛОГИЗМ ВА ИЖОД ПСИХОЛОГИЯСИ
I. 
Бадиий психологизм тушунчаси ва унинг бадиий асардаги ўрни 
 
Адабиётда инсон ички дунёсининг чуқур бадиий тадқиқи “бадиий 
психологизм” деб аталади. Психологизм бадиий адабиётда инсон қалби ва 
руҳиятини ифода этади. “Психологизм” тушунчаси “психологик таҳлил”дан 
кенгроқ бўлиб, у муаллиф психологиясининг асардаги аксини ҳам 
ифодалайди. Бадиий психологизмнинг тамойил, шакл ва воситалари мавжуд 
бўлиб, уларнинг ҳар бири қаҳрамон характери қирраларини ёритишга хизмат 
қилади. Унинг динамик ва аналитик принцип каби асосий принциплари 
мавжуд. Динамик принцип – қаҳрамонларнинг руҳий қиёфаларини уларнинг 
хатти-ҳаракатлари, қилиқлари орқали очиб берса, аналитик принцип – 
қаҳрамонлар ички дунёсини уларнинг хатти-ҳаракатлари, қилиқлари орқали 
очиб бериш билан бирга, фикрлар ва ҳислар оқимини, диалектикасини ҳам 
кўрсатиб беради. Типологик принцип – қаҳрамон руҳиятини у шаклланган 
ва ҳаракатланаётган муҳит шарт-шароитлари билан боғлаган ҳолда 
тасвирлаш. Шунингдек, психологизмнинг адабий портрет, монолог, диалог, 
туш, психологик тимсоллар, ҳиссий ҳаракатлар, пейзаж, галлюцинация каби 
воситалари мавжуд. 
Умуман, бадиий асар яратилар экан, унда муаллифнинг ички олами, 
дунёқараши, позицияси, борлиққа муносабати, концепцияси акс этиши 
табиий. Ҳар қандай бадиий асар ўзида ўз муаллифининг субъективизмини 
акс эттиради. Айтайлик, ёзувчи бирор тарихий сиймо ҳақида асар ёзмоқчи 
экан, унда, албатта, ўша тарихий сиймога бўлган эҳтиром, ҳурмат, ҳавас 
туйғулари устунлик қилаверади. Ёки ёзувчи ҳазил-мутойибага мойил бўлар 
экан, беихтиёр унинг қаҳрамонлари ҳам ҳазилкаш, хушчақчақ бўлиб 
гавдаланади. 
Ёзувчи қаҳрамон руҳиятини бевосита ва билвосита тасвирлаб бериши 
мумкин. Қаҳрамоннинг ўй кечинмалари, ҳис-туйғуларининг “ички монолог”, 


14 
онг оқимими тарзида ёки муаллиф тилидан (ўзиники бўлмаган муаллиф гапи) 
баён қилиниши психологик тасвирнинг бевосита шакли ҳисобланади. 
Асардаги қаҳрамон руҳиятининг унинг ҳатти-ҳаракатлари гап-сўзлари, юз-
кўз ифодалари(мимика) ундаги физиологик ўзгаришларни кўрсатиш орқали 
очиб берилиши билвосита психологик тасвир дейилади. Руҳий тасвирнинг бу 
икки кўриниши бир-бирин тўлдиради, шу боис муайян персонаж руҳиятини 
тасвирлашда ёзувчи буларнинг иккаласидан ҳам ўрни билан фойдаланади. 
Адабиётшунос Ҳ.Умуров кузатишларига кўра, инсон психологияси 
тасвирининг бадиий адабиётдан ўз қонуний ўрнини эгаллаши немис 
сентиментализми ва инглиз “готик роман”ининг майдонга чиқиши билан 
боғлиқ; то бунга қадар – Аристотель даври учун ташқи ҳодисаларни бадиий 
тасвирлаш – мимесис; классицизм даври учун эса “тафаккур қонуни” 
биринчи ўринда бўлган
14
. Академик Иззат Султон фикрига кўра, бадиий 
адабиёт тараққиётининг реализм ва танқидий реализм босқичи (ХIХ асрдан 
бошлаб) одам тасвирида икки муҳим принцип: социологизм (ёки социал 
детерменизм) ва психологизм (ёки психологик детерменизм)ни тасдиқлаш 
билан жаҳон адабиёти тарихида янги саҳифа очди; “психологик детерменизм 
инсоннинг хулқи ва ҳаракатига унинг дунёси, психологияси ҳам сабабчи 
эканини тасдиқ этди ва инсоннинг ички дунёсига чуқур кира билишни – 
маҳоратнинг яна бир, жуда муҳим фактори ва талаби сифатида олға сурди”
15

Албатта, бу фикрлар чин ҳақиқат. Аммо Шарқ адабиётида, биргина ўзбек 
адабиётининг ўзида Алишер Навоий томонидан эпик достонларда, лирик 
асарларда инсон руҳиятининг қават-қават сирлари очилгани, Шарқнинг буюк 
шоири томонидан бадиий психологизмнинг хилма-хил усул ва воситалари 
қўллангани ҳам ҳақиқат
16
.
Бадиий сўз ҳодисаси инсонлар жамиятига айнан уларнинг ўзларини 
ўзларига 
тавсифлаш, 
таърифлаш, 
тасвирлаш, 
кўрсатиш 
орқали 
14
Умуров Ҳ. Бадиий психологизм ва ҳозирги ўзбек романчилиги. – Т., Фан, 1983. – Б.11-12. 
15
Султон И. Методнинг имкониятлари. – Ўзбек тили ва адабиёти. – 1974. – 5-сон. – Б. 12. 
16
Исҳоқов Ё. Навоий поэтикаси. – Т., Фан. 1983; яна: “Хамса”да бадиий психологизм типлари // Алишер 
Навоий “Хамса”си (тадқиқотлар). – Т., Фан, 1986. – Б.63-81; Машрабова Г. Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” 
достонида руҳият тасвири // Навоийга армуғон. – Т.: А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашриёти, 2003. – 
Б.128-130. 


15 
таъсирлантириш санъатидир. Бу церкульятив жараён бўлиб, ижтимоий-
тарихий, маиший-биографик, индивидуал-психологик ҳодиса ва ҳолатларни 
кузатиш, улардан таъсирланиш, шу таъсир доирасидан чиқмаган ҳолда ёки 
шу ҳолатга тушиб тасвирлаш, баён этиш, пировард натижада бошқаларни 
ҳам таъсирлантириши каби мураккаб босқичлардан ташкил топади. Айни 
церкульятив жараённи илмий-назарий тушунчалар тарзида қайд этадиган 
бўлсак, биринчиси “ижодий жараён”, иккинчиси “рецептив жараён” деб 
номланади. Бадиий психологизм диалогик ҳодиса бўлиб, шу икки жараён 
ўртасида содир бўлади. Профессор Абдурауф Фитрат бу жараённи қуйидаги 
жумлада қисқа ва аниқ тарзда шундай ифодалайди: “Адабиёт – фикр, 
туйғуларимиздағи тўлқунларни сўзлар, гаплар ёрдами билан тасвир қилиб, 
бошқаларда ҳам худди шу тўлқунларни яратмоқдир”
.
Бадиий психологизмни сўз санъатининг муҳим категорияларидан бири 
сифатида 
ўрганиш 
рус 
адабиётшунослигида 
ХIХ 
асрдаёқ 
Н.Чернишевскийнинг тадқиқотлари билан бошланган бўлса, ўзбек 
адабиётшунослигида бу босқич ХХ асрнинг 60-йилларига тўғри келади
17
. Сўз 
санъатида бадиий психологизм ҳодисаси анча чуқур илдизларга эга бўлгани 
сингари, адабиётшуносликда ҳам бу масалани ўрганиш янгилик эмас. 
Шундай бўлишига ва бадиий психологизм масаласи илмий тадқиқотларда 
анча-мунча ўрганилганига қарамасдан, бадиий психологизмга муносабат 
назарий адабиётларда акс этмаган. Ҳ.Умуров то 1983 йилгача яратилган 
назарий адабиётларда: “Бадиий психологизм ҳақидаги фикр-мулоҳазаларга 
дуч келмаймиз. Бу эса, ўз навбатида, назария билан практика ўртасида катта 
“узилиш”ни юзага келтирмоқда”
18
, – деб ёзади. Шунингдек, кейинги 
йилларда нашр қилинган назарий адабиётларда ҳам бу масала назардан четда 
қолган.
19
Луғатлар алифбо тартибида тузилади, уларда “бадиий психологизм” 
17
Бадиий психологизмнинг ўрганлиши масаласида батафсил қарнг: Умуров Ҳ. Бадиий психологизм ва 
ҳозирги ўзбек романчилиги. – Б.12-39; Жумабоева Ж. ХХ аср ўзбек шеъриятида психологик тасвир 
маҳорати: Филол. фан. доктори ... дисс. авторефер. – Т., 1999. – Б.7-9. 
18
Умуров Ҳ. Кўрсатилган асар, 8-б. 
19
Худойбердиев Э. Адабиётшуносликка кириш. – Т.: “ЎАЖБНТ” маркази, 2003; Қуронов Д. 
Адабиётшуносликка кириш. – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2004; Сулаймонов Ш., 


16 
тушунчасини бериш қийин эмас. Аммо бадиий психологизм адабиёт 
назариясининг қайси масаласи ичида тавсифланиши ва ўрганилиши керак? 
Аслида бадиий психологизм масаласига образ, ижодий метод, ёзувчи услуби,
ҳаёт ҳақиқати ва бадиий ҳақиқат, бадиий маҳорат каби масалалар ичида дуч 
келавериш, шунинг учун бу масалани шу ўринларда қисман-қисман 
ёритавериш мумкин, лекин битта масалани турли жойларга сочиб юбориш 
ҳам дуруст эмас. Бизнингча, бадиий психологизм, гарчи кенг қиррали масала 
бўлса-да, унинг кўпроқ инсон характери билан боғлиқ эканлигидан келиб 
чиқиб, “бадиий образ” ҳақидаги бўлимда тавсифлаш мақсадга мувофиқ. 
Алишер Навоий “Хамса”сида бадиий психологизм типларини ўрганган олим 
Ёқубжон Исҳоқов: “Бадиий адабиётда инсон характерини яратишда, инсон 
руҳий олами билан боғлиқ мураккаб жараёнларни тадқиқ этишда 
психологизмнинг роли катта. Психологизм характер яратишнинг муҳим 
воситаларидан бири”,
20
– деб ҳисоблайди.
Ғарб адабиётшунослигида бу ҳодиса психопоэтика (бадиий 
психология) деб аталади. Замонавий дунё адабиётшунослигида бадиий 
адабиётни психопоэтик нуқтаи назардан таҳлил ва талқин қилувчи бир қанча 
назарий қарашлар, усул ва методлар ишлаб чиқилган. Улар орасида 
А.А.Потебня, Д.И.Овсянико-Куликовский, З.Фрейд, Ж.Лакан, К.Юнг 
қарашлари кенг тарқалган.
Оламшумул адиб Л.Толстой драматургиясини тадқиқ қилган рус 
адабиётшуноси В.Основин қарашига кўра эса, қаҳрамон характери унинг 
руҳиятининг лаҳзалик воқеланишларини кўплаб марта қайд этиш 
(тасвирлаш) воситасида ҳосил қилинади.
21
Шунга кўра, айтиш мумкинки, 
бадиий психологизм, асосан, бадиий образ билан чамбарчас боғланган 
ҳодисадир.
Тўхсонов Қ. Адабиётшунослик атамалрининг қисқача изоҳли луғати. – Бухоро: “Бухоро” нашриёти, 2009. – 
160 б. 
20
Исҳоқов Ё. “Хамса”да бадиий психологизм типлари // Алишер Навоий “Хамса”си (тадқиқотлар). – Т.: 
Фан, 1986. – Б.64. 
21
Основин В. Драматургия Льва Тослтого. – Москва: Высшая школа, 1982. – С.40. 


17 
Адабиётда психологизм муаммосини ўрганар экан, А.Иеузитов 
“психологизм” тушунчасининг ўзи кўп маъноли эканлигини қайд этиб, уни 
учга бўлиб таърифлайди:
1) “психологизм” сўз санъатининг белгиси сифатида”;
2) “бадиий ижод маҳсули, муаллиф, унинг персонажлари ва кенгроқ – 
жамият психологиясининг ифодаси ва акси сифатида”;
3) “онгли ва эстетик тамойилни белгиловчи” психологизм сифатида”.
Инсон руҳияти ҳақида кенг кўламли илмий тадқиқотлар олиб борган 
олим С.Л.Рубинштейн бадиий асарда инсон руҳиятининг тасвири ҳақида 
шундай дейди: “Сўз санъаткорлари қаҳрамон психологиясини тасвирлар 
экан, айнан унинг (қаҳрамоннинг) кечинмалари – камолотга эришишдаги 
индивидуал йўлини ҳаётининг бурилиш паллалари сифатида ёритишга 
интилишлари бежиз эмас. Иттифоқо, инсон кечинмалари – бу унинг реал 
ҳаётининг субъектив томони, шахс умр йўлининг субъектив аспектидир”
22

Шу жиҳатдан олиб қараганда, бадиий асарда тасвирланган инсоннинг руҳий 
олами ўша қаҳрамонга хос бўлган бетакрор характер хусусиятлари, унинг 
кечинмалари, истеъдоди, маънавияти сингари жиҳатларда гавдаланади.
Адабиётда инсон ички дунёсининг чуқур бадиий тадқиқи “бадиий 
психологизм” деб аталади. Бошқача айтганда, психологизм – адабиёт ва 
санъатда инсоннинг психик, руҳий кечинмаларини теран тасвирлаш 
демакдир.
Бадиий психологизм адабий тур ва жанрлар кесимида янада фарқли 
жиҳатларга эга. Масалан, лирика бус-бутун ҳолда инсоннинг ички дунёси, 
руҳий олами тасвирига йўналтирилган. Лирик асарларда китобхон оламни 
субъект – лирик қаҳрамоннинг ҳис-туйғулари призмаси орқали идрок этади. 
Шунга кўра, лирикада бадиий психологизм марказий ўринни ишғол қилади, 
бадиий психологизмсиз лирика мавжуд бўлолмайди. Бадиий психологизм – 
лириканинг мавжудилиги шарти; лириканинг инсон қалби кечинмаларини 
22
Рубинштейн С.Л. Овновы общей психологии. – СПб.: Питер, 2000. – С. 13. 


18 
тасвирлашдан, ички дунёнинг қават-қават сирларини очишдан бошқа 
вазифаси йўқ.
Бадиий психологизм асосини инсон иштирокидаги ҳаётий воқеа 
ташкил қилган эпик ва драматик асарларда характер яратиш воситаси 
сифатида амал қилса-да, бу адабий турларнинг ҳар бирида ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлади. Яъни драматик асарда характер яратишнинг 
асосий воситаси қаҳрамоннинг нутқи, монолог ва диалоглардир. Шунинг 
учун драматик асарларда қаҳрамон руҳий дунёсини очишнинг асосий 
воситаси диалог ва монологлар бўлиб, воқеалар ривожига боғлиқ равишда 
мактубдан фойдаланиш мумкин. Бадиий психологизмнинг портрет, пейзаж 
психологик деталь, психологик тафсилот каби кўринишларини қўллаш 
имкониятлари драмада жуда чекланган: туш, галлюцинация каби 
воситалардан фойдаланиш ҳам ўзига хос мураккабликларига эга.
Эпос – инсон руҳиятини тасвирлашнинг хилма-хил воситалари, 
усулларидан иборат кенг имкониятларга эга. Эпик турда лирика ва драмадаги 
барча усул ва воситалар ўзига хос равишда синтезлашади. Ёзувчи лирикадаги 
сингари ўз қаҳрамонининг ички дунёсидан туриб ҳам, қаҳрамоннинг ўз нутқи 
воситасида ҳам, ташқи характеристика ва ҳолатлар тасвири орқали ҳам 
руҳият дунёсига дахл қилаверади. Айни пайтда бадиий психологизмдан 
фойдаланиш эпик тур жанрлариаро ҳам фарқли хусусиятларга эга.
Ҳикоя – ҳаётнинг кичик бир парчасини акс эттирганидан, унда бир ёки 
бир неча ҳаётий воқеа қаламга олинганидан бу жанрда қаҳрамон руҳий 
дунёси изчил равишда батафсил ёритиш, “қалб диалектикаси”ни босқичма-
босқич бериш имкони бироз чекланган. Ҳикояга характерлар тайёр ҳолда 
кириб келади, шунинг учун ҳам ҳикоя жанрида психологик таҳлил кўпроқ 
ситуатив характерга эга. Ҳикояда туш, галлюцинация, мактуб сингари 
шаклларни қўллаш ҳам кўп учрамайди. Бу жанрда психологик деталь, 
психологик тафсилотдан фойдаланиш имконияти кўпроқ; портрет эса
асосан, штрихлар тарзида кўринади.


19 
Қисса жанри одатда лирик ибтидога эга бўлади, яъни унда бир 
қаҳрамон ҳаётига тааллуқли бир неча воқеалар занжири қаламга олинади, 
ҳикоя кўпинча бирор иштирокчи, бош қаҳрамон томонидан олиб борилади. 
Бу эса қиссани бадиий психологизм нуқтаи назаридан лирикага 
яқинлаштиради, воқелик ўша қаҳрамон нуқтаи назаридан идрок этилади, 
худди лирикадаги сингари воқелик ҳикоячи-қаҳрамон ички дунёси 
призмасидан ўтади; фақат лирикадан фарқли ўлароқ, қиссада муайян воқеа 
баён қилинади. Қиссада муаллиф учун ҳикоячи-қаҳрамоннинг руҳиятига 
чуқур кириш имкони пайдо бўлади. Аммо бу бошқа қаҳрамонлар ички 
дунёсига киришни чеклаб қўяди, бошқа қаҳрамонлар эса фақат ташқаридан 
туриб тасвирланади.
Роман – психологик таҳлил учун имкониятлари энг кенг жанрдир. 
Романга хос бўлган тарихий даврнинг кенг манзарасини, маълум ижтимоий 
ҳаётнинг бадиий тарихини яратиш билан характерланадиган бош хусусият бу 
жанрдаги асарларда маълум қаҳрамонлар характерида намоён бўладиган 
ижтимоий 
ва 
миллий 
психологияни 
ҳам, 
характернинг 
“қалб 
диалектикаси”ни ҳам кенг, изчил, ҳар томонлама очиш ва бунда турли усул 
ва воситалардан фойдаланиш имконини беради.
ХХ аср ўзбек шиорлари ижодида психологик тасвир маҳоратини 
тадқиқ этган адабиётшунос Ж.Жумабоева ёзадики, психологик тасвир 
масаласини ўрганишда “...деярли барча ишларда насрий асарларга 
асосланилган. Шундай ҳолни қардош халқлар адабиётшунослигида ҳам 
кузатиш мумкин. Айрим тадқиқотлар инобатга олинмаганда, жуда кўплаб 
мақола, диссертация ва монографияларда насрда ёзилган турли жанрлардаги 
асарларга хос психологик тасвир малакаси ва маҳоратидан баҳс юритилган. 
Психологик тасвир масалалари ёритилган махсус тўпламларда ҳам шеърий 
материаллар деярли таҳлилга тортилмаган”
23
. Агарда иқтибосдаги “наср”ни 
эпик тур, “шеърий материаллар”ни – лирик тур асарлари деб тушунадиган 
23
Жумабоева Ж. ХХ аср ўзбек шеъриятида психологик тасвир маҳорати: Филол. фан. доктори ... дисс. 
авторефер. – Т., 1999. – Б.8. 


20 
бўлсак, бизнингча, бадиий психологизм масаласининг кўп ҳолларда эпик тур, 
шунда ҳам кўпроқ роман жанри материалида тадқиқ этилганининг сабаби
эпик асарларда инсон руҳий дунёсини ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан; айни 
пайтда турли нуқтаи назарлардан тасвирлаш имконининг, бадиий 
психологизмнинг турли восита ва усулларидан фойдаланиш имконининг 
бошқа адабий турлардагига қараганда кенглигида, деб ўйлаймиз.
Профессор Ҳ.Умуров ҳақли равишда: “Ўзбек адабиётшунослиги ва 
адабий танқидида “психологизм” ва “психологик таҳлил” терминлари 
фарқланмай ишлатилади, – деб ёзади. – Бундан ташқари, юқоридаги 
терминларнинг ўзбекча вариантлари ҳам кўп бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам 
бир хил маънода қўлланади. Масалан, “Адабиёт назарияси”да (қуйидаги 
нашр назарда тутилган: Адабиёт назарияси. II том. –Т., 1979 – Н.Қ.) 
“психологизм”, 
“ички 
дунё 
тасвири”, 
“психологик 
анализ”; 
М.Абдураҳмонованинг брошюрасида – “руҳий дунё тасвири”, “руҳий 
таҳлил”, “психологик тасвир”; Н.Шодиевнинг “Руҳият рассоми” рисоласида 
– “психологик таҳлил”, “ички ҳаёт тасвири” каби”.
24
Бизнингча, “ички дунё”, “ички ҳаёт”, “руҳий дунё”, “психология” 
терминларини синоним сифатида ишлатиш мумкин. Чунки буларнинг 
барчаси инсоннинг субъектив дунёсини, шахс ҳаётининг бошқаларга 
кўринмайдиган номоддий, фақат шу шахснинг ўзигагина аниқ маълум бўлган 
– бошқаларга эса ишора, белги, рамз тарзида намоён бўладиган руҳий-
маънавий томонини ифодалайди.
“Психологик анализ”, “психологик таҳлил”, “руҳий таҳлил” атамалари 
ҳам ўзаро маънодош. Аммо “психоанализ” терминини “психологик 
анализ”нинг қисқартмаси тарзида бу қаторга қўшиб бўлмайди. Чунки бу сўз 
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида австриялик врач-психотерапевт Зигмунд 
Фрейд асос солган назарий қарашлар тизимини англатади. Психоанализ – 
терминдир.
24
Умуров Ҳ. Кўрсатилган асар, 17-б. 


21 
Умуман, “психоанализ”дан ташқари, юқоридаги “психологизм”, “ички 
дунё тасвири”, “психологик анализ”, “руҳий дунё тасвири”, “руҳий таҳлил”, 
“психологик тасвир”, “психологик таҳлил”, “ички ҳаёт тасвири” каби 
теминларнинг барчаси бир жараённинг турли босқичлари ва маҳсулини 
англатади. Яъни ижодкор дастлаб инсон психологиясини ўрганади, уни 
идрокида таҳлил қилади. Кейин танлаш принципи асосида инсон руҳиятини 
бадиий матн талабига кўра тасвирлайди, акс эттиради. Бадиий психологизм – 
инсон руҳиятини идрок этиш, таҳлил қилиш натижаси ўлароқ, бадиий асарда 
акс эттирилган руҳий ҳолатлар тасвири; ёзувчи психологик таҳлилларининг 
маҳсулидир. Ёзувчи бевосита бадиий матнда психологик таҳлил қилмайди, 
балки ўз қаҳрамонининг руҳий оламини, руҳий ҳолатларини тасвирлайди, 
акс эттиради, “чизади”. Шунинг учун ҳам В.Белинский ижодкорга нисбатан 
“инсон руҳининг буюк рассоми” иборасини ишлатади. Психологизм 
масаласини адабиётшуносликда биринчилардан бўлиб кўтариб чиққан рус 
танқидчиси Н.Чернишевский шунинг учун ҳам Л.Толстой ижодини шу 
нуқтаи назардан таҳлил қила туриб: “Биз граф Толстой албатта ва ҳаммавақт 
шундай манзараларни чизиб беради, демоқчи эмасмиз; бу бутунлай у 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling