Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34
Bog'liq
jek london

шафтоли данак топиб олиб, “мана, кўрдиларингми, Муқимий ҳам шафтоли 
еган”, дейишади. Менимча, унинг ҳақида бошқа нарса дейиш керак. Бу 
62
Ҳамрақулова Ҳ. Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романида шахс фожиаси талқини: Филол. фанллари номз. 
... дисс. авторефер. – Т., 2004. – Б.7. 


64 
ажойиб талантнинг фожиаси, замоннинг темир исканжаси, фикрларга 
шира туширадиган, ҳатто хитой хотинининг оёғидай (жуда кичкина 
демоқчи – Н.Қ.) қилиб қўядиган шароит, колониал ва феодал ҳаёт шароити 
тўғрисида гапириш керак. 
... Муқимийни демократ деб эълон қилишдан кўра, унинг талантини, 
фикрини ўстиргани қўймаган замона (таъкид бизники – Н.Қ.) ҳақида 
кўпроқ гапириш лозим”.
63
“Мартин Иден” ва “Сароб” романлари тасвир қамрови нуқтаи 
назаридан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Агар диққат қилинса, Жек Лондон 
романининг барча бўлимларида Мартин билан боғлиқ воқеалар қаламга 
олинади – романда бош қаҳрамон иштирок этмаган бирорта бўлим йўқ. Адиб 
ижтимоий ҳаёт манзараларини Мартин атрофида, Мартин иштирокида 
кечган воқеалар призмаси орқали тасвирлайди; воқеалар қамровини шу 
билан чегаралаб қўяди. У ўз ўқувчисини ҳаётнинг қайси жабҳасига олиб 
кирмасин, ўқувчига албатта Мартин ҳамроҳлик қилади. Эҳтимол, худди 
шунинг учун бош қаҳрамоннинг исми-шарифи сарлавҳага олиб чиқилган. Бу 
романнинг сюжет линияси бир нуқтадан чиқиб узайиб бораётган ягона тўғри 
чизиқни эслатади.
“Сароб” воқеалари, асосан, Саидий иштирокида кечса-да, айрим 
бўлимларда унинг иштироки кузатилмайди. Абдулла Қаҳҳор Салимхон ва 
Мунисхон ўртасида турмуш қуриш масаласида бўлиб ўтган суҳбатга 
Саидийни олиб кирмайди; тергов-суд жараёнлари ҳукм сурган ҳақсизлик ва 
манфаатпарастлик терговчи Мирза Муҳиддин билан боғлиқ воқеаларда очиб 
берилади.
Бу икки романни бир-биридан фарқлайдиган энг асосий тафовут
албатта, бадиий ғоядир. Типологик ўхшашликлар ва ўзаро таъсирнинг 
назарий 
муаммоларини 
тадқиқ 
қилган 
А.Қосимов: 
“...типологик 
тадқиқотларда нафақат ўхшаш адабий ҳодисаларни аниқлаш, балки муқояса 
63
Қаҳҳор А. Ҳақ сўзнинг кучи // Қаҳҳор А. Асарлар. 5 жилдлик. 5-жилд. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва 
санъат нашриёти, 1989. 


65 
объектлари ўртасидаги ўзига хос, бетакрор бадиий ечимларнинг негизига 
кўпроқ эътибор қаратиш зарур”
64
, – деб ёзади. Жек Лондон ҳам, Абдулла 
Қаҳҳор ҳам роман жанри талабидан келиб чиқиб, муайян ижтимоий-сиёсий 
тузумнинг бадиий тарихини яратганлар, ҳар иккала асарда муаллифлар нобоп 
ижтимоий тузумнинг ноинсоний муҳитини объектив тарзда очиб 
ташлаганлар. Айни пайтда Жек Лондон моддий қадриятлар биринчи ўринга 
чиққан жамиятда маънавий таназзулнинг муқаррарлиги, ҳар иккисини ўзида 
бирваракайига 
мужассамлаштирмоқчи 
бўлганларнинг 
ҳалокатга 
маҳкумлигини санъаткорона очиб берган бўлса, Абдулла Қаҳҳор ҳукмрон 
тузум шахсни катта босим билан босиб турган муҳитда шу ҳукмрон куч 
кетаётган йўлдан бормаслик, унга қўшилмаслик қандай фожиаларга олиб 
келишини катта бадиий маҳорат билан тасвир этди.
Жек Лондон романининг асосий ғояси шундан иборатки, Мартин 
яшаган жамиятда пастки табақа ҳаёти ҳам, юқори табақа ҳаёти ҳам юксак 
инсоний орзуларни амалга ошириш учун яроқсиздир. Инсон бу икки тоифа 
ичида том маънода бахтли бўлиши мумкин эмас. Уларнинг бирида 
муҳтожлик ва қашшоқлик инсонни ичкиликбозлик ва бузуқликка судраб, 
руҳан тубанлаштирса, иккинчисида мол-мулкка муккасидан кетиш туфайли 
туғиладиган сохталик маънавий қиёфани сийқалаштириб юборади. Уларнинг 
бирида инсон орзуларининг амалга ошмаслигидан бўғилса, иккинчисида 
интилишларининг сийқалигидан нафас ололмайди. Чинакам инсоний 
интилиш ва аъмоллар учун туғилган Мартин кабиларга бу жамиятда ўрин 
йўқдир.
“Сароб”нинг оригинал ижод намунаси эканлиги, хусусан, бадиий 
психологизмларнинг берилишида ёрқинроқ намоён бўлади. Чунки ижодкор 
маҳорати, энг аввало, инсон руҳиятининг тўғри англаниши ва унинг мувофиқ 
воситалар орқали тасвирланишида намоён бўлади.
64
Абдуғопиров А. Типологик ўхшашликлар ва ўзаро таъсирнинг назарий муаммолари (А.де Сент-Экзюпери 
ва А.Камю ижоди мисолида): Филол. фанлари доктори ... дисс. автореф. – Т., 2007. – Б.13. 


66 
Кўринадики, бадиий психологизм асарда қаламга олинган ҳаёт воқеа-
ҳодисаларига тириклик, қаҳрамонлар сиймосига ҳаётийлик бахш этади – 
роман воқеаларини фавқулодда жонлантириб юборади.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling