Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
jek london
I.3. Ижодкор ва ижод психологияси Жаҳон адабиёти тарихида – реал тарихий шахсларга бағишланган соф бадиий, шунингдек, биографик асарларни истисно қилганда, марказида ижодкор шахс тақдири турган асарлар анча-мунча яратилган. 32 32 Рус адабиётшунослигида Пушкин даври адабиётида санъат ва санъаткор ҳаёти мавзусига бағишлаб ёзилган асарлар махсус тўплам сифатида чоп этилган. Қаранг: Искусство и художник в русской прозе ХIХ века. – Ленинград: Издательство Ленинградского университета, 1989. Бу тўпламда 10 ёзувчининг прозаик асарлари жамланган бўлиб, улар орасида А.Пушкиннинг “Миср тунлари” ҳамда Н.Гоголнинг “Портрет” каби машҳур асарлари ҳам бор. 39 “Мартин Иден” ва “Сароб” романларида ҳам бош қаҳрамон – ижокордир. Ҳар иккала романда адиблар ижодкор шахснинг руҳий оламини, характер-хусусиятларини жуда ёрқин ва ишонарли тасвирлаганлар. Аммо бу икки романда ижодкор шахснинг икки хил типи яратилган. Албатта, бу, аввало, мазкур қаҳрамонларни етиштирган ижтимоий муҳит, маданий- маънавий омиллар, миллий менталитет кабилардан келиб чиқади. Бироқ бизни буларга боғлиқ бўлмаган, соф руҳий-психологик омиллар қизиқтиради. Мартин асар бошида роман муаллифи томонидан ижодкор сифатида тақдим қилинмаса-да, Морзлар хонадонидаги дастлабки учрашувданоқ, унинг ижодкорга хос бўлган жуда кучли тасаввур соҳиби эканлиги билинади. Умуман, Мартиндаги ижодкорга хос энг муҳим хусусият тасаввурнинг кучлилигидир: “Унинг мияси худди хотиралар ва уйдирмалар тўла каттакон омборга ўхшарди... Мартиннинг хаёли ўша омбордан бир зумда бир-бирига ўхшаш ёки, аксинча, бир-бирига зид нарсаларни олиб чиқарди-да, уни ёрқин образларда ифодалаб берарди. Бу иш тамомила ғайри ихтиёрий равишда бажариларди”. 33 Энди айрим ижодкорларнинг эътирофларини Мартиннинг психологик ҳолатлари билан қиёслайлик: Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling